Мускул иши фаолиятида ёки жисмоний машқлар билан шуғулланиш давомида, чарчоққа қаршилик кўрсата олиш даражасига қараб, чидамлилик сифатига баҳо берамиз.
4- жадвал
Машғулотлардаги чидамлиликни ривожлантириш учун жисмоний юклама интенсивлигининг ЮҚЧ бўйича зоналари
ЮҚЧнинг зоналари
|
“нол”га тенг зона
|
1- зона
|
2- зона
|
3- зона
|
ЮҚЧси 130 тагача
|
ЮҚЧси 131- 150 тагача
|
ЮҚЧси 151- 180 тагача
|
ЮҚЧни 180 дан ортиқлиги
|
Актив дам олиш, кун давомида сарфлаган энергияни тиклашни мақсад қилиб машқ қилинганда тавсия қилинади
|
Организм “аэроб”режимда, кислород билан тўла таъминланган ҳолда бажарадиган ишлар, машқларни бажаришни режалаштирса
|
Кислородга максимал муҳтожлик билан бажариладиган машқлар, ишлар режалаштирилса
|
Чидамлиликни ривожлантиришни юқори поғонаси режалаштирилса
|
Жисмоний меҳнат, спорт фаолияти тренировкасининг машқларни бажараётган шахс секин аста ўз фаолиятни давом эттириши қийинлашаётганлигини сезади. Унинг ташқи аломатлари қуйидагича намоён бўлади: тер йирик томчилар тарзида қуюилиб оқа бошлайди, аввалига юзида қизиллик кучаяди, сўнг ранги ўзгаради, мускулларида нохушлик, ҳорғинилик сезади, ҳаракат координацияси, ҳаракат техникаси ва унинг таркибидаги элементларнинг бажариш кетма-кетлиги бузилади, нафас олиши ритми ва унинг чуқурлиги ўзгаради. Бажараётган ҳаракати таркибида қўшимча кераксиз ҳаракатлар пайдо бўлади, керак бўлмаган ортиқча ҳаракатлар қўшилиб қолади. Асосан, бунга организмда кечаётган физиологик, биохимиявий ва биомеханик ўзгаришлар сабаб бўлади. Фаолиятни давом эттириш эса руҳий, иродавий ва бошқа сифатлар эвазига бажарилади. Бундай ҳолатни конпенсацияли (тиклаш имкони бор) чарчоқ фазаси дейилади.
Агарда ирода намоён қилиш даражасининг ортганлигига қарамай, иш интенсивлиги пасая борса, конпенсациясиз чарчоқ (тикланиши учун узоқроқ вақт кетадигин тикланиш) фазаси бошланганлигини кузатамиз.
Чарчоқ ўзи нима? Меҳнат (машқ қилиш) давомида иш қобилиятининг вақтинчалик сусайиши чарчоқ дейилади.
Бир хил иш фаолияти давомида чарчоқ турли кишиларда турлича бўлиши амалиётда исботланган. Чунки, ҳар бир индивид чидамлилигининг ривожланганлиги турличадир.
Боб калонимиз Абу Али ибн Синонинг илмий меросида чарчаш мавзусига катта эътибор берилган. Бир мингинчи йили ёзишни бошлаб, бир минг йигирма тўртинчи йили мукаммал тарихий илмий асарга айланган «Китоб ул қонун фит Тиб”31да сурункали жисмоний машқ бажариш чарчоқни вужудга келти-ришига тўхталиб, уни тўрт хилга ажратиб изоҳ берган:
1. Ярали чарчаш – унда терини юзида ёки тагида яра каби нарса сезилади.
2. Қотиб чарчаш – унда киши гўё гавдасини эзилган ёки мажағланган гумон қилиб, танасида иссиқлик ва бўшашишни сезади.
3. Шишли чарчаш – бунда тана одатдагидан қизарганроқ бўлиб, ғовлаганга ўхшаш ҳиссиёт сезади.
4. Озиб чарчаш – унга учраган киши гавдасини қуриган ва ковжираганроқ сезади.
Х асргача Ўрта Осиё халқлари жисмоний тарбияси тарихида тан тарбиясининг илмий-амалий фикрлари биринчи бўлиб юқорида қайд қилинган асарда ифодаланганлигига эътибор берсак, бу асар чарчоқнинг ички механизмини мукаммал баён этиш билан чекланмай, уни организмда тез тикланишига эришишнинг усуллари ҳақида ҳам тиббий маслаҳатлар берилган.
Жисмоний тарбия амалиётида чарчоқнинг ақлий, жисмоний, эмоционал, сенсор деб номланадиган хилларининг мавжудлиги эътироф этилади (спорт физиологияси фанида тўлиқ маълумотлар оласиз).
Чидамлилик воситали ва воситаларсиз ўлчанади.
