Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


“Ҳаракатлар стратегияси” – фуқаролик жамияти сари йўл



Download 3,77 Mb.
bet70/155
Sana24.02.2022
Hajmi3,77 Mb.
#198139
TuriСеминар
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   155
Bog'liq
Ўзб стр Фуққаролик жамияти энг янги мажмуа 2020

4. “Ҳаракатлар стратегияси” – фуқаролик жамияти сари йўл


2016 йилда Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакат Президенти этиб сайланиши, Президент томонидан “халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” принципини эълон қилиниши, давлат бошқаруви ва хизматини фуқаролик жамияти талабларига мос ҳолга келтириш учун “Ўзбекистонда Маъмурий ислоҳотлар концепцияси”ни қабул қилиниши Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришнинг янги босқичини бошлаб берди. Мамлакат Президенти Ш.М.Мирзиёев мамлакатда фуқаролик жамияти қуриш мақсад ва вазифалари, бу соҳадаги муаммолар устида тўхталиб, қуйидаги фикрларни билдирди: “Эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган ислоҳотларимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли беқиёс эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ҳозирги кунда юртимизда 9 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти мавжуд, 29 та халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотларининг филиал ва ваколатхоналари фаолият юритмоқда. 2017 йилда “Нуроний” жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Савдо-саноат палатаси, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши каби нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган алоҳида фармон ва қарорлар қабул қилинди. Аммо ана шундай муҳим саъй-ҳаракатларга қарамасдан, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш, уларни аниқ ҳал этиш, айниқса, ижтимоий шароити оғир аёлларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни иш билан таъминлаш масалаларида бу ташкилотларнинг иштироки етарли даражада сезилмаяпти. Улар фақат номига йиғилишлар ўтказиш билан машғул бўлиб қолмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари бугун айтилган танқидий гаплардан хулоса чиқариб, ўз фаолиятида бурилиш ясайди, деб ишонамиз”222.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни тасдиқланиши ва уни ҳаётга татбиқ этилиши натижасида фуқаролик жамияти институтлари демократик принциплар асосида ривожлана бошлади.
“Ҳаракатлар стратегияси”нинг “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” номли биринчи устувор йўналишида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш масаласи биринчи ўринда қўйилиб, бир йилнинг ўзида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш йўналишида – 7 та қонун, 3 та фармон, 7 та қарор ва 4 та дастур, жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш йўналишида эса 6 та қонун, битта фармон, битта қарор ва 2 та дастур ишлаб чиқилиши белгиланди. “Ҳаракатлар стратегияси”нинг биргина устувор йўналиши – давлат ва жамият қурилиши бўйича 2017 йилнинг ўзида 18 та қонун лойиҳасини тайёрланди.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури”га биноан “ҳудудларда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий шериклик лойиҳалари бўйича тадбирларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, вилоятлардаги маҳаллий вакиллик органлари ҳузурида фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фондларини ташкил этиш”, шунингдек, “ҳудудлардан сайланган депутат ва сенаторлар ҳар ойда 10-12 кун давомида бир туманда бўлиб, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиши, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари Кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиши ҳамда тегишли хулосалар бериши”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жойларда ишларнинг ҳолатини ўрганиш ва халқ билан мулоқот қилишга доир фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқиши” каби фуқаролик жамиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳуқуқий асослар ва амалий ўзгаришлар режалари муҳам аҳамият касб эта бошлади.
«Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамият сари» тамойилини ижтимоий-сиёсий ҳаётга қўллаш воситасида сиёсий ҳокимият органларининг маҳаллий тизимини мустаҳкамлаш, уларга марказий ҳокимият ваколатларини бир қисмини бериб бориш асносида номарказлаштириш ислоҳотларини ўтказиш, ижроия ҳокимият тизимларини вакиллик органлари ва нодавлат ташкилотлар томонидан кучли назорат этиш механизми ва ҳуқуқий асосларини яратишга доир ислоҳотларни амалга ошириш фуқаролик жамияти қуришнинг шарт-шароитларини яратиш йўлидаги илк қадамлардир.
Хулоса қилиб айтганда, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда давлатнинг бош ислоҳотчилик фаолияти натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг демократик тамойиллар асосидаги ҳуқуқий асослари шаклланди. Қисқа давр ичида мамлакатда фуқаролик жамияти қуришнинг пойдевори - конституциявий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди. Ислоҳотлар натижасида мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотлар тизими шаклланди. Муҳими, «учинчи сектор» билан давлат ҳамкорлиги натижасида мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг мустақил фаолият юритиши, давлат ва жамият ишларини бошқариши учун кенг имкониятлар яратилди.
ХХI аср бошларига келиб Ўзбекистон давлати ва халқи илғор ривожланган мамлакатларда фуқароларга эркинлик бағишлаган, шахснинг эркин камол топиши учун барча шарт-шароитларни яратган, жамиятнинг ҳамма жабҳаларини демократиялаштиришга қобил бўлган, ўзида халқчил миллий мерос ва анъаналарни ифодалаган фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги ислоҳотларнинг янги босқичини чуқурлаштиришга киришди.



Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish