Ҳужайра заҳиралари иш бажарадиган структуралар сони билан боғлиқ бўлиб, органнинг зўриқишида улар сони талаб этилган даражада ортади. Мураккаброқ тузилган организм ларнинг турли орган ва системаларнинг функционал заҳира лари бажариладиган иш ҳажми бирлиги учун сарфланадиган қувватнинг камайишида, иш шиддати ва самарасининг орти шида намоён бўлади.
Яхлит организмнинг заҳиралари ҳар хил мураккаблик даги ҳаракат вазифаларининг бажарилишини таъминлайдиган яхлит реакцияларининг ортиши ва атроф муҳитнинг экстре мал шароитларига организмнинг тез мослашиши билан намоён бўлади. Қисқача қилиб айтганда, организмнинг функционал заҳиралари, орган ёки функционал системалар ишининг тинч ҳолатдагига нисбатан ортиш даражасидир. Одатда, инсоннинг функционал заҳиралари юқори қувватдаги жисмоний ишларни бажариш пайтида, у экстремал шароитларга дуч келганда анча тўлиқ намоён бўлади.
Функционал заҳираларга биохимик, физиологик, машқ бажариш техникасидаги ва руҳий заҳиралар киради. Физио логик заҳиралар бошқа заҳираларнинг асоси бўлиб, физиологик функцияларнинг тизимлари, уларнинг фаолияти ривож ланганда бошқа заҳиралар ҳам уларга қўшилиб ривожланади.
Спортчининг функционал заҳираларига биохимик, физиологик, спорт техникасидаги ва руҳий заҳиралари киради. Уларнинг ичида энг асосийси физиологик заҳиралар бўлиб, функционал тизимларнинг иши ривожланганда бошқа заҳи ралар ҳам ривожланади.
Физиологик заҳиралар қуйидагиларга бўлинади:
Жисмоний сифатлар (куч, чидамлилик, чаққонлик, тезкорлик ва эгилувчанлик)ни ривожлантиришдаги заҳиралар;
Турли хил қувватдаги (максимал, субмаксимал, катта ва ўртача) ишларни бажаришда ишга тушадиган заҳиралар;
Мушаклар ва тизимларимизнинг ишга тортилиш навба ти бўйича функциона заҳиралар.
Улар учта гуруҳга бўлинади: 1-кундалик ҳаёт фаолиятида ишга тушадиган; 2-машқ қилиш ва мусобақаларда ишга тортила диган; 3-организмнинг яшаш учун курашида ишга тушадиган заҳиралар.
Организмда функционал заҳираларнинг сафарбар этилиши, бу жараённи бошқаришни такомиллаштириш, органи змнинг зарарли омилларга қарши туришида, ҳаёт фаолиятида юзага келган янги шароитларга мослашиш учун физиологик асос бўлади.
Юқорида айтиб ўтилган мулоҳазалар билан бир қаторда, организм функционал заҳираларнинг ирсиятга боғлиқлигини ҳам унутмаслик зарур. Турли шахслардаги физиологик функция ларнинг оғир жисмоний иш бажаришда турлича ривожланиши фикримизнинг далили бўлади. СТТ жисмоний маданиятида функционал тайёргарликка ҳам эътибор бериш катта аҳамиятга эга, деб саналади. Чунки киши ўз ҳаёти давомида катта мускул функцияси ва руҳий зўриқишларга бардош беришга тайёрла ниши лозим.
Функционал тайёргарликнинг шакллари ва уларни ривожлантиришда қуйидагиларга эътиборни қаратиш СТТ жисмоний маданияти талаблари саналади:
функционал тайёргарликни йўлга қўйиш машғулотларининг барча қисмларида амалга ошириш лозим;
организмни функционал тайёрлаш мақсадида алоҳида бир бутун машғулотлар ўтказиш мақсадга мувофиқ;
машғулотларнинг таркибига соғломлаштириш тадбирлари (эрталабки гимнастика, сайрлар, туризм) ни киритиш заруриятга айлантирилиши лозим.
Одатдагидан ташқари ташқи шароит муҳим резерв иш қобилиятининг намоён бўлишига имконият яратибгина қолмай, шахс қобилиятни максимал мобилизация қила билиш ни тарбиялайди.
Максимал мобилизация қобилиятини ривожлантириш, ўз навбатида, таълим-тарбия жараёни ва ундаги шароитга боғлиқ.
Ҳаракат фаолияти малакалари тизимини шакллантириш хусусияти. Фақат ҳаракат фаолиятининг аниқ мақсади ва вази фаларига эга бўлган тизимигина ўқувчи жисмоний тайёргар лигининг характерини белгилайди. Мактаб ўқувчилари жисмоний тарбия дастуридаги ҳаракат фаолиятлари тизими ҳаётий-амалийлиги приципига амал қилинган ҳолда шундай танлаб тузиганки, уларнинг кўпчилигини кундалик турмуш амалиётда қўллашлари мумкин. Тизимнинг амалиётда қўлла нилиши учун ундан бир-бирини такрорлайдиган ёки иккинчи даражали бўлган фаолиятлар чиқариб ташланган. Бу жараённи объективлаштириш учун ҳозирги кунда математик ҳисоблаш (статистика)илмий тадқиқот услубиятидан фойдаланилмоқда.
Улар ёрдамида ҳаракат фаолиятлари таркибидаги ўзаро боғлиқ бўлган ва бир-бирига ўхшаш элементлар миқдорининг характери ўрганилмоқда. Ўхшаш элементлар миқдори, ўқувчи ларнинг ёши ва жинсий хусусиятларининг чегараси эътиборга олинмоқда.
Масалан, 30 метрга югуриш 60 метрга югуриш билан солиштирилганда уни бошқа ҳаракат фаолиятлари билан кўп маротаба боғланишларга эга эканлиги ва шунинг учун у боланинг ривожланиши локомацияси (М.А. Годик, 1966)нинг даражасини умумлаштирилган кўрсаткичи сифатида қарали ши мумкин. Тирмашиб чиқиш ва мувозанат сақлаш машқлари эса бошқа ҳаракат фаолиятлари тизимига нисбатан қарам эмас. Бошқача қилиб айтганда, бу фаолиятларнинг таъсири натижаси бошқа фаолиятларникидан юқори ёки паст бўлиши мумкин (К.Д. Бакунени, 1967).
Do'stlaringiz bilan baham: |