Чидамлиликни воситали ўлчаш учун маълум тезлик билан югуриш тавсия қилиниб, масофада шу тезликни ўзгартирмай ушлай олиш (тезликни сусайиши бошлангунгача бўлган) вақти ўлчанади. Бу чидамлиликни тўғридан-тўғри ўлчашнинг қулай бўлмаган усулидир.
Амалиётда чидамлиликни кўпроқ воситасиз ўлчашдан фойдаланилади. Спортда - узоқ масофага (10.000 м; 20.000 м) югуриш учун сарфланган вақтига қараб чидамлиликка баҳо берилади.
Инсоннинг ҳаракат фаолиятини турли-туманлиги турлича чарчашга сабаб бўлади. Чарчоқнинг характери ва механизмига қараб, махсус ва умумий чидамлилик, деб фарқланади.
Танлаб олинган (ихтисослик) спорт тури ёки аниқ меҳнат тури (касб-ҳунар) фаолияти учун талаб қилинадиган чидамлиликни махсус чидамлилик, бошқа ҳаётий шароитдаги фаолият учун лозим бўлган чидамлиликни умумий чидамлилик дейилади.
Амалиётда боксчининг махсус чидамлилиги, футболчининг умумий чидамлилиги деган иборалар дан фойдаланилади.
Югуриш, сузиш, чанғида юриш, қайиқда сузишдек спорт турларида деярли барча мускуллар ҳаракат фаолиятида иштирок этади. Шунинг учун чарчоқ айрим мускуллар гуруҳида ҳамда организмнинг барча мускулларида бўлиши чидамлиликни махсус ва умумийлигини келтириб чиқаради ва шакл жиҳатдан бир хил бўлган машқларни турли интенсивликда бажариш имконини яратади. Бунда чидамлилик ҳам турлича намоён бўлади. Шунинг учун жисмоний машқларни бажаришда организмнинг чарчоққа нисбатан талаби турлича бўлади.
Чидамлилик талаб қилинадиган машқларни бажаришда инсоннинг функционал имкониятлари, бир томондан, лозим бўлган ҳаракат малакалари ва техникани эгалланганлиги даражасига боғлиқ бўлса, бошқа томондан, организмнинг аэроб ва анаэроб (кислородли, кислородсиз) имкониятларига боғлиқ.
Нафас имониятларининг хусусийлиги нисбатан юқори эмас, улар ҳаракатни ташқи формасига ҳам айтарли боғлиқ бўлмайди. Шунинг учун югуриш машқи ёрдамида ўзини аэроб имкониятларининг даражасини оширган шуғулланувчи бошқа ҳаракатларни, масалан, эшкак эшиш, юриш, велосипедда юриш машқларни бажаришда ҳам ўзининг чидамлилигидан ижобий фойдалана олиши мумкин.
Мисол, юриш ва югуришдаги ҳаракатларнинг коорди нациявий тузилиши ва тезлик куч характеристикаси кўп ҳолларда турлича. Тренировка қилиш орқали югуришда эришилган тезликни яхшиланганлиги юрушни максимал тезлигига ижобий ёки салбий таъсир кўрсата олмайди. Яъни “кўчиш” йўқ. Югуриш тезлиги юриш тезлигини ўзгаришига таъсир кўрсатмайди. Лекин, узун масофадаги шуғулланганлик бир вақтнинг ўзида юриш билан югуришда бири-бирига «кўчиши» мумкинлиги илмий-амалий исботланган (В.М.Зациорский ва бошқалар).
Демак, ҳаракат координациясига кўра бир-бирига яқин ҳаракатларни бажаришда спортчи организмининг вегетатив системасининг функционал имкониятини эътиборга олсак, умумлаштирилган ҳолат, шартли айтилганда “вегетатив” шуғул ланганлик чидамлилигининг “кўчиши” (ўтиш)га қулай имконият очилади. Лекин, ҳар бир ҳолатда ҳам кўчиш рўй бермаслиги, организмнинг қуввати имкониятларига, ҳаракатларнинг барча сифат хусусиятларига талаб қўймай, ҳаракат малакаларини ўзаро мувофиқлашувини характери билан боғлиқ бўлади.
Умумий ва махсус чидамлиликнинг белгиланган вазифа ларини ҳал қилиш оғир, чунки, бу вазифалар кўнгилга тегадиган даражадаги бир хил ва энг катта ҳажмдаги оғир ишни бажаришни тақазо қилади. Чарчаш толиқишга айлана бошланганда ҳам ўша машқни тўхтатмаслик талаб қилинади. Бу руҳий тайёргарликнинг намоён бўлиши учун юқори даражада катта талабни қўяди.
Чидамлиликни ривожлантириш меҳнатсеварликни, катта нагрузкалардаги хорғинлик ҳиссига бардош беришни тарбия лаш билан олиб борилади. Шуғулланувчилар машғулотда озми-кўпми чарчоқни ҳис қилсаларгина, уларда чидамлилик ортиб боради. Бу эса ташқи томондан чидамлиликнинг кучайишида кўзга ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |