Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet50/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

М а ш қ л а н г а н л и к тушунчаси юқори спорт маҳорати соҳибларининг жисмоний тайёргарлиги, жисмоний ривожлан ганлиги даражаси орқали фарқланади. Албатта, янги шуғулланишни бошлаганларга нисбатан шуғулланиш учун кўп вақт сарфлаган ларнинг кўриниши (ташқи қиёфаси)да сезиларли фарқ кўзга ташланади. Фақат тизимли машғулотлардагина машқланганлик кучаяди ва уни тўхтатиш билан шуғуллан-ганликнинг кескин пасайи ши амалиётда кузатилган.
Жисмоний маданият таълими ва тарбияси жараёнида танаффусларга йўл қўйилмайди. Чунки бунда машғулотнинг ижобий эффекти пасаяди. Ижобий эффект фони (унинг сояси) кетма-кет машғулотларда муҳим аҳамият касб этади. Зарарли ўзгаришлар танаффуснинг 5-7 кунларидаёқ кескин намоён бўлади. Мускул кучи озаяди, ҳаракат тезлиги сусаяди, чидамлилик ёмонлашади.
Жисмионий машқлар билан шуғулланиш жараёнининг жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг узлуксизлиги жисмо ний камолотга эришиш учун оптимал шароит яратади. Нагрузканинг интенсивлиги ва ҳажмини, дам олиш билан шуғулланишни (нагрузкани) тўғри навбатлашувининг тизимлилигининг бузилиши, нисбатан юқори ёки паст юклама танлаш, машғулотлардан кутилган натижага олиб келмаслиги амалиётда исботланган.
Одатда куч талаб қилувчи машқлар мускул зўриқишини талаб қилади. Мускул зўриқиши эса уларни тарангалаштириш, чўзиш, тортиш, қаршиликни енгиш, эшилиш, эгилиш, букилишдек ва бошқа қатор жиҳатлар тарзида намоён бўлади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, куч сарфлаш мушакларнинг зўриқишларини ҳосил қилади ва максимал уринишлар усули,шуғулланувчи учун куч сарфлашда чегара бўлмаган уринишлар қилиш усули, изометрик уринишлар усили, изокинетик уринишлар усули, динамик уринишлар усули, кескин(жадал)лик усуллари билан ривожлантирилаётганлигига ҳозирги кун амалиётида гувоҳмиз.
Куч намоён қилиш, уни сарфлаш асосан, мушакларимиз, уларни суякларга бириктирувчи тўқималаримиз, пайларимиз орқали мустаҳкам, пишиқ бириктирилганлиги билан боғлиқ. Улар қанчалик суякларга мустаҳкам бирлашган бўлса, биз шунчалик даражада куч талаб қиладиган машқлар ёки касбимиз, ҳунаримизда куч намоён қилиш билан боғлиқ фаолиятларни унумли бажара оламиз.


6.2. Тезкорлик харакат сифати ва уни ривожлантириш услубиёти

Тезкорлик инсон организмининг жисмоний тайёргарлиги тарки бидаги жисмоний сифатларидан биридир.


Тезкорлик деганда, индивид ёки унинг танасининг айрим бўлак лари намоён қилган ҳаракат­ларининг тезлик характеристикаси, асосан ҳаракат реакцияси вақтини ифодаловчи функционал хусусият ларнинг комплекси тушунилади.
Тезкорлик - бу инсон жисмининг комплекс равишда бажарила диган ҳаракат сифати бўлиб, ўзи алоҳида намоён бўлмайди, шунинг учун тезлик фазилатларининг намоён бўлиши, деб фикр юритилса тўғрироқ бўлади.
Тезлик фазилатлари намоён бўлишининг қуйидаги шакллари мавжуд:
1.Якка ҳаракат тезлиги (кичик ташқи қаршиликни енгиш билан).
2.Ҳаракатлар частотаси.
3.Ҳаракатлар реакцияси тезлиги (яширин латент даври).
4.Ҳаракат темпи.
Ҳаракат тезкорлиги етарли даражада ривожланмаганлар янги ҳаракатлар­ни ўзлаштиришда( у ҳаётий – зарурийми, меҳнат ёки касбий фаолиятми) уларнинг ҳадисини олишда қийинчиликларга учрайдилар. Бу сифатнинг намаён бўлиши физиологик нуқтаи-назардан нерв толаларида қўзғалиш импульс­ларини ўтказиш қобилияти, мускулларни қисқариш тезлиги, энг асосийси бош мия ярим шарлари пўстло­ғидаги зарурий марказларни вақтли алоқасининг кечиши тезлиги даражаси билан боғлиқ. Масалан, 100 м га югуриш натижаси стартдан чиқиш реакцияси вақтига, алоҳида ҳаракатларнинг бажарилиши тезлиги (депсиниш, сонни тез тиклаб олиш қадамлар суръати) ва бошқаларга боғлиқ.
Амалда яхлит ҳаракатлар (югуриш, сузиш) нинг тезлиги тўла ҳаракат актининг тезлигига боғлиқ. Бироқ мураккаб координацион ҳаракатлардаги тезлик фақат тезкорлик даражасига эмас, балки бошқа сабабларга, масалан, югуришда қадам узунлилигига, у ўз навбатида, оёқнинг узунлилигига ва депсиниш кучига ҳам боғлиқдир. Шунинг учун яхлит ҳаракат тезлиги индивиднинг тезкорлигини қисман ифодалайди холос.


10-расм. Тезкорлик ҳаракат сифатининг умумий тавсифи (К.Д.Чермит бўйича 2005)22


Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish