Эгилувчанликни ривожлантириш учун максимал ҳаракат амплитудасидаги чўзиш, эшиш, буклана олишни оширадиган жисмоний машқлардан фойдаланилади. Уларни икки гуруҳга ажратдик ва актив, пассив бўлишини ёздик.
А к т и в ҳ а р а к а т л а р д а бўғинлардаги ҳаракатчанлик шу бўғиндан ўтадиган мускулларнинг қисқариши ҳисобига рўй беради, пассив ҳаракатларда ташқи кучлардан фойдаланилади. Актив машқлар бажарилиш характерига кўра бир-биридан фарқ қилади. Улар бир фазали ва пружинасимон (кетма-кет, икки-уч маротабалаб энгашиш) машқлар бўлиб, уларга тананинг маълум аъзоларини ёки унинг бирор қисмини тебратиш, силташ (махлар)лар, охирги ҳолатини ушлаш (фиксия), қаршиликларни енгиш, оғирликдан фойдаланиш машқлари киради.
Булардан ташқари максимал амплитудада бажариладиган, ҳаракат давомида танани қимирлатмай ушлаш билан (статик ҳолатда) бажариладиган машқлар ҳам шу гуруҳга киради.
Пассив статик машқларда гавданинг ҳолати ташқи кучлар ҳисобига сақланади. Бу актив эгилувчанликни ривожлан тириш учун динамик машқларга қараганда самарасизроқ, лекин пассив эгилувчанликни тарбиялашда юқори кўрсаткичларга олиб келиши мумкин.
Мускуллар чўзилувчанлигининг нисбатан камлиги, уларнинг узунлигини ошриш учун қилинган уринишни фойдасиз ишга айлантиради. Унинг натижаси жуда юқори бўлмайди. Бироқ машқларни такрорлайвериш машқ қилиш орқали улар қолдирган из натижалари йиғилиб, амплитуданинг ортиши кузатилади, лекин, жуда сезиларли даражада бўлмайди. Шунинг учун эгилувчанликни ошириш машқлари сериялар билан, ҳар бирини бир нечта марта қайтариб бажариш оркали машқ қилиш билан ривожлан тирилади ва шундай қилиш заруриятдир.
Сериядан серияга ўтган сари машғулотларда ҳаракат амплитудасини катталаштирилиб бориш билан чўзилув чанлик учун танланган машқларини оғриқ сезгунча бажариш тавсия этилади. Оғриқ пайдо бўлиши билан машқ амплитудаси чегараланади. Агар машқлар тизимли равишда ҳар куни бир ёки бир неча марта бажарилиб турилса, бундай машгулотлар самаралироқдир.
Агар эгилувчанликнинг эришилган даражасини сақлаб туриш мақсад қилинса, камроқ машқ қилиш, яъни машғулотлар сонини озайтириш билан бунга эришиш мумкин. Бундай машқларни мустақил топшириқ сифатида уйга вазифа қилиб бериш ҳам самара беради. Дарсларда, тренировкаларда эса бундай машқлар машғулотнинг асосий қисми охирида, чигал ёзиш машқларини бажариш вақтида ва асосий бўлмаган машқлар орасидаги интервалларда бажариш тавсия қилинади.
Эгилувчанлик машқларини бажаришдан олдин мускулларда енгил тер пайдо бўлгунча чигал ёзиш машқларини бажариш зарур. Бу машқлар ҳисобига эришилган ҳаракатчанликнинг ортиши нисбатан узоқ давом этмайди - хона температурасида 10 минутча сақланади. Иссиқлик тарқалишини камайтириш (иссиқ кийим кийиш) билан, бу вақтни маълум даражада ошириш мумкин.
Болалик ва ўсмирлик ёшида эгилувчанликни ривожланти-риш осон бўлгани сабабли 10-15 ёшдагилардан бошлаб бу сифатни ривожлантиришни режалаштириш самара беради.
Е Т Т И Н Ч И Б О Б
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ТАЪЛИМИ ЖАРАЁНИ, УСЛУБИЙ ПРИНЦИПЛАРИ ВА УСЛУБЛАРИ
Жамият аъзоларнинг кенг кўламли назарий ва амалий билимларининг заҳирасида жисмоний тарбия жараёни хақида ги билимлари учун ҳам ўрин ажратилиши лозим. Бу билим лар ҳаракат фаолиятини ёки унинг маълум бўлагини мақсадли бажариш билан ўқитиш, машқ қилиш – такрорлашлар орқали амлга оширилади. Шуғулланувчида шу ҳаракатлар ҳақидаги назарий билимларнинг шаклланишига, ҳаракат сифатларни ривожланиши – тарбияланишига сабаб бўлади.
Демак, жисмоний маданият таълими жараёни махсус билимларни ва ҳаракатларни бажара олиш ва уни ўқувчига, шуғулланувчига узатишни уюштирилишини йўлга қўйишдан иборатдир.
Жисмоний маданият таълими амалиётида «ҳаракат фаолияти таълими», «ҳаракатга ўргатиш», «ҳаракат малакаси», «ҳаракат кўникмаси», «назарий билим», «қила билиш - уддалаш», «тарби ялаш», «ривожлантириш» ва ҳоказодек атамалардан фойдалани лади ҳамда юқорида қайд қилинганидек, ижодий меҳнат ва ҳарбий амалиётга тайёрлашдек ягона умумий мақсад хамда билим бериш, тарбиялаш ва соғломлаштиришдек умумий вазифалар мамлакатимиз жисмоний тарбия тизимининг хар бир звеносида мувофиқ ҳолатда хал қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |