12-расм. Чаққонлик ҳаракат сифатининг умумий тавсифи
(К.Д.Чермит бўйича 2005)25
13-расм. (К.Д.Чермит бўйича 2005)26
14-расм. Чаққонликни ривожлантиришни услубиёти
(К.Д.Чермит бўйича 2005)27
Турли хилдаги жисмоний машқларни бажаришда уни турлича кечиши ҳақида С. В. Янанис (1969)нинг шартли классификацияси мавжуд (3-жадвалга қаранг).
3 -жадвал
Танамиз позасини алмаштириш билан боғлиқ (масалан, тез ўтириш, ётиш, ва бошқа) машқлар ва ҳаракатларни бажаришдаги чаққонликни “вужуд чаққонлиги” деб аталмоқда.
Қийинлаштирилган, бажариш давомида ҳолатни ўзгартириб бажаришда намоён бўладиган чаққонлик (масалан, роликли коньки, чанғи, велосипедда турли кўриниш, баланд-пастлик, айланма жойлар, тўсиқлар, ошиб ўтишлар, тирмашиб чиқишлар).
Ўзгариб турадиган қаршилик кўрсатиш билан намоён қилинадиган машқларни бажаришдаги чаққонлик (тортишиш, кураш, бокс ва бошқалар).
Жисмлар билан бажариладиган машқларда намоён бўладиган чаққонлик (илиб олиш, ирғитиш, ошириб ташлаш, жанглёрлик, улоқтириш, туртиш ва бошқалар) – “қўл” ёки “жисм билан чаққонлик”.
Бир неча шуғулланувчини бир вақтнинг ўзида келишиб зўриқишларини намоён қилиш билан кўрсатиладиган чаққонлик (жуфт бўлиб, уч-тўрт нафар бўлиб биргаликда ўти риб туришлар; икки ёки уч нафар бўлиб ўз шериги ёки бошқа жисмларни кўтариб олиб юриш, силжитиш; кўплашиб тўсиқ лар, чуқурликлар ёки қия жойларга чиқиш, тушиш, ошиб ўтишлар ва бошқалар).
Тактик мувофиқликлар, келишувлар талаб қилувчи машқлар, фаолиятлар, қаршилик кўрсатиш тактикасида намо ён қилинадиган чаққонликлар
Чаққонлик бўғинлар ҳаракатчанлигига ҳам боғлиқ. Тадқиқотлар ва кузатишлар натижасида аниқландики, 14-15 ёшдалик даври чаққонликни ривожлантиришнинг энг қулай даври. 16-18 ёшга борганда бўғинлар ҳаракатчанлигининг шаклланиши секинлашади. Шунинг учун чаққонликни ривожлантириш машқлари ва уни ривожлантириш асосан касб-ҳунар коллежлари ўқув тарбия жараёнида эътиборли даражада вақт сарфлашни тақазо этади.
Маълумки, О.Фишернинг (1906) ҳисоблари бўйича гавда, бош ва оёқ-қўллар ўртасида бўлиши мумкин бўлган 107 дан ортиқ эркинлик даражаси мавжуд. Масалан, фақат оёқ-қўл ларнинг ўзи 30 тадан эркинлик даражасига эга. Шунинг учун, харакатлар мувофиқлигида инсон ечиши лозим бўлган асосий масала-ортиқча эркинлик даражаларини камайтиришдир.
Харакат аппаратини бошқаришдаги қийинчиликларнинг асосийлари қуйидагилар:
1. Даққатни инсон танасининг кўплаб бўғинлари ва қисмлари харакатларига тенг тақсимлаш, уларни ўзаро мувофиқлаштириш.
2. Инсон танасига хос бўлган кўплаб эркинлик даражасини енгиб ўтиш.
3. Мушакларнинг эгилувчанлиги (Н.А.Бренштейн, 1991).
Кейинги вақтда бир бутун ҳаракат амаллари тузишнинг мураккаблигини харакат дастурларининг ўзгариши (бир аъзонинг харакатининг бошланинишининг иккинчиси билан устма-уст тушиши) билан боғлашмоқда.
Ҳаракат дастурлари йиғилган тажрибалар таъсири остида шаклланади. Ҳаракат дастури ўтган, ҳозирги ва келажакни «бирлаштирувчи» харакатни унинг маъноси билан мувофиқ лаштирувчи харакат дастурларининг бир вақтли ва кетма кет таъсир этиш жараёнлари билан боғланган. Улар орасида ўтиш ҳолатлари мавжуд, унга ҳаракатларни бошқаришнинг марказий тизимларида бир эмас, иккита ёки бир нечта дастурлар мавжуд бўлади. Ўтиш механизмлари харакат ларнинг биомеханик тузилмасининг пайдо бўлишида асосий механизм ҳисобланади.
Физиологик жиҳатдан «ортиқча эканлик даражаси» тушунчасини киритиш мувофиқликни таърифлаш учун етарли, бироқ педагогика нуқтаи назаридан эса нотўғри, чунки тушунчада мавофиқликнинг амалий томони учун муҳим бўлган вазифани муваффақиятли ҳал қилиш ечими томонидан махрум бўлган (Д.Донской, 1971). У ҳаракат амалларини бажаришда мувофиқликнинг уч турга ажратишни таклиф қилган: асаб, мушак ва ҳаракат мувофиқлиги.
Чаққонликни ривожлантириш учун кўпроқ ўйинлардан: волейбол, баскетбол, футбол, теннис, стол тенниси, гандбол, хоккей, регби ва бошқалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ дир. Ўйинлар чаққонлик -тезликнинг аҳамияти ҳам иккинчи даражали эмас. Чунки чаққонлик тезликсиз намоён бўлмайди.
Чаққонликни ривожлантириш эса тез ўзгарувчан ўйин шароитига мослаша билишни, кузатувчанликни, мўлжалга тўғри олишни, қисқа фурсат ичида турли мураккаб вазиятда аниқ, тўхтамга келиш, уни ҳис қилиш ва ўз ҳаракатларини шу вазиятга мослай олишдек ҳаётий-зарурий амалий ҳаракат малакаларини шакллантиради. Велосипед, ҳаракатли ўйинлар ҳам чаққонликни ривожлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |