Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети б.Қурбанов, Ш. Турабоева



Download 222,95 Kb.
bet41/81
Sana15.04.2022
Hajmi222,95 Kb.
#554916
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   81
Bog'liq
8-синф 2017

Касбга йўналтирувчи мақсад: ўқувчиларнинг тикувчилик буюмларини тайёрлаш ҳақидаги кўникмаларини кенгайтириш.
Дарснинг вазифалари:
- тикувчилик ишлари ҳақида маълумот бериш;
- аёллар кийимлари ҳақида маълумот бериш;
- блузка турлари ва уларни тикишни ўргатиш;
Дарс типи: Янги билимлар бериш.
Дарс тури: назарий, амалий.
Дарсда қўлланиладиган ўқитиш методлари: тушунтириш, суҳбат, амалий иш, тақдимот.
Фанлараро боғланиш: математика, физика, чизмачилик, иқтисодий билим асослари ваб.
Дарснинг жиҳози: тарқатма материаллар, компьютер, проектор, экран, слайдлар, тикув буюмлари, блузкалардан намуналар, кўргазмали қуроллар, асбоб-ускуналар.
Дарснинг бориши:
I. Ташкилий қисм.
II. Сўраш. Ўтилган мавзу юзасидан савол-жавоб ўтказиш.
III. Янги мавзу баёни.
Режа:
1. Блузка ҳақида маълумот.
2. Аёллар блузкасини лойиҳалаш.
3. Блузка андозаси ва блузка ассортименти.
Блузка енгил кийим ҳисобланиб, елкали кийимлар турига киради. Кийимлари ассортиментига кўра, блузка, блузка-жемпер, блузка-батник каби турлари мавжуд. Аёллар блузкасини лойиҳалаш худди кўйлакни лойиҳалаш усулидек бажарилади, лекин буюм узунлигида фарқи бўлади. Агар блузкани юбка устидан чиқариб кийилса, унинг белдан узунлиги 10-15 см ёки бўксадан бир оз узунроқ бўлиши, блузкани юбканинг ичига киргизиб кийиладиган бўлса, бўкса чизиғидан 5-7 см узоқликда блузка узунлиги олинади. Блузка юқоригача тақиладиган ёки бортлари қайтарилган бўлиши мумкин. Блузкани бел виточкаларисиз тўғри, яъни кўкрак чизиғи билан бўкса чизиғини бирлаштириб тўғри ва виточкали қилиб лойиҳалаш мумкин. Блузкани лойиҳалашда унинг тақилмасига эътибор бериш керак. Блузка тақилмасида адипи яхлит бўлса, аввал унинг ўтим ҳақи 2-3 см, сўнгра адип ҳақи 2,5*2+1,5 = 6,5 см қўйилади. Блузка тақилмасида адип алоҳида бўлса, ўтим ҳақи 2-3 см, сўнгра борт адипини тикиш учун чок ҳақи 0,5 см қўшилади, яъни 2,5+0,5 = 3 см. Блузка тақилмасида яхлит планкали ишлатилса, у ҳолда ўтим ҳақи 2 баробар кўп олинади, яъни 2,5*2+2 = 7 см.
Блузкадан оилавий тантаналарда: блузка билан юбка ёки блузкани шим билан бирга кийиш мумкин. Уйда ишлаш кийими сифатида ҳам блузкадан фойдаланилади. Уйда ишлаш кийими комплектлари ниҳоятда бемалол ҳаракат қилишга халақит бермайдиган бўлиши керак. Бунинг учун трикотаж майкалар, свитерлар билан шим гавдага ёпишиб турмаслиги учун қўйими кўпайтирилган блузкалар кийиш яхши ҳисобланади.

Download 222,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish