Елка камари мушаклари таркибига–елканинг икки бошли мушаги, трапециясимон мушак, дельтасимон мушак, кўкракнинг катта мушаги, елканинг олдинги сатҳи мушаги, елканинг уч бошли мушаги киради.
Бел –- ёнбош мушаклари таркибига – қорин пресси мушак лари, орқа-ёнбош мушаклари, орқанинг кенг мушаги киради.
Ҳаракат-таянч аппарати мушаклари таркибига эса – сон нинг олдинги сатҳ, соннинг орқа сатҳи мушаклари, икрасимон мушаклар киради.
Қайд қилинган мушакларнинг толалари (миофибриллар)ни йўғонлаштириш, уларни эгилувчанлигини ошириш,улардан ўтадиган қўзғалиш импульслари тезлигини кучайтириш, қўзға лиш сигналларига жавоб реакциясини яхшилашда анотомик белгиларига кўра туркумланувчи машқлардан фойда ланилади.
Энг аҳамиятга молик жиҳати шундаки, қайд қилинган машқлар туркумидан фойдаланиб алоҳида мускул ёки мускуллар гуруҳларини ривожлантириш мумкин бўлади. Уларни тарбиялаш, ривожлантиришда ҳар қандай куч талаб қилувчи машқдан фойдаланиш яхши самара бериши жисмоний тарбия амалиётида исботланган.
Бу туркумдаги жисмоний машқлар жисмлар билан, жисмсиз бажариладиган, индивидуал, жуфт бўлиб, ўтирган, ётган ҳолда амалга ошириладиган, эгилувчанлик ва кучни ривожлан тириш машқлари бўлиши мумкин. Улар умумий ривожлан тирувчи машқлар, ўзининг вазни оғирлигидан фойдаланиб бажариладиган ёки турли оғирликдаги тошлар, гантеллар, штанга, турли хилдаги қаршиликларни енгиш орқали - аморти заторлар, эспандерлар, резина бинтлардан фойдаланилади.
Бажарилаётган жисмоний машқлар - ихтиёрий ҳаракат лар ўзининг шаклига қараб ҳам классификацияланади. Улар:
а) “циклик ҳаракатлар”.Уларга - сузиш, эшкак эшиш, велосипедда ҳаракатланиш, юриш, югуриш ва бошқалар;
б) “ациклик ҳаракатлар” - гимнастика, спорт ўйинлари, якка курашлар, қиличбозлик ва бошқалар;
в) “аралаш ҳаракатлар” – найза улоқтириш, узунликка сакраш, баландликка сакраш ва бошқалар. Таркибида ҳам циклик, ҳам ациклик ҳаракатлар мавжуд бўлади.
Бундай ҳаракатларнинг тузилиши ёки бажариш ҳолатига қараб б и о м е х а н и к а д а – статик, динамик, циклик, ациклик, комбинациялаштирилган машқлар, деб гуруҳлана бошланди.
Ҳаракатларнинг қувватига қараб ҳам жисмоний машқлар туркумланади:
а) максимал қувватга эга бўлган машқлар(анаэроб ҳаракатлар);
б) субмаксималь қувватга эга бўлган машқлар - 800 м.га, 1000, 1500, 3000 м.га югуришлар ва бошқалар;
в) катта қувват сарфлаб бажариладиган ҳаракатларга 10 000, 20 000 м.га марафон югуришлари ва бошқалар. Шу масофаларга маромли қувват сарфлаб югуришлар киради.
Ф и з и о л о г и я д а – максимал, субмаксимал, меъёрдаги ва меъёрдан катта қувватни талаб қилиб бажариладиган машқлар, деб номланган туркумдаги машқлардан жисмоний тарбия амалиётида кенг фойдаланилмоқда.
5.7. Ҳаракат сифатларини ривожлантириши ва спортнинг алоҳида турлари тарзидаги жисмоний машқлар классификацияси
Мамлакатимизнинг жисмоний тарбия тизими жисмоний машқларни ҳаракат фаолиятида намоён қиладиган хусусий белгиларига қараб, яъни жисмоний сифатлари – куч, тезлик, чидамлилик, чаққонлик, бўғинлар ҳаракатчанлиги ва мускуллар эгилувчанлигини намоён қилишига қараб, янги педагогик туркум тарзида жисмоний тарбия амалиётида гуруҳларга ажрата бошланди.
Бу туркумдаги машқлар индивиднинг жисмоний тайёргарлигидаги айрим нуқсонларни алоҳида ажратиб олиб ривожлантириш ва тарбиялаш учун қўлай бўлиб, у ёки бу жисмоний машқни бажаришда қандай сифатларнинг намоён бўлиши, зарурлиги (куч, тезлик талаб қиладиган ва бошқа сифатлар)ни олдиндан билишга имкон беради.
Жисмоний ривожлантириш, жисмоний тайёрлаш жараёни, қайсидир жисмоний сифатни тарбиялаш билан боғлиқ бўлган назарий билим (маълумот)ларни бериш вазифаларини ҳал этишда йўналтирилиб бажариладиган жисмоний машқлар туркумини билиш талабини қўяди, улар:
- а с о с и й (ёки мусобақа) машқлар, яъни ўқув дастурлари мазмунига киритилган, тарбиялаш ёки ривожлантиришда қўллаш учун ўзлаштириладиган фаолиятлар;
- й ў л л а н м а б е р у в ч и м а ш қ л а р – фаолиятни бажаришдаги нерв мускул зўриқишини, ташқи томондан бир бирига ўхшашлиги, ҳаракат техникаси таркибидаги айрим ҳаракатларни ўрганилиши лозим бўлган машқ техникасига ўхшашлиги, яқинлиги орқали ўзлаштиришни осонлаштирувчи жисмоний машқлардир.
Масалан, волейбол ўйинида “тўпни икки қўллаб юқоридан узатиш ва қабул қилиш” машқини тўп билан бажаришдан олдин шу ҳаракатнинг айнан ўзини вазни оғир бўлмаган тўлдирма тўп ёки енгил резина тўплар, шарларни тўпни узатишдаги ҳаракатларни бажариш орқали ўзлашти рилади. Бундай машқлар асосий, ўрганилиши дозим бўлган ҳаракатни ўзлаштиришга йўлланма беради.
Бундай туркумдаги машқлардан фойдаланишнинг харак терли томони ҳаракат малакасини ривожлантириш билан жисмоний сифатларни такомиллаштириш жараёнини сунъий равишда ажратишдир. Аслида бу жараён бир-бирини тақазо этади ва ўзаро узвий боғлиқ. Булар таълим жараёнининг ҳар қайси этапи учун етакчи вазифани ҳал этишга ёрдам берадиган машқларни танлаш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |