Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet48/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Кичик ва ўрта мактаб ёшида шахсий кучини ривожлантиришни ўта ошириб юбормаслик лозим. Машқлар тезлик - кучини ривожлантиришга йўналтирилса машқдаги статик компонентларни чегараланишига сабаб бўлади. Лекин бундай машқларни маўғулотлардан бутунлай чиқариб ташлаб бўлмайди, чунки статик ҳолатлар, қоматни тарбиялашнинг етакчи воситаси ҳисобланиб, уни қўллаш самаралидир.
Ёш катталашиши билан бу машқлар кенгрок қўллани лади. Лекин албатта нафас олишнинг назорати кучайтирили ши керак. Чунки зўриқиш пайтида нафасни узоқроқ ушлаш, ай ниқса, қизларда салбий таъсирга, ҳатто хушидан кетиб қолишларига сабаб бўлиши мумкин.
Мактабда куч тайёргарлигига асосий вазифа тананинг орқа ва қорин томонининг йирик мускулалари гуруҳини ривож лантиришга йўналтирилишининг ахамияти катта, чунки қоматнинг шаклланиши шу мускулларга боғлиқ. Ривож анмайдиган мускул гуруҳлари тананинг қийшиқ мускуллари, ҳаракат таянч аппарати мускуллари, соннинг орқа томони мускуллари ва ҳ.к.ларни ривожлантириш «Алпомиш» ва «Барчиной» тести талаб нормалари таркибига киритилганлиги бежиз эмас.
Мактаб ёшидагиларда кучни ривожлантиришнинг типик воситалари: 7-9 ё ш д а жисмлар билан умумий ривожлан тирувчи машқлар, қийшиқ ўрнатилган гимнастика скамейка ларига тирмашиб чиқиш, гимнастика деворидаги машқлар, сакрашлар, улоқти ришлардир;
10-11 ё ш д а гилар учун катта мускул таранглигини талаб қиладиган жисмларни кўтариш билан умумий ривожлан тирувчи машқлар (тўлдирма тўплар, гимнастика таёқлари ва ҳ.к.)да, уч усул билан вертикал канатга тирмашиб чиқиш, енгил жисмларни улоқтириш ва бошқалардан;
14-15 ё ш д а - тўлдирма тўплар, катта оғирликка эга бўлмаган гантеллар, канат (арғамчи) тортишдек куч талаб қиладиган машқлар, тортилишлар, қўлда тик туриш ва бошқалар хисобланади. Тўғри, ўсмирларда оғирлаштириш максимал вазнга нисбатан 60-70%ни ташкиллаши лозим. Бундан ташқари, машқларни мускул тўла бажара олмай қолгунгача бажариш бу ёшдагиларда қатъиян тақиқланади.
Қ и з л а р д а 13-14 ёшда бошлаб тавсия қилинадиган умумий нагрузка болалар учун талаб қилинадиган нагрузкага нисбатан ўз танасиниг максимал вазни атрофида бўлиши, асосан локал ҳолда, куч машқларини ажратиб олинган алоҳида гуруҳларига, ташқи оғирлаштирувчи сифатида гимнастика предметлари ёки оғир бўлмаган жиҳозлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Кучни ривожлантиришда мускул зўриқиши кўлами (тирик организм содир қиладиган) икки факторга боғлиқ:
а) орқа миянинг олдинги шоҳчалари мотонейронларидан мускулга борадиган импульслар; б) шартли равишда мускулни ўзининг реактивлиги, яъни маълум қўзғолишларга жавоб бериш кучи; в) мускул реактивлиги, уни физиологик кўндаланги, толасининг йўғонлиги, уни қўзғала олиш даражаси ва бошқа унинг тузилишидаги бир қанча хусусиятларига; г) марказий асаб тизими орқали амалга ошириладиган таъсирига ва шу дақиқадаги мускул узунлиги ва бошқа ҳолатлар, ҳамда бошқа факторларга ҳам боғлиқ.
Мускул зўриқиши даражасини кескин ўзгартиришда унга келадиган эффектли импульслар характери етакчи механизм лардан бири ҳисобланади.
Юк (оғирлик) кўтариш билан машқланиш ўзининг универсаллигига кўра кулай бўлиб, улар ёрдамида фақат энг кичик мускуллар гуруҳигагина эмас, хатто энг йирик мускуллар гуруҳига ҳам таъсир этиш мумкин. Уларни дозалаш осон. Лекин бир қатор салбий хусусиятлари ҳам мавжуд. Оғирлик билан ишлаш машқларида дастлабки ҳолат муҳим роль ўйнайди. У албатта юкни статик ҳолда ушлашни талаб қилади. Агарда юкнинг массаси оғир бўлса, дастлабки ҳолатда туриш қийинлашади. Бу ўз навбатида ҳаракатни ҳал қилувчи фазасида диққатни концентрациялашда қийинчиликни юзага келтиради. Бундан ташқари аҳамиятли даражадаги массага эга бўлган снарядга бирданига катта тезлик бериш қийин, хоҳлаймизми, йўқми, ҳаракатнинг биринчи бошланиш қисми секин бажарилишини унутмаслик лозим.
Ҳаракат ритми мажбурий тарзда асталик билан ортиб борувчи бўлади. Бу ўз навбатида лозим бўлган мускуллар гуруҳига зўриқиш беришда қийинчиликларга сабаб бўлади.
Эгилиб(тортилиб,эшилиб) яна асли ҳолатга қайтадиган жиҳоз лардаги қаршиликларни енгиш билан машқланиш учун ҳаракат охирига бориб зўриқишнинг орттирилиши характерлидир.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish