Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet46/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Республикамизнинг ёшлари, йигитлари ва эркаклари учун куч нормалари ишланган (М.С.Абрамов, 1990).
Ўлчов натижасига кўра кафтингиз кучи 65 дан 90 кг.гача бўлса, “аъло” даражадаги кучга эгасиз; 51-64 кг.гача бўлса кучи нгиз “яхши” деб баҳоланади; 39 дан 50 кг.га бўлса “қони қарли” баҳодаги кафт кучи соҳиби деб саналади, 39 кг дан паст бўлса, куч имкониятининг даражаси “ёмон” деб ҳисобланади. Аёллар бундай баҳоларни олиш учун эркакларникидан 15-20 кг.гача кам бўлган натижа кўрсатишлари лозим бўлади.
Умуртқа поғонасининг кучи одатда индивид учун куч имкониятининг чегараси ёки чегара олди даражасида куч сарфлашлар орқали аниқланади. Турмуш тарзига кўра кам ҳарактланиш билан ҳаёт кечирувчи( уларнинг кўпчилиги ақлий фаолият соҳиблари )лар, чегара ва чегара олди куч ўлчови пайтида кескин куч сарфлашда эҳтиёт чораларини кўришлари лозим.
Аввалига умуртқа поғонаси атрофидаги мушакларни чега ра ва чегара олди куч сарфлашларнинг ўлчовига тайёрлашдан эринмасликлари тавсия қилинади. Ўлчовнинг натижалари орқали умуртқа поғонаси кучи 155 кг.дан 200 кг.гача бўлса, “аъло” даражадаги куч соҳиби, 110 дан – 154 кг.гача бўлса “яхши” баҳоли куч соҳиби, 70 дан – 109 кг.гача бўлса “қониқарли” баҳога эга бўлган куч соҳиби, 70 кг.дан паст бўлган кўрсаткич соҳибига “қониқарсиз” баҳо қўйиш тавсия қилинмоқда.21
Нисбий куч эса абсолют кучнинг индивид вазнига (тана оғирлигига) нисбати билан ўлчанади. Вазни турли хил, лекин бир хил даражада шуғулланганликка эга бўлганларда абсолют куч тана вазнининг ортиши орқали ошади, нисбий куч кама яди. Буни шундай тушуниш лозимки, тана вазнини қўшилиши билан унинг оғирлиги мускул кучига нисбатан ортиб кетади.
Қатор спорт турларида (масалан, улоқтиришда) ютуқ абсолют куч ҳисобигагина қўлга киритилади.
Тана вазни чегараланадиган, вазни ҳисобга олинадиган спорт турларда ёки тананинг фозода маконда кўп маротабалаб ўрнини алмаштирилиб туриладиган спорт турларида (масалан, гимнастикада) ютуқ нисбий куч билан қўлга киритилади.
Ҳаракатнинг биомеханикси шартига тўғридан-тўғри мувофиқлаштирилган елка суягининг катта кичиклиги ва гавда ричагларининг узунлиги, мускулларнинг физиологик - йўғон ёки ингичкалиги, чўзилувчанлиги, чайир ёки мўртлиги ва ҳ.к. лар кучнинг намоён бўлишига таъсир қилади ва улар эътиборга олиниши лозим.
Кучни ривожлантириш услубиёти ва воси­та­лари. Охирги ўн йилликларга оид илмий тадқиқоларнинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, куч ҳаракат сифатини ривожлантиришда қўл ланилаётган анънавий услубиётларга қўшимча инновациялар юзага келди ва улардан ҳозирги кун таълими ва тарбияси жараёнида самарали фойдаланилмоқда.
Кучни ривожлантиришда асосан юқори қаршилик билан бажариладиган машқлардан фойдаланилмоқда. Улар моҳия тига кўра уч гуруҳга ажратилади:
1.Ташқи қаршилик билан бажариладиган машқлар.
2.Ўз вазнидан фойдаланиш(вазни қаршилигини енгиш) билан бажариладиган машқлар.
3.Изометрик машқлар.
Балндлик, дўнгликлар томон(адирлик, тоғлик жойларда) юриш ва югуришлар; югуриш мумкин бўлган саёзликдаги сойлар, ариқлар, кўлларнинг қирғоқларида юриш, югуришлар; қумли сайхонликлардаги юриш, югуришлар, ўйинлар ўйнаш, шамол қаршилигини енгиш ва бошқа машқлар ташқи қаршилик билан боғлиқ машқлар туркумига киради ва кучни ривож лантириш учун фойдаланиш кутилган натижаларни бермоқда.
Қолаверса, оғирликлар билан бажариладиган, эгилиш – букилиш, тортиш, чўзиш билан бажариладиган, блок қурил малари, амартизаторлар, атлетика зали жиҳозлари ҳам қаршилик билан бажариладиган машқлар туркумига киради.
Айрим муаллифлар (В.М.Зациорский, 1970; Л.П.Матвеев, 1991; 1999; ва бошқалар) катта қаршилик билан кучни ривожлантириш учун юқори қаршилик билан бажариладиган машқлардан фойдаланишни тавсия этиб, уларни икки гуруҳга ажратганлар:
1. Ташқи қаршилик билан бажариладиган машқлар. Қар-шилик сифатида оғир жисмлар (гирлар, тошлар, штанга ва бошқалар), рақибининг қаршилигидан, ўзига ўзининг қарши-лиги, бошқа жисмлар қаршилигига (пружинали эспандерлар, резинали бинт, махсус мослама станоклар) ташқи муҳит қаршилиги (қумли йўлкада, қалин қорда югуриш ва бошқа-лар)дан фойдаланилади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish