5.3. Ҳаракатларнинг тавсифи
Жисмоний маданият назарияси, жисмоний тарбия фани нинг ўқитувчилари, мутахассис тренерлар, жисмоний мадани ят машғулотларининг фаолларигина эмас, балки жамият аъзоларининг барчаси ўзининг ҳаракат акти ёки ҳаракат фаолиятларини таҳлил қилибгина қолмай, касбдоши, тенгдо ши, фарзанди ва бошқаларнинг ҳаракатларини ҳам таҳлил эта олиш малакасига эга бўлиши давримизнинг талабидир. П.Ф. Лесгафтнинг қайд қилинган фикри ўзининг моҳиятини ҳозиргача ҳам йўқотгани йўқ.
Ҳаракатлар тананинг фазодаги (бўшлиқдаги) ҳолатига қараб; уни бажаришдаги траекториясига (йўли); ҳаракатнинг йўналишига; ҳаракат амплитудаси (оғиши)га қараб; бажариш учун сарфланган вақти; ҳаракатнинг тезлиги; ҳаракатнинг давомийлиги (узунлилиги); темпи, ритми, кучига қараб тавсифланади.
Юқорида қайд қилинган ҳаракат ҳолатларини таҳлил қилиш малакасига эга бўлсак, ҳаракатларни тавсифлай олиши миз мумкин.
Тананинг ҳолати (позаси) – бўғинлар, тананинг қисмлари (бўлак-лари) нинг ҳаракати уни фазода ҳаракатланишнинг маълум элементларини юзага келтиради. Гавда қисмларини фазода бир томонга оғган, энкайган, букрайган, айрим аъзола римизни эса йиғиштирилганлиги ёки чўзилганлиги ва бошқалар ҳолатида кузатамиз. Ҳар қандай ҳаракатлар даво мида бу позалар, туриш ҳолатлари узлуксиз ўзгариб туриши ва ўз навбатида бу организмга ёки айрим аъзоларимизга жисмоний юкламалар тушишиши билан кузатилади. Бу ҳолатлар организмга ўз навбатида жисмоний юкнинг ҳажмини ортиши ёки пасайиши билан кечади.
Тананинг вертикал ҳолати – осилиш ва таянишлар, гори зонтал ҳолатлар, горизонтал мувозанат сақлашлар, аралаш оси лишлар, таянишлар ва ҳ.к.лар.
Танани энгаштирилган, букланган ҳолатлари: таяниб етишлар, энкайган ҳолда оёқлар билан олдинга, орқага, ён томонларга «катта қадамлар».
Тананинг айрим бўғинлари ҳаракатлари – инсон жисмининг ажратиб олинган қисмидаги икки биологик звенони фазода туриш жойининг ўзгариши бўлиб, букиш ва тўғрилашдек содда ҳаракат вазифаларини ҳал қилишга йўналиш бериши мумкин. Индивиднинг ҳаракат фаолияти, унинг жисми бўғинларидаги ҳаркатлар, бир вақтнинг ўзида бажариладиган, кетма-кет, қаторасига, оҳиста навбатма-навбат, ёки давомийлиги қисқа, узун бўлган ҳаракатларга бирлашиши мумкин. Шуни ҳисобигагина ҳаракатларнинг энг соддасидан ўта қийин бўлган ҳаракат вазифаларини ҳал қилиш имкони яратилади.
Ҳ а р а к а т к о р д и н а т л а р и – тўғри чизиқ ва бурчак ўлчовларида аниқланадиган, тананинг бошқа қисмига нисбатан фазовий чегараси, ҳисоблаш бошлангунгача гавда нинг бўлакларини нисбатан туриши ҳолати, шакли (старт чизиғи, гимнастика жиҳози, уни ўқи ва бошқалар)га нисбат бериб баҳоланади ёки аниқланади.
Т а н а н и н г ҳ о л а т л а р и ичида машқ бажаришни бошлашдан олдинги ҳолат - «дастлабки ҳолати» деб атала диган қисми, машқ техникасини ўзлаштириш ёки бажаришда муҳим аҳамият касб этади. Олдинига у анатомо-физиологик вазифани ҳал этиши эътиборга олинса, бошқа томондан, шу ҳаракатнинг бажарилишига ижобий ёрдам беради. Дастлабки ҳолат ҳаракатни бажаришни бошлаш учун энг оптимал ҳолат бўлиб, ҳаракат бошлангандан кейин бажариладиган ҳаракат ларнинг кетма-кетлилигига қулайлик яратади. Спринтер учун «паст старт», дарвозабон учун «тўпни кутиш ҳолати» ва ҳ.к.лар.
Бу ҳолатларни академик Ухтомский оптимал ҳолат деб атади. Кўринишидан дастлабки ҳолат осойишта тургандек кўринса ҳам, аслида, организм бўлажак ҳаракатга энергия сарфлаётган, қатор мускуллар гуруҳи эса мускул иши учун пухта тайёргарлик кўраётган, нафас олиш, нерв, юрак-томир тизими, модда алмашинувидек кенг физиологик жараён авжида бўлади.
Дастлабки ҳолатни жисмоний машқ бажаришдагина аҳамияти катта бўлмай, машқ давомида танани қандай ҳолда (ҳолатда-позада) туриши ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Спринтер, стайер, марафончи, чанғида, конькида югурув чиларнинг гавдаларининг вертикаллигини маълум градусга пасайтирилган ёки кўтарилган ҳолда ушлаши машқни самарадорлигига маълум даражада (узунликка, баландликка, сакровчининг депсинишдан кейинги ҳолати) ижобий ёки салбий таъсир этади.
Айрим спорт турлари ёки жисмоний машқларни бажаришда тананинг умумий ҳолати билан унинг айрим қисмлари (бўлак лари)нинг ҳолати биомеханик мақсадга йўналтирилган бўлибгина қолмай (конькида фигура ясаб учувчилар, гимнастлар, акробатлар, сувга сакровчилар ва бадиий гимнастларнинг) ҳаракатларни кузатаётганларда ёки бу машқларнинг бажарувчиларида эстетик ҳис туйғуни шакллантиради ва уларга завқ беради.
Ҳаракатларнинг равонлиги, кетма-кетлиги, эркинлиги, қийинчиликсиз бажарилиши инсон жисмининг қандай ҳолатдалигига боғлиқ ва у жисмоний машқлар техникасини эгаллашда, ҳаракатни ўзлаштириш жараёнида, хатоларни аниқлаш ва уларни тузатишда муҳим роль ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |