Мускул ўта зўриқишининг оптимал йўналиши. Мускул кучи белгиланган фаолиятнинг йўналишига иложи борича яқинлаш тирилиши, мослаштирилиши лозим.
Масалан, найза улоқтиришда зўр бериб танага тезлик бери шимиз мумкин, лекин бу тезлик найзани улоқтиришдаги фи нал куч сарфлаш билан мосланмаса, сарфланган куч самарасиз бўлади. Найза мўлжалланган троекторияда учмаслиги мумкин.
Паст старт олишда тананинг оғиши 54 ва 72 градусли бурчак ҳосил қилгандан сўнг стартдан чиқишнинг самараси турлича намоён бўлади.
Масалан, ҳисоблашларнинг кўрсатишича тананинг оғиши 72 градусдалиги билан старт олганда, иккала оёқда 180 кг куч билан депсиниш намоён қилинса кучнинг горизонтал йўналиши самарадорлиги 55,62% дан ошмас экан.
Агар старт 54 градусда бажарилса, депсиниш кучининг самарадорлиги 105,80 кг бўлиши мумкин.
Ҳаракат тезлигини ошириш, гавдага тезланиш бериш учун унга анчагина куч таъсир этилиши лозим. У қанчалик кучли бўлса, танани фазода тезланиши шунчалик қисқа вақт ичида содир бўлади.
9-расм. Куч ҳаракат (жисмоний) сифатининг умумий характеристикаси (К.Д.Чермит бўйича 2005)20.
Лекин, тезлик бирданига ошмайди. Бунинг учун куч сезиларли вақт давомида таъсир этиб туриши зарур. Максимал тезлик олиш учун эса узоқроқ масофа ва катта куч билан таъсир этиш фойдалидир.
Оёқнинг тўпга тегадиган устки қисмини қанчалик орқага чўзилса тўп оралиғи билан масофа узайтирилиб, оёқ кафтининг тўпга тегиш тезлиги оширилса, тўп зарбининг кучи шунчалик ортади. Ҳаракат йўлнинг чегараланиши тезлик кучайишини сусайтиради.
Кучнинг таъсир этиш вақти қанчалик оз бўлса, ҳаракат тезлиги шунча юқори бўлади. Гавда қия чизиқ бўйлаб тезлик оладиган бўлса, шунча кўп таъсир кучи керак бўлади.
Тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракат тезлигини намоён қилиш учун қия чизиқ бўйлаб ҳаракат тезлигини юзага келтиришда таъсир кучи нисбатан оз талаб қилинади.
Куч оширилишининг узлуксизлиги ва бирин кетинлиги. Бу қоида Ньютоннинг иккита (инерция ва тезланиш) қонунидан келиб чиқади. Ҳаракатни бошлаш учун энг катта куч, тинч (турғун) инерцияни енгиш учун керак бўлади.
Масалан, штангани кўкракка олишга ҳаракат бошлаш учун оёқнинг ва елканинг орқа мускулларидан, уларнинг кучидан фойдаланилади. Чунки уни тўхтатиш ёки тинч турган жисм инерциясини озгина бўлса-да, ўзгартириш учун қўшимча зўриқиш талаб қилинади. Аслида бу зўриқишдан машқ тезли-гини янада оширишда самарали фойдаланса бўлади.
Мабодо ядро туртишнинг қайсидир жойида ҳаракатнинг озгина секинлаштирилиши ёки ушланишига йўл қўйилса, олдинги ҳаракатнинг фойдали эффекти йўққа чиқиши мумкин.
Ҳаракатларнинг узлуксизлиги ва давомийлиги техник тайёргарлиги юқори бўлган спортчиларда, айниқса улоқти риш, сакраш, сузишнинг барча турларида яққол кўзга ташла нади ва ҳаракат самарасига таъсир қилади.
Инсоннинг куч намоён қила олишдаги асосий фактор – мускул зўриқиши, лекин унинг танасининг массаси (вазни) ҳам маълум даражада ролp ўйнайди.
Шунга кўра, куч абсолют ва нисбий деб ҳам фарқланади. Биринчисида инсоннинг танаси вазнини ҳисобига олмай, қандайдир бир ҳаракатда куч намоён қила олиши тушунилса, иккинчисида, унинг тана вазнининг ҳар бир килограммига тўғри келадиган қилиб намоён қилинадиган кучнинг меъёри тушунилади.
К у ч н и ў л ч а ш. Абсолют (мутлоқ) куч инсон динамометрияси кўрсаткичлари ва бошқаларга асосланиб инсон кучи потенциалини ифодалайди. Чегараланмаган вақт ичида, изометрик тартибда, максимал эркин мушак ҳарака- тининг катталиги ёки кўтарилган юкнинг энг юқри оғирлиги билан ўлчанади. Чегера ҳисобланган юкни кўтариш учун мутлоқ куч сарфланади. Биз қуйида қайд қилинган айрим жисмоний сифатларнинг ривожланганлиги даражасини аниқлаш – ўлчаш усулларига тўхталдик.
Мушак кучини аниқлаш. Мушак ёки тананинг кучи динамометрлар билан ўлчанади. Панжа мушаклари кучини ўлчаш учун қўл динамометри максимал даражада қисилади ва муайян шкаладаги кўрсаткич ёзиб олинади. Бел (умуртқа поғонаси) кучи эса “Становой динамометр” билан ўлчанади.
Қўл кафти динамометри учун максимал ўлчови ҳажми 90 кг гача, “Становой динамометри”ни ўлчов имконияти 300 кг.гачадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |