Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet40/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Т у р и з м – режа асосида олдиндан мўлжалланиб саёҳат, экскурсия, поход, қояга чиқиш, сайрлар тарзидаги машғулотлар бўлиб, моддий неъмат яратилмай, яна жисмоний қобилият ва жисмоний сифатларни ривожлантириш ва актив дам олиш воситасидир. Геологлар, гидрогеографларнинг саёҳатларидан маълумки, улар ўз саёҳатларини моддий қиймат яратиш мақсадида режалаштирадилар. Жисмоний тарбия жараёнида эса унинг хусусий томонларидан фойдаланилади.
Туристик саёҳатларда табиий тўсиқларидан ўтиш малака лари шакллантирилади, ақлий, жисмоний, ахлоқий, руҳий, эстетик жиҳиатлар тарбияланади. Иштирокчиларда жамоага муносабат, қўрқмаслик, куч, чидамлилик сифатлари шаклланади. Саёҳатда тоғ, даланинг турмуш тарзи, унда яшаш, меҳнат қилиш, шароитга мослашиш малакаси ва кўникмалари ривожланади. Туризм бошқа жисмоний тарбия омил ларига нисбатан ҳаётий-амалийлиги, муҳити, шароити билан тарбиянинг бошқа жиҳатларидан фарқланади. Фойдаланиладиган, қўллана диган жисмоний машқларининг заҳирасининг кўламининг кенглиги билан ажралиб туради..
Туризм жисмоний тарбия воситаси сифатида ўзининг қуйи даги асосий хусуситяларига эга:
1. Ҳаётий-амалийлик хусусияти. Мустақил фаолият, ташаббускорликни тарбиялайди. Раҳбарлик, бошқариш, мўлжал олиш, йўлни танлаш ва уни тўғри топиш, харитани ўқий олишдек қатор малака-ларни шакллантиради ва ривожлантиради.
2. Туризм жисмоний сифатлар, ҳаракат малакалари ва кўникмаларининг барчасини тенг тарбиялайди ва шакллантиради, чунки унда ажратиб олинган қайсидир спорт тури ёки касбий тайёргарлик учун керак бўлган ҳислатларни ривожлантириш назарда тутилмайди.
3. Сафарга тайёрланиш ва сафар давомида барча фаолият, ҳаётий аҳамиятга эга бўлган юриш, югуриш, тўсиқлардан ошиш ва бошқа ҳаётий-амалий машқлардан фойдаланилади.
4. Туризм шуғулланувчига маълум даражадаги жисмоний тайёргарликка эга бўлиш талабини қўймаслик хусусияти билан спортга ўхшайди.
5. Туризм пайтида жисмоний машқлар организмга иқлим шароити (совуқ, иссиқ, шамол ) ва маршрутининг рельефига қараб турлича таъсир кўрсатиш хусусияти.
6. Туризмда куч синашиш, мусобақалашиш асосий ўрин далиги хусусияти
7. Туристик саёҳат қатнашчиларининг ўзларидан муносиб раҳбар танлай олиши хусусияти.
Раҳбар 16 ёшдан юқори, тажрибага эга бўлган киши бўлиши шарт. Туризмда раҳбарнинг ўзи ҳам қатнашчилари билан иштирок этади. У маълум қўшимча вазифаларни бажаради: туристик саёҳат маршрутини, қатнашчилар таркибини, улар шахсини ўрганади, жиҳозларни кўриб чиқади ва амалий масалаларни ҳал қилади.
Саёҳат катнашчилари ёш сайёҳлар бўлса, уларга ёши 19 дан кам бўлмаган м у т а х а с с и с й ў р и қ ч и этиб тайинланади.
8. Туризм машғулотларининг асосий формаси походдир. Походда туризм пайтида билиш керак бўлган барча малака ва кўникмалардан, услубиётлардан фойдаланилади, ҳаётий зарурий ҳаракат малакалари шакллантирилади , заҳираси бойитилади.
Машғулотларда сузиш, тирмашиб чиқиш ва ҳоказолар, шунингдек, топография билан ишлаш, тўсиқлардан ошишларнинг ҳаммаси ўзлаштирилади.Туризмга жисмоний тарбия воситаси тарзида табиий тўсиқлардан ўтиш, юк кўтаришни жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотлари билан қўшиб олиб бориш зарурий натижаларни беради.
Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, 1960-90 йилларгача қатор муаллифлар (А.Д. Новиков, Л.П. Матвеев, Б.А. Ашмарин ва бошқалар) тарбия жараёнида қўлланилган машқларни тарихан шаклланган жисмоний тарбия тизим ларидаги белгиларига кўра туркумладилар. Лекин тизимларнинг янгиланиши, тарбия жараёнида қўлланиладиган машқлар такомиллашганларининг вужудга келиши, янги машқларнинг тарихан қабул қилинган машқлар таркибига сиғмай қола бошладилар. Чунки хусусиятларига кўра улар гимнастика, ўйин лар, спорт ёки туризм машқларидан деярли фарқ қилар эди.


5.6. Жисмоний машқларни анатомик белгилари, ҳаракатнинг шакли ва қувватига қараб туркумланиши
Жисмоний тарбия жараёнининг самарадорлигига эришиш да машғулотларнинг ҳар қандай тури учун танланган машқлар дан фойдаланишда қўйилган вазифаларни мақсадли ҳал қилиш назарда тутилади. Бу вазифалар мушакларни ривожлантиришга йўналтирилган бўлса, машқларнинг анатомик белгиларига кўра туркумланадиган гуруҳига мурожаат қилинди.
Улар: а) елка камари мушаклари; б) бел - ёнбош мушак лари; в)ҳаракат - таянч аппарати мушаклари деб гуруҳланади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish