Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


йил 9 январда «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ 5618 сонли Президент



Download 3,77 Mb.
bet74/155
Sana24.02.2022
Hajmi3,77 Mb.
#198139
TuriСеминар
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   155
Bog'liq
Ўзб стр Фуққаролик жамияти энг янги мажмуа 2020

2019 йил 9 январда «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ 5618 сонли Президент Фармони эълон қилинди. Сал олдинроқ Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида шундай деган эди: “жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши, авваламбор, тарбия ва муҳит билан бевосита боғлиқдир....Биз жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни лозим даражада шакллантирмас эканмиз, ҳуқуқбузарликка чек қўймас эканмиз, қонунни бузиш ҳолатлари давом этаверади.Қонунларга ҳурмат одамларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданияти асосида шаклланади. Яъни, айрим кишилар жазодан қўрқиб қонунга итоат этса, бошқалар болаликда олган тарбиясига кўра қонунни ҳурмат қилади. Шу боис биринчи навбатда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарбияни кенг йўлга қўйишимиз лозим”264.
Ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, қонун устуворлиги, ҳуқуқий давлат каби тушунчалар кўпчиликка таниш, аммо уларнинг асл маъносини қай даражада идрок этамиз.
Нега бу тушунчалар йиллар давомида барчага тушунтирилади-ю, лекин кун тартибидаги долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда? Умуман бу тушунчалар нимани англатади?
Таниқли блоггер Шаҳноза Тўрахўжаева яқинда ўзининг “Тараққиёт қонунга ҳурматдан бошланади” номли мақоласида юқоридаги тушунчаларга аниқ ва барчага тушунарли изоҳ берган эди.
“Сиз маълум бир манзилга бормоқчисиз, аммо қандай боришни билмайсиз. Биладиганлардан сўрайсиз, маълумот берадилар. Бу шунчаки маълумот олиш босқичи, аммо ҳали билим эмас – ҳуқуқий маълумот.
Маълумотингиз билимга айланиши учун сиз ўша маълумот асосида манзилни топиб боришингиз керак. Бир марта борсангиз, кейин эсдан чиқармайсиз ва доим топиб кела оласиз – ҳуқуқий билим, саводхонлик.
Сўнг сиз манзилга боришнинг қулайроқ усулларини излай бошлайсиз, харитани оласиз, таҳлил қиласиз, йўналишларни ўрганасиз. Мана бу йўлдан юриш мумкин эмас, тақиқланган, буниси очиқ экан, шу йўлдан борсам, яқинроғу, аммо йўл ҳаракати қоидаларини бузар эканман дейсиз. Бузсангиз, қандай жавобгарликка дучор бўлишингизни ҳам биласиз ва жавобгарликни ҳис қилиб, қинғир йўлни танламайсиз. Яъни сиз билимдан онгли равишда фойдалана бошлайсиз – бу ҳуқуқий онг.
Фақат жавобгарликдан қўрқиб эмас, тақиқланган йўлдан юриш ёмонлигини тушуниб ўша йўлдан юрмаслигингиз, қоидалар сизнинг ва омманинг фойдасигаишлашини англаб, уларни ҳурмат қилишингиз, қонунларни ҳурмат қилганингиз туфайли уларни бузмаслигингиз – ҳуқуқий маданиятдир.
Ҳуқуқий маданият бўлмаса, биз фақат қонунларни ўргатиш ёки жавобгарлик билан қўрқитиш орқали ҳуқуқий нигилизмга барҳам бера олмаймиз, қонун устуворлигига эриша олмаймиз, демак, тараққий эта олмаймиз. Шу сабабли ҳам юксак ҳуқуқий маданият миллий ғоя даражасига кўтариляпти”265.
Биз собиқ бош прокурорлари қонунни бузгани учун судланаётган, хавфсизлик генераллари ва терговчилари золимлиги учун 16 йилга қамалган, ички ишлар ходимлари аёлларни ечинтирган жамиятда яшаяпмиз. Ваҳоланки, айнан улар ёшларда фуқаровийлик ва ватанпарварликни шаклланишига хизмат қилувчи, қонунларнинг мукаммал ишлаши учун жавобгар раҳбарлар эдилар.
Ватанпарварлик ва фуқаровийлик ортиқча иллатга айланиб қолган даврда ҳайдовчиларимиз йўл қоидаларига ўзи ва пиёдалар ҳавфсизлигини ўйлаб эмас, фақат камерадан ва у орқали каттагина жаримадан қўрқиб риоя қиладиган, бажарилиши мажбурий давлат хизмати саналган баъзи ҳолатларнинг ҳам бажарилмаслигига ишонган фуқаролар пул бермасанг ҳеч қаерда ишинг битмайди деб фикрлайдиган, қонунлар ўз ишини бажармагач, қасам билан ҳалол ишлаш мумкин деб ўйлайдиган, банк кредитларин олиш коррупциясиз битмаслигига ишониб, судҳўрлардан катта фоизли қарз олиб бир соатлик орзу-ҳавас учун йиллаб қарз тўлайдиган, таълим олишдаги коррупция натижасида бутун тизим ишдан чиққан, миллионлаб ватандошларимиз ўзга элларда мардикорлик қилаётган жамиятга айландик. Бугун биз ҳуқуқий маданиятимиз даражасини танқидий баҳолаб, ҳамма жойда йиғилишлар ўтказиб расмга олиб ижимоий тармоқларга жойлаштирмасдан, муаммоларимиз сабаби аслида ҳуқуқий саводсизлик эканини англашимиз керак.
Жамиятимизда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган механизмлардан бири таълим тизмидаги ҳуқуқий фанларнинг ўқитилиши этиб белгиланган. Мактабларда «Давлат ва ҳуқуқ асослари» ҳамда «Конституциявий ҳуқуқ асослари» каби фанлар ўқитилади. Лицей-коллежларда эса «ҳуқуқшунослик» деган курс ҳам бор эди. Лекин биз кундалик ҳаётимизда дуч келадиган ҳуқуқий муаммоларга ечим топишда юқоридаги қайси фанлар ёрдам беради?
Ёшларга ҳуқуқ тўғрисида умумий тушунча бериш эмас, аниқ муаммоларга аниқ ечимлар бериш, ҳуқуқий кўникмаларини шакллантириш, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ҳуқуқларнинг нима эканлигини тушунтириш, ҳуқуқларимиз бузилса, кимга ва қанча вақтда, қаерга мурожаат қилишни ўргатиш лозим.
Фармон билан мактабларда ҳуқуқ дарслари учун янги авлод дарсликларини яратиш ва ҳуқуқий таълим дастурини қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди. Қонунлар ишлаганда самара беради. Қонунларни эса саводхонлик юқори жамиятларда ишлашга мажбур қилишади.
Қонунлар, тартиблар охир оқибат ўзи ва келажаги учун фойдали эканини англаган ҳар бир босқичда фуқаролар маданий ривожлананиш пиллапояларидан кўтарилаверди. Уларнинг ватанга муҳаббати ошади. Фуқаровийлик шаклланади.
Агар йирик амалдорлардан тортиб, оддий ходимгача – ким бўлишидан қатъи назар, қонунга ҳурмат билан қараса, аҳолида ватанни севиш кўникмаси шаклланади. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, “Биз жамиятимизда шундай ҳуқуқий маданиятни шакллантиришимиз керакки, унга мувофиқ Конституция ва қонунларга амал қилиш, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш мажбурият эмас, балки кундалик қоида ва одатга айланиши шарт”266.
Мамлакатимизда демократик қадриятлар қарор топиб бораётган, хорижий инвестицияларнинг тўғридан-тўғри кириб келиши, миллий инвесторлар томонидан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинаётган маблағлар кўламининг ошиши ўз навбатда коррупциянинг ҳам қандайдир янги йўллар билан ривожланишига сабаб бўлади. Таъкидлаш лозимки, коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига олиб келади, иқтисодиётни издан чиқаради, жамият ва давлат учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига шароит яратиб беради. Агар давлат органлари тизимли ишларни амалга оширимаса ва унга қарши янги механизмлар асосида жамоатчилик назоратини амалга оширмас экан бу соҳадаги ишлар яхши натижа бермайди.

Жамоатчилик назорати давлат органлари фаолиятининг қонунийлигини таъминлаш, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан шахсларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминловчи қонун хужжатларига риоя этмаслик ҳолатларини аниқлашга қаратилган жамоатчилик назорати субъектлари томонидан қонун доирасида олиб бориладиган назоратга оид чора-тадбирлар мажмуидир.


Жамоатчилик фикри борасида олимларнинг қарашларини ўрганадиган бўлсак, бу борада "Ижтимоий шартнома" назариясини ишлаб чиққан француз мутафаккири Ж.Ж.Руссо давлатнинг қонунлари халқнинг иродасидан келиб чиқиши керак, деган шиорни илгари сурган. Руссо халқ йиғинини маълум бир муддатда чақириб туриш керак ва уларга қўйидаги иккита савол билан мурожаат қилиш керак деб тавсия беради:

  1. Амалдаги давлат бошқарув шаклини сақлаб қолишга тарафдор-мисиз?

  2. Давлат ҳокимияти ҳозирги бошқарувдаги шахс қўлида сақланиб қолиши керакми?

Бундай шароитда ҳокимият халқ йиғини натижаларига кўра истеъфо таҳдиди остида қолади267.
Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг жаҳон амалиётида кенг тарқалга шакллари - бу давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятига оид жамоатчилик эшитувлари, жамоатчилик муҳокамалари, жамоатчилик экспертизаси, жамоатчилик таҳлили ёки мониторинги, жамоатчилик суриштируви, жамоатчилик текшируви, жамоатчилик сўрови, мурожаатлар, жамоатчилик ташаббуслари ҳисобланади.
Шунингдек, яна бир кенг тарқалган кўринишларидан бири - бу давлатнинг мансабдорлар томонидан ўз лавозимини суиистеъмол қилинишига қарши курашишни бевосита амалга оширувчи органлари билан жамоатчилик назорати субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги бўлиб, мазкур амалиёт кейинги йилларда коррупциянинг олдини олишда энг самарали механизмлардан бирига айланди. Чунки, давлат органлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи органлар ҳар доим ҳам тўрачилик, коррупция каби иллатларга барҳам бериш, яъни уларни мунтазам назорат қилиш ёки кузатиб бориш имкониятига эга бўлмайди, улар одатда олдиндан тузилган режалар ва танлов асосидаги текширувлар, шахсларнинг мурожаатлари кабилар орқали ёки ҳуқуқбузарлик аломатлари сезилгандагина ҳабардор бўлишади, жамоатчилик эса, айнан мансабдор шахслар билан ҳар куни, ҳар соатда тўқнаш келади.
Шу ўринда фуқарорлик жамияти институтларининг коррупцияга қарши кураршдаги аҳамияти борасида тўхталсак. "Фуқаролик жамияти" тушунчасига олимларнинг таърифи турлича. Бироқ, содда қилиб айтганда, фуқаролик жамияти - бу, аввало, мамлакат тараққиёти, унда яшайдиган халқнинг муаммоларига бефарқ бўлмаган шахслар жамоаси тушунилади. Бу инсонларни турли қатлам, соҳаларда бўладиган муаммолар қизиқтиради, бу сиёсат бўладими, таълим бўладими ёки экология соҳаси бўладими ва ҳ.к. Мана шундай жамият тараққиётига тўсиқ бўладиган муаммолардан бири бу коррупция. Фуқаролик жамияти муаммоларга эътибор қаратар экан, демак коррупция муаммосини ҳам четлаб ўта олмайди.
Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг ички ахлоқий-руҳий маслаги ва эътиқодига айланиши керакки, бу коррупцияга қарши маърифат-нинг ўзагини ташкил қилади. Қонун талабларининг тўлақонли амалга оширилиши мамлакатимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини оширишга, ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади. "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунда ҳам ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масаласи алоҳида ўринни эгаллайди. Унда ёши ва касбидан қатъий назар барчанинг ҳуқуқий саводхонлиги юқори бўлиши, айниқса, мактабларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилиши лозимлиги кўрсатилган.
Мазкур Қонуннинг 14-моддасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши ҳуқуқий норма билан мустаҳкамлигининг ўзи ҳам бу борадаги давлат сиёсатининг устувор йўна-лиши эканлигидан далолат беради. Мазкур моддани ўқир эканмиз, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролар коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжат-ларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши ҳамда мазкур соҳада давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкинлиги таъкидланган.
Умуман, жамоатчилик назорати фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан давлат ҳокимияти органларига муайян қарорларни қабул қилиш бўйича мурожаат этиш, давлат ҳокимияти органлари ваколатига кирувчи масалалар бўйича сўровларни амалга ошириш, давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллалар ҳудудларидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш каби шаклларда йўлга қўйилгани ўз самарасини бермоқда. Қолаверса, бугунги кунда давлат Дастурлари талабларининг фуқаролар йиғини ҳудудидаги ижросини таъминлашда жамоатчилик гуруҳларини тузиш ва ўрганиш, натижалари бўйича тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳисоботларини эшитиш ва шу орқали аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек, маҳаллий давлат органлари фаолиятига кўмаклашиш тадбирлари самарали олиб борилмоқда. Бу эса, жамоатчилик назоратининг жамиятда ижтимоий адолатнинг қарор топиши, шахс, жамият ва давлат алоқаларида мувозанат, тенглик, ўзаро масъулият ва жавобгарликка хизмат қилувчи асосий омил эканидан далолатдир.
Умуман олганда, жамоатчилик назорати фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат ҳокимияти органларига муайян қарорларни қабул қилиш бўйича мурожаат этиш, давлат ҳокимияти органлари ваколатига кирувчи масалалар бўйича сўровларни амалга ошириш, давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллалар ҳудудларидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш каби шаклларда йўлга қўйилгани ўз самарасини бермоқда.
Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик институтларига кенг ваколатлар берилаётган бўлса-да, бу борада ҳали олдимизда ҳал қилинмаган муаммолар ҳам йўқ эмас. Улар сирасига,

  • фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат бошқарув органлари фаолияти устидан назоратнинг ўрнатилмаганлиги;

  • фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ билан давлат бошқарув органларининг ўзаро ҳамкорлик тизимининг ишлаб чиқилмаганлиги;

  • давлат бошқарув органларида коррупция даражаси ва унинг оқибатида келиб чиқаётган муаммоларнинг кундан-кунга ортиб бораётганлиги;

  • коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш билан шуғулланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва амалга ошириш соҳасидаги муаммоларнинг мавжудлиги;

  • фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарув фаолиятида иштирокининг сустлиги, таъсир чораларининг кучсизлиги, аралашувининг йўқлиги;

  • коррупцияга қарши курашишда жамоат назоратини ўрнатиш бўйича ҳуқуқий асосларининг етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги;

  • фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг самарасизлиги - "хўжакўрсинга" тузилганлиги;

  • антикоррупцион фуқаролик жамияти институтининг йўқлиги;

  • фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятининг ҳамон пастлигича қолаётганлиги;

  • ОАВнинг ролини кучайтириш масаласи, яъни "журналист суриштируви", "журналист тергови"нинг етарли ривожланмаганлиги шулар жумласидандир.

Шунга кўра, давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан кучли жамоатчилик назоратини амалга ошириш фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим шартларидан ҳисобланади. Зотан, фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолиятини жамоатчилик назорати остида эканлигини чуқур ҳис этиб бориши фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашнинг муҳим шартидир.
Бу эса, ўз навбатида жамоатчилик назоратининг жамиятда ижтимоий адолатнинг қарор топиши, шахс, жамият ва давлат алоқаларида мувозанат, тенглик, ўзаро масъулият ва жавобгарликка хизмат қилувчи асосий омил эканидан далолатдир.
Коррупциянинг яна бир асосий омили ижтимоий сабаблар ёки жамиятдаги муҳит бўлиб бунга аҳолининг ҳуқуқий билим ва маданияти, маънавияти паст даражадалиги, уюшқоқлиги етишмаслиги ва жамоатчиликнинг фаол эмаслиги каби омиллар сабаб бўлади.
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги пастлиги - қонунларни билмаслик ёки тушунмаслик мансабдор шахсга ўзининг шахсий манфаати йўлида қонунлардан фойдаланишга қулай шароит яратади. Дарҳақиқат, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия масалалари "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуннинг 16, 17, 18-модда-ларида ўз ифодасини топган. Чунки, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксак бўлган ва ҳуқуқий таълим ва тарбия жиҳатдан етук бўлган инсонлар салбий иллат бўлмиш коррупцияга йўл қўймайдилар.

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish