Ҳаракат ёки жисмоний машқ техникаси ўзининг асоси, звенолари ва деталларидан иборат таркибга эга бўлади ва бу унинг мазмуни деб қисмларга ажратилади.
Ҳ а р а к а т т е х н и к а с и н и н г а с о с и д е г а н д а, ҳаракатни бажариш учун қўйилган вазифани ҳал қилишда ижрони амалга ошириш учун зарур бўлган, қўлланилган ҳаракатлар ёки ҳаракат фаолияти тизимидаги ў з а к қ и с м тушунилади.
Ҳаракатни бажариш(ижро этиш)да қўлланилган усуллар ҳаракат акти тизимининг кетма-кетлигини, танамиз қисм- ларининг ўзаро келишган ҳолда фаолият кўрсатишини бузмай, жисмоний сифатларимиз (куч, тезкорлик, чаққонлик, мускул лар эгалувчанлиги ва бўғинлар ҳаракатчанлиги)нинг керак лигича намоён қилинишини тақазо этади.
Усул самарали бўлса, амалиётда унумли қўлланиши мумкин ва узоқ вақт ўзининг ҳаётий – амалийлигини сақлаб қолади. Масалан, баландликка сакрашнинг «Фосбери-флоп» усули самарали бўлса ҳам, ҳозиргача кўпчилик спортчилар «перекидной» усулидан фойдаланадилар. Янги ўрганувчилар учун эса ҳозирги кунгача «қадамлаб сакраб ўтиш» усулидан фойдаланилиши сакраш техникасини ўзлаштиришда керакли самара бериб келмоқда.
Ҳ а р а к а т т е х н и к а с и н и н г з в е н о с и деганда, ҳаракатнинг асосий механизмини бажаришни осонлаштирадиган, унга ёрдам берадиган, машқ, ҳаракат таркибидаги ҳаракат бўлаклари тушунилади. Масалан, сакрашларда депсиниш, улоқти ришларда финал куч сарфлашни бажариш учун ёрдам берадиган ҳаракат фаолияти таркибидаги бўлаклар тушунилади.
Педагогик жараёнда машқнинг асосий звеноси механи змини ўзлаштириш ўқитишнинг, таълим жараёнининг вазифа сини самарали ҳал қилиш, ҳаракат техникасининг негизини пухта эгаллашга замин, деб қаралади. Ҳаракат техникаси звеноларининг ўзлаштирилиши машқ техникасининг асосини ўрганилганлиги, ўзлаштирилганлиги демакдир.
Машқ техникасининг мазмуни таркибида ҳаракат техни касининг деталлари дегани айнан шу ҳаракат таркиби даги ҳаракатларнинг энг майда бўлаги бўлиб, машқ ижросида унинг техникаси асосига, звеноларига зиён етказмайдиган қўшимча ҳаракатлар тушунилади.
Машқ техникаси деталлари ҳаракат техникаси таркибида индивиднинг хусусиятларидан келиб чиқиб уларни бажариш ёки бажармаслик шарт бўлмаган ҳаракатлардир.
Масалан, узунликка сакрашда кимдир танага тезлик беришни кескин тезланиш билан(стартдан чиққандек) бошласа, кимдир тезланишни аста-секинлик билан бошлайди, югуришни кескин бошлаш ёки аста секинлик билан бошлашни ҳаракат техникасини ижросида аҳамияти муҳим эмас; бу ҳаракат машқ техникаси асосига зиён ҳам, фойда ҳам келтирмайди.
Қисқа масофага югурувчи – ҳам тўсиқлар оша, ҳам тўсиқларсиз югуриш йўлкасида тез ҳаркатлана олади. Старт учун старт колодкасини ўрнатиш эса иккала масофада турлича. Улар қайсидир детали билан бири-биридан фарқ қилади, лекин бу детал машқ техникасини асос ёки звеносига зиён етказмайди.
Р а ц и о н а л с п о р т т е х н и к а с и. Рационал спорт техникасининг асосий қоидаси фаолиятни бажаришда актив ва пассив ҳаракатлантирувчи кучлардан тўлақонли ва мақсадга мувофиқ равишда фойдаланишга имкон яртиш бўлиб, машқни бажариш вақтидаги қўзғатувчи, тормозловчи, (ижрони кучай тирувчи, сусайтирувчи, самарадорликни пасайтирувчи, оши рувчи) кучларни камайтиришдир. Рационал ҳаракат техникаси шуғулланувчининг жисмоний сифатларидан тўлиқ фойдала нишга имкон яратади. Рационал деб ҳисобланган ҳаракат техникаси барчага мос-хос бўлмаслиги жисмоний тарбия таълими амалиётида исботланган.
Ньютоннинг учта қонуни механик ҳаракатларга бағиш-ланган. Лекин инсон ҳаракатлари ҳақида гап кетганда жисмоний машқларнинг рационал техникаси ҳақида хулосага келиш учун механиканинг бу қоидаларига таяниб бўлмайди. Нимага? Масалан, физика қонунига кўра, имкони борича баландга сакраш учун назарий жиҳатдан, сакрашни депсиниш оёғига росса чуқур ўтириш билан бажариш лозим. Лекин амалий тажрибалар инсоннинг сакраш имконияти чегараси айтарли юқорилигини кўрсатмоқда. Сакровчи депсиниш оёғига иложи борича чуқур ўтириш қилмай ҳам (депсиниш оёғининг тизза бўғинидан айтарли даражадаги қисқа букиш қилиш билан) сакрашда юқори натижага эришиш мумкин лигини исботламоқдалар.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳар бир шуғулла нувчи ҳаракатнинг ўзи учун мос бўлган р а ц и о н а л техникасини ахтариши, топиш ва уни эгаллашида фақат механика қонунларига таяниш билан чекланмай, ҳаракатнинг, материянинг энг юқори шаклларига, улардан бири бўлмиш биологик қонуниятларга таянишига тўғри келади.
Жисмоний машқлар билан шуғулланиш давомида ҳ а р а к а т к о о р д и н а ц и я с и деган тушунчага ҳам дуч келамиз. Бу жисмоний сифатларнинг шаклланиши, ривожланиши, улар дан фойдаланишда намоён бўлади. Қўзғалиш билан тормозла нишнинг мувофиқлиги, нерв-мушаклари тизими, юрак-томир ва бошқа тузилмаларимизнинг фаолиятидаги мослашувчанлик ҳаракатларимиз координацияси даражасига таъсир кўрсатади. Ҳаракат сифатларидан бирининг шаклланиши ёки ривожла нишнинг меъёри бузилиши ҳаракат кординациясига албатта салбий таъсир этиши исботланган. Рационал спорт техникасини эгалланганлигининг асосий кўрсат-кичларидан бири жисмоний машқни бажаришдаги мускул зўриқишининг тўғри ва ўз вақтида навбатлашувига эришганлигидир. Ҳаракатнинг акцент (эъти бор) берилган қисмига энг кучли зўриқиш тўпланади. Бу зўри қишдан келиб чиққан ҳаракат, маълум вақт пассив давом этади. Ҳаракат таркибидаги акцент берилган даврнинг интен сивлиги қанчалик кучли бўлса, иш самараси шунча юқори бўлади. Бу билан ҳаракатнинг пассив фазасидан тўлақонли фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |