Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети б.Қурбанов, Ш. Турабоева



Download 222,95 Kb.
bet2/81
Sana15.04.2022
Hajmi222,95 Kb.
#554916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
8-синф 2017

2-босқичдаги меҳнат таълими дарслари V-VII-синфлардаги меҳнат таълими дарсларини ташкил этади. Бу босқичдаги меҳнат таълими дарслари Технология ва дизайн (металларга ишлов бериш технологияси ва ёғочларга ишлов бериш технологияси), Сервис хизмати (пазандачилик асослари ва газламаларга ишлов бериш технологияси) ҳамда Қишлоқ хўжалик асослари (қишлоқ хўжалик меҳнати) йўналишларида ташкил этилади. Булар ишлаб чиқаришнинг энг муҳим кўринишлари бўлиб, деярли ҳамма соҳаларда қўлланилади. Шу сабабли V-VII-синфлардаги бу машғулотларда ўқувчиларга ишлаб чиқаришнинг асосий бўғинлари бўлган ёғоч, металл, газламаларга ишлов бериш ва таом тайёрлаш, электротехник ишлар ва таъмирлаш ишлари, деҳқончилик ишлари ҳамда тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарига оид дастлабки умумий билимлар берилади, меҳнат кўникмалари ҳосил қилинади. Келгусида уларни бирор касбни онгли равишда танлашга йўналтирилади.
3-босқичдаги меҳнат таълими дарслари VIII-IХ-синфларда олиб бориладиган меҳнат таълими дарслари бўлиб, улар ҳам юқоридагидек, 3 та йўналишда ташкил этилади. Бироқ бунда ўқувчиларга кенгроқ тушунчалар берилади. Бунда ўқувчиларга касб турлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, касб танлашда нималарга эътибор бериш зарурлиги ҳақидаги маълумотлар ўргатилади. Бу касблардан қайси бирини танлаш ўқувчиларнинг ўзларига ҳавола этилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими дарсларини ўқитишда олдинга қўйилган асосий иш ўқувчиларнинг жисмоний томондан тўғри ривожланишини таъминлаш, ижодий қобилиятларини ўстириш ва амалий иш бажариш малакаларини таркиб топтиришдир. Бундан қуйидаги мақсад ва вазифалар келиб чиқади:
-ўқувчиларда умуммеҳнат кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларнинг қизиқишлари, қобилиятлари, касбий мойилликларига кўра, касб-ҳунар турларини танлашга асос бўладиган ҳислатларини, умуммеҳнат маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш;
-ўқувчилар томонидан бажариладиган, моддий неъматлар яратишга қаратилган ақлий ва жисмоний ҳаракатлар жараёнидан иборат бўлиб, уларнинг меҳнат қуроллари, воситалари ва жараёнлари ҳақидаги билимларини ҳамда маълум соҳадаги ишлаб чиқариш меҳнатини, малакаларини эгаллашларига, онгли равишда касб танлашга ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифат ва тафаккурларини ривожлантиришга қаратилган.
Шундан келиб чиқиб, меҳнат таълимининг вазифалари ДТСда қуйидагича белгиланган:
-турли ишлаб чиқариш соҳалари мазмунига тааллуқли дастлабки маълумотларни ўргатиш, ўлчаш-текшириш асбобларидан, маълумот манбааларидан фойдалана олиш, меҳнат амалиётларини бажариш, эришилган меҳнат натижаларини белгиланган талаблар билан таққослаш орқали хулоса чиқаришга ўргатиш;
-халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатиладиган техника ва технологиялар тўғрисида билимлар бериш, инсон фаолиятининг турли соҳалари билан амалий меҳнат орқали яқинроқ танишишларига имкон яратиш;
-механизациялаштирилган ва электрлаштирилган воситалар билан ишлашни, технологик билим ва малакаларни, меҳнат қонунчилиги, ҳавфсизлик техникаси, санитария-гигиена қоидалари асосларини ўргатиш;
-ўқувчиларни бозор иқтисодиёти қонуниятлари талаблари асосида сифатли, рақобатбардош истеъмол моллари, меҳнат маҳсулотлари етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш воситаларини ўргатиш, иш бошқарувчи (менежерлик) унсурлари, ҳомийлик, ишбилармонлик сифатларини шакллантириб бориш ва ривожлантириш;
-ўқувчиларни билимга интилиши ва меҳнатга муҳаббат, меҳнат кишисига нисбатан ҳурмат ҳиссини сингдириш, уларни жамоатчилик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш;
-халқ ҳунармандчилиги касбларини ўргатиш орқали халқнинг миллий руҳини, яшаш тарзини, анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш. Миллий қадриятлар, тарихий ёдгорликлар, халқ усталарининг бой меросини ўргатиш, улардан ўз амалий фаолиятларида фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш;
-янги ишлаб чиқариш ва ахборот технологиялари, компьютер техникаси, янги техника ва жиҳозларнинг қўлланилиши соҳаларини замонавий талаблар даражасида ва жаҳон тажрибаларига мос ҳолда ўрганишларини таъминлаш;
-юқори синфларда турли мутахассисликларнинг касбий фаолиятида қўлланиладиган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, мосламалардан фойдаланишни ўргатиш.
Булардан кўринадики, меҳнат таълими мактаб ўқувчиларига таълим-тарбия беришда катта аҳамиятга эга. Шу сабабли меҳнат таълимини дарсларини ташкил этиш ва ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Мазкур ўқув-услубий қўлланмада умумий ўрта таълим мактабларининг 8-синфларида Меҳнат таълими ўқув фанининг Технология ва дизайн ва Сервис хизмати йўналишлари бўйича машғулотларни ташкил этишга оид тавсиялар берилган ва дарс ишланмалари келтирилган. Дарс ишланмалари амалдаги ДТС ва ўқув дастури асосида тузилган. Мазкур тавсиялар меҳнат таълими машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишда меҳнат таълими ўқитувчилари, айниқса, амалиётчи талаба-ўқитувчиларга яқиндан ёрдам беради, деган умиддамиз.
Қўлланмани яратишда муаллифларнинг шу соҳадаги кўп йиллик иш тажрибаларидан фойдаланилди.
Қўлланма шу соҳадаги дастлабки ишлардан бири бўлганлиги учун айрим камчиликлардан ҳоли эмас. Ушбу қўлланма ҳақидаги фикрларингизни Гулистон давлат университети “Мусиқа ва меҳнат таълими” кафедрасига юборишингизни илтимос қиламиз.



Download 222,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish