Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet36/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

а) тананинг ўз оғирлиги (вазни)дан вужудга келадиган куч;
б) таяниш реакцияси кучлари;
в) ташқи таъсир қаршилиги (сув, ҳаво)ни енгиш ва жисман ташқи таъсирга қарши (якка курашлар) куч намоён қилиш, инерция кучи ва бошқалар.
Ҳаракатнинг кучи деб - амалиётда тананинг ҳаракатдаги қисмини бирор ташқи объектга жисмоний таъсири қабул қилинган. Бу атамадан баландликка сакрашда депсиниш кучи, самбо ва қиличбозликда рақибнинг қарши босими (жисмоний машқ динамикаси) тушунилади.
Амалиётда ҳаркатнинг бир неча параметрларини комплексли ифодаловчи, умумлаштирувчи сифатларга эга бўлган ҳаракатлардан ҳам фойдаланилади, улар:
а) т ў ғ р и ҳ а р а к а т л а р - йўналиши, амплитудаси тезлиги ва бошқалари ҳаракат вазифасини ҳал қилишга мос келади;
б) н о т ў ғ р и ҳ а р а к а т л а р, яъни қисман бўлса-да, қўйилган ҳаракат вазифасига мувофиқ бўлмаган ҳаракатлар;
в) т е ж а м л и ҳ а р а к а т л а р,ҳаракатни бажаришдан кўзланган мақсадга минимал даражада зарур бўладиган ҳаракатлар;
г) т е ж а м с и з ҳ а р а к а т л а р - ортиқча, керак бўлмаган мускул зўриқиши орқали бажариладиган ҳаракатлар;
д) ж а д а л л и к билан бажариладиган ҳаракатлар;
е) к у ч н и я қ қ о л н а м о ё н бўлишини талаб этадиган ҳаракатлар;
ж) с у с т ҳаракатлар сифати жиҳатидан айрим ҳаракатларни сўз билан ифодалаб бўлмайди, уларни бирор жонзот ҳаркатига қиёслаб тушунтирилади.


5.4. Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллар жисмоий маданят таълими ва тарбияси жараёнининг воси­та­си сифатида


Жисмоний тарбия жараёнида ҳаво, қуёш нури, сув табиатнинг соғломлаштирувчи кучларидан восита сифатида фойдаланилади. Инсоннинг моддий ва маънавий ҳаёт шароити, турмуши давомидаги моддий неъмат яратиш, яшаши жараёни ташқи муҳитнинг ҳар хил ҳолатига тўғри келиши мумкин. Бунга кўникиш, унга тайёр бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун табиатнинг инъоми ҳаво, сув, қуёш нури инсон иш қобилиятини ошириш, саломатлигини мустаҳ камлашнинг асосий воситаси, деб қаралади.
Жисмоний тарбия жараёни машғулотлари очиқ ҳавода, қуёш нури остида, сув ва бошқалардан ижобий фойдаланиш билан ташкил ланса, жисмоий машқларнинг самарадорлиги ортади. Қуёш нури, ҳавонинг намлиги ёки қуруқлиги, сув-ёмғир остида машқланиш, меҳнат қилиш, шуғулланувчи организмига турлича таъсир кўрсатади. Фақат жисмоний юкламанинг ортиши ёки камайиши билангина эмас, организмда кечадиган модда алмашинуви ва бошқа функционал алмашинувларга тасир қилиши амалда исботланган.
Чўмилиш, офтобда тобланиш, ҳавонинг иссиқ-совуғи организмни табиатнинг ёки ташқи муҳитнинг зарарли оқибатларига бардошлиликка ўргатади. Жисмоний тарбия жараёнини ташкил лашда жонажон диёримизнинг географик, иқлимий ва экологик ҳолатининг турли хиллигини ҳисобга олишнинг ҳозирги кундаги аҳамияти эътиборга лойиқ.
Афсуски, ҳозиргача барча вилоятлар ва ҳудудлар учун табиатнинг соғломлаштирувчи кучларидан фойдаланишнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш муаммоси ҳал қилинмаган. Масалан, қуёш нури остида шуғулланиш, сув ёки ҳаво намлиги, қуруқлигидан фойдаланишда соат 10.00 дан 12.00гача қуёш нурининг организмга таъсири Бухорода Фарғонадагига нисбатан бошқача таъсир кучига эга бўлади.
Ультрабинафша нурларининг етиб келиши ва таъсири қайд қилинган вилоятларнинг географик ўрни, экологик муҳити бири-биридан фарқ қилади, таъсир кучи ҳам турлича. Шунга кўра офтобда тобланиш ёки қандай ҳароратда неча соат шугулланиш, ҳаво намлиги даражасининг неча фойизи организмнинг функционал тайёргарлигига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигининг аниқ далиларини яратиш лозимлиги ҳақидги илмий асосланган тадқиқот лар вақти етган, деб ҳисоблаймиз.
Жисмоний машқларнинг меъёри, юкламанинг умумий миқдори, машқнинг интенсивлигини эътибордан четда қолдириш, ёши, жинси ва бошқа индивидуал хусусиятларини ҳисобга олмасдан сув, ҳаво намлиги ёки қуруқлиги, қуёш нурида тобланиш табиатнинг соғломлаштирувчи кучларидан фойдаланишда салбий натижаларга олиб келишини унутмаслигимиз лозим.
Шуғулланувчиларга қуёш ваннаси, сувда чиниқишнинг назарий билимлари ва улардан тизимли фойдаланиш, ҳавонинг ўзгариши организмнинг иссиқ-совуққа, кескин ўзгаришларга тез мослашшиши индивиднинг ёшлигидан йўлга қўйишнинг самараси катта. Ҳар томонлама чиниқтириш табиатнинг соғломлаштирувчи омилларини турли жисмоний машқларни бажариш билан қўшиб олиб борилиши ташқи муҳитнинг салбий таъсирларига органи змнинг қаршилик кўрсата олиш қобилиятини янада оширади.
Жисмоний тарбия жараёнида эришилган чиниқишнинг самараси “кўчувчан” бўлади, яъни у инсоннинг бошқа фаолияти (асосан, меҳнат, ҳарбий хизмат)да намоён бўлади ва жисмоний тарбия жараёнининг ҳаётий-амалийлигини исботлайди. Қолаверса, руҳий-иродавий ҳислатларини ҳам кучайтиради. Айниқса, чайқалиш, тебраниш, меъёрсиз нагрузкага чидаш, вазнсизлик ҳолатига тез мослашишдек юқори жисмоний тайёргарлик вазифаларини осон ҳал қилишга ёрдам беради.
Гигиеник омиллар жисмоний тарбия жараёнининг умумий мақсадини, вазифаларини ҳал қилишнинг воситаларидан бири. Шуғулланувчилар саломатлиги профилактикасини йўлга қўйиш, организмнинг оптимал ҳаётий фаолияти учун лозим бўлган шароитларни яратиш, соғлигини яхшилаш ва унинг узоқ умр кўришини таъминлаш орқали ҳаёти давомида юқори ишчанлигини оширишга ёрдам беришдан иборат.
Гигеник омиллр шахсий ва жамоат гигиенаси талабларини ўзида мужассамлаштиради. Шахсий гигиена умумий гигиена қоидалрини ўз ичига олади, улар: ақлий ва жисмоний меҳнатни тўғри навбатлаштириш, жисмоний маданият машғулотлари билан шуғуллуниш, овқатланишнинг сифати ва меъёри, меҳнатнинг актив дам олиш билан тўғри навбатлашуви, тўлқонли уйқу.
Шахсий гигиена таркибига ўз вужудининг тозалиги, соч, тирноқ, оғиз бўшлиғининг тозалиги, тоза кийимбош(спорт формаси) спорт анжомлари, жиҳозларнинг, спорт иншоатларидаги тозалик, ташқи муҳитнинг зарарли факторлари ва бошқалар киради. Улардан жисмоний тарбия дарслари, жисмоний машқлар билан мустақил шуғулланиш машғулотлари, спорт тренировкалари, соғлом лаштириш машғулотларида мақсадли фойдаланиш жисмоний машқ ларнинг таъсирчанлигини, жисмоний тарбия жараёни самара дорлигини ошириши илмий, амалий жиҳатдан исботлаган.
Гигиеник талаб ва нормаларнинг ҳаётий-амалийлиги, уларни қўллашга шароитнинг етарли даражадалиги таълим, тарбия жараё нининг моддий-техник базасини, спорт анжомлари, жиҳозлар ва мавжуд кийимбошлардан белгиланган муддат давомида фойдала нишга имконият яратади.
Педагогик жараён қанчалик пухта ташкилланмасин, овқат ланиш, уйқу кун тартибига риоя қилинмаса, шунингдек, машғу лотлар тиббиёт талабларига жавоб бермайдиган жой ва жиҳозлар билан ўтказилса, улар албатта самарасиз бўлади. Мана шунинг учун ҳам мамлакатимиз таълим тизими ўқув муассасаларининг жисмоний тарбия дастурларига гигиенага оид билимлар мазмунини ифодаловчи назарий маълумотлар учун мавзулар тавсия қилинган. Улар жисмоний тарбия жараёнидан ташқаридаги инсоннинг ҳаётий фаолиятини ташкилловчи ва жисмоний тарбия жараёни тарки бидаги воситалардир. Гигеник омиллар жисмоний тарбиянинг махсус етакчи воситаси ҳисобланмаса ҳам, жисмоний тарбиянинг вазифасини тўлақонли ҳал қилиш учун аҳамияти катта.
Жисмоний машқлар, табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омилларни рационал қўллаш инсон саломатлигини мустаҳкамлайди ва жисмоний қобилиятларини меъёрли ривожла нишига замин яратади. Машғулотлар инсон ҳаётий фаолиятининг органик қисмига айланса, жисмоний тарбия тизими ўзининг мақсади ва вазифаларини ижобий ҳал қилишга қодир жисмоний тарбия воситаларига эга деган хулоса қилиш ўринли бўлади.



Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish