Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети б.Қурбанов, Ш. Турабоева



Download 222,95 Kb.
bet7/81
Sana15.04.2022
Hajmi222,95 Kb.
#554916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   81
Bog'liq
8-синф 2017

Ҳунармандчилик мактаблари. Тошкент ганчкорлик мактаби ҳам ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Бу мактабга хос нақшлар нозиклиги аниқ симметрик тақсимга эгалиги, жозибадорлиги билан ажралиб туради. Тошкент ганчкорлик мактаби намоёндалари сафида Усмон Икромов, Тошпўлат Арслонқулов, Маҳмуд Усмонов, Анвар Пўлатов, Мирмаҳмуд Рахматов, ака-ука Абдураҳмон ва Мўмин Султоновлар, Хаёт Абдуллаев, Зиёдулла Юсупов, Умар Тоҳиров, Мирвоҳид Усмонов каби қатор етук усталар фаолият олиб боришади.
Бухоро ганчкорлик мактаби санъатининг энг ривожланган жойи ва ўчоғи ҳисобланади. Зеро, бу санъат ўйма ганчларнинг йирик ҳамда узига хос майинлиги, жозибадорлиги ва бошқа томонлари билан ажралиб туради. Бухоро ганчкорлик мактабининг энг йирик намоёндаларидан бири академик Уста Ширин Муродовдир. Бухоро ганчкорлик мактаби намоёндалари Уста Сафар, Уста Адис, Уста Саври, Уста Ислом, Уста Икром, Уста Жўра, Уста Қурбон Юлдошев, Уста Иброҳим Ҳафизов, Уста Назрулло, Уста Ҳаёт Носиров ва бошқалардир.
Ҳунармандлар қадимдан бир-бирлари билан бирикиб бир маҳаллада яшаганлар, Шунинг учун маҳаллаларнинг номи кўпчилик қайси ҳунар билан шуғулланса шу ном билан юритилган. Масалан, заргарлик билан шуғулланса заргарлик (заргарон), мисгарлик билан шуғулланса мисгарлик (мисгарон) маҳалласи деб юритилган ва ҳ.
Самарқандда ўрта асрларда машҳур Регистон майдони яқинида нодир металларга бадиий ишлов берувчи халқ усталари маҳалласи -"Заргарон" мавжуд бўлиб, махсус ҳовлиларда усталар ўзлари тайёрлаган ноёб санъат асарларини ва буюртмаларини сотиб ҳаёт кечирганлар.
Бухородаги Мисгарон ва Заргарон савдо расталари ҳам металлга бадиий ишлов бериш санъатининг ҳамда металлга бадиий ишлов бериш асосида ривожланган миллий ҳунармандчилик касбларини Ўрта Осиёда қадимдан ривожланиб келаётганлигининг исботидир. Ҳозирги даврда ҳам Ўзбекистонда металлга бадиий ишлов бериш касблари, айниқса, пичоқчилик, кандакорлик, мисгарлик кенг ривож топган. Бухоро ва Хива шаҳарларида ишлаб турган халқ амалий санъати мактабларида ўқувчиларга шу касблар ўргатилиб келинмоқда.
Бухорода "Сўфикордгар" қишлоғининг номи ҳали ҳам сақланиб қолган. У йерда ҳозир ҳам пичоқсозлар авлодлари яшайди. Ўрта Осиё ҳудудидаги вилоятларда бундай маҳаллалар кўп бўлган. Пичоқдан кесувчи асбоб тариқасида кунда фойдаланилса, қадимда Ўрта Осиёда эркакларнинг иш қуроли, безаги тариқасида фойдаланилган. Пичоқларни бадиий безаш ҳам катта рол ўйнаган. Шунинг учун ҳам Шарқ маданиятининг энг яхши анъаналарини қайта тиклаш ва ўзлаштириш натижасида мамлакатимиз пичоқсозлари миллий пичоқни санъат даражасига кўтарганлар.
Бугунги кунда юртимизнинг турли вилоятларида ташкил этилган мактабларда уста ҳунармандлар томонидан кўплаб буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Тошкентлик усталардан уста Мўмин, Абдуқори, Жамила Саидова, Юсуфжон ва қизи Зебинисолар, бухоролик усталардан Шоди Муҳаммад Баротбой, уста Шариф, Салоҳиддин, Ҳаким Бухорий, Олим Абдусаломовлар, қўқонлик усталардан Мулла Холиқ, уста мусаввир Кашғарий, Фориқ Холиқов, Лутфулла Фозилов, Ойнисабиби, Собирабибилар, самарқандлик усталардан уста Аҳмад, Салим мисгар, уста Охунжон, Карим Ғофуров, Карим Аҳмедов каби усталарнинг металларга ишлов бериш орқали тайёрлаган буюмлари ҳозиргача сақланиб ва фойдаланиб келинмоқда. Уларнинг шогирдлари узтозларининг изларидан бориб, устозлари ишларини давом эттиришмоқда.
Қорасув, Чуст, Хива, Шаҳрихон, Қўқон Фарғона водийси, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё қадимдан пичоқчилик марказлари бўлиб, улар ўзининг ишлаш технологияси, шакли, катта-кичиклиги ва безаклари билан бир-биридан тубдан фарқ қилган.
Ўзбек халқ амалий безак санъатининг энг кенг тарқалган турларидан яна бири кандакорликдир. Кандакорлик деганда металлдан ясалган бадиий буюмларга ўйиб ёки бўртиқ қилиб нақш ишлаш тушунилади. Савдо-сотиқда қадимдан кандакорлик буюмларига талаб катта бўлган.
Ўзбек халқ амалий санъати турлари ичида зеб-зийнат санъати бўлмиш заргарлик алоҳида ўрин эгаллайди. Қўқонда катта шуҳрат қозонган заргар усталардан уста Маҳмуд, уста Омон ҳожи Марахимов, Х.Нажмиддиновлар, Наманганда уста Ниёз Охун, Андижонда уста Ойберган, Х.Отабоев, Тошкентда С.Бобожонов, Охун Бобожонов, уста Самиҳиддин, А.Шоисломов, уста Мирхалил, Урганчда М.Абдуллаев, Самарқандда Х.Юлдашев, И.Колимбоев, В.Хафизов ва бошқаларнинг меҳнати заргарлик касбининг ривожланишида жуда катта ҳисобланади.
Ўзбек миллий каштадўзлик халқ ҳунармандчилик санъатининг энг қадимий турларидан бўлиб, у халқнинг ўз турмушини гўзал қилиш истаги натижасида юзага келган. Кашта кийимлар ва буюмларни безашда ҳамда рўзғор безак буюмлари тайёрлашда қадимдан қўлланилган.
Каштачилигимиз санъати нафақат мамлакатимизда, балки чет елларда ҳам шуҳрат қозонган. Ўзбек чевар усталари қўллари билан тикилган кирпич, сўзана, зардевор, гулкўрпа, чойшаб кабилар Франсия, Италия, Япония, Германия, Белгия, Америка, Ҳиндистон каби ҳорижий мамлакатларда, шунингдек, Республикамизнинг Фарғона водийсида фақат хонадонларда эмас, балки амалий санъат музейларида кўп намуналари тўпланиб, доимий экспозицияга айланиб қолган.
Каштадўзликнинг йирик намояндаларидан андижонлик рассом каштадўз Х.Назаров, самарқандлик каштадўз Усмон Шокиров, тошкентлик каштадўз ва чизмакаш Хайри Собировалар кашта буюмларига янги турли хил нақш композиция ва тикиш усулларини яратдилар. Х.Собирова онаси Захира Мирхолиқовадан қўлда, машинада тикиш сирларини ва чизмачиликни ўрганди. Х.Собирова 15 ёшидан бошлаб онасининг каштадўзлик ҳунарини давом эттириб, кўплаб шогирдлар йетиштиришда ўз ҳиссасини қўшган.
Ўзбек каштачилигида ироқи, илма, ёрма, босма, хамдўзи, чамак, чинда хаёд, бахя чоклари кенг тарқалган. Турли жойлардаги бадиий кашталарда чоклар турлича тикилади. Чунончи, Тошкентда кўпроқ босма чоки, Шаҳрисабзда йўрма, кандахаёл, ироқи, Бухоро, Самарқанд, Нуротада йўрма чоки билан тикилади.
Каштадўз усталар табиатдаги гул, барг, новда, ғунча, қуш ва бошқаларнинг тузилишини, ўсиш қонун-қоидаларини, кўринишини синчиклаб ўрганиб, улардан турли нақш композициялар ишлаш учун ҳар хил элементларни стиллаштириб олганлар. Масалан гулни стиллаштириб олар экан, унинг гўзаллигини қайси ҳолатдаги кўринишини тасвирлашни излаб топади. Ўсимликсимон нақшлар "Ислимий гуллар" деб аталади. Ислимий гуллар ўз навбатида, икки томонга уланадиган кўринишда бўлади.
Ўзбек кашталарида ўсимликсимон, геометрик ҳамда гул нақшлари кўп бўлса, рус каштачилигида геометрик, ўсимликсимон шакллар, гуллар, қуш ва мевалар кўп тасвирланади, қозоқ ва қирғиз каштачилигида эса кўпроқ ҳайвонлар, шох ва туёқларни эслатувчи элементлар тасвирланади.
3. Бозор муносабатлари шароитида "Ҳунарманд" уюшмасининг фаолияти ва истиқболлари. Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида бугунги кунда барча соҳалар каби аҳолини меҳнат билан таъминлаш, уларга касб-ҳунар ўргатиш ишлари, жумладан, ҳунармандчилик ҳам аста-секинлик билан ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. Республикамизда аҳолининг меҳнат ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида касб-ҳунарнинг айрим турлари, айниқса, миллий қадрият сифатида бугунги кунда тикланган ва тикланаётган халқ ҳунармандчилигига оид кўплаб қонун ва фармонлар ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ усталарининг, "Усто" бирлашмаси ва "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш марказининг ушбу марказ ҳузурида халқ ҳунармандларининг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида бўлинмаларга эга бўлган "Ҳунарманд" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997-йил 31-мартдаги ПФ-1741-сонли "Халқ амалий санъати ҳунармандчилигини ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан ташкил топган. Ушбу фармонга кўра "Ҳунарманд" уюшмаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
- халқ ҳунармандларининг меҳнат фаолияти масалаларини мувофиқлаштириш, Республика қонунчилиги томонидан уларга бериладиган ҳуқуқлар ва манфаатлари ҳимоя қилиш;
- усталар ва ҳунармандларни моддий-техника ресурслари, асбоблар, кичик механизация воситалари билан таъминлашни, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишда, шу жумладан экспорт қилишда ёрдам беришни назарда тутган ҳолда уларга уйда ишлашлари учун шарт-шароитлар яратишда кўмак бериш;
- бозор муносабатлари талабларини ўрганиш ҳамда юксак бадиий буюмлар тайёрлаш учун маҳаллий хом ашё ва материалларнинг янги турларидан фойдаланиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш;
- мамлакат ичкарисида ва чет элларда халқ усталарининг буюмлари кенг тарғиб ва реклама қилинишини, расмли материаллар ва каталоглар чиқарилишини, кўргазмалар ва кимошди савдолари ўтказилишини ташкил этиш;
- халқ санъатининг ноёб турларини ва буюмларнинг юксак бадиий нусхаларини тайёрлашда анъаналарни сақлаб қолиш ҳамда бу иш кўникмаларини ёшларга сингдириш, мохир усталарни тайёрлаш бўйича махсус мактаблар ташкил қилиш.

Download 222,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish