Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси



Download 3,77 Mb.
bet66/155
Sana24.02.2022
Hajmi3,77 Mb.
#198139
TuriСеминар
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   155
Bog'liq
Ўзб стр Фуққаролик жамияти энг янги мажмуа 2020

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (МТДП) 1995 йил 3 июнда ташкил топди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг асосий мақсад-вазифаси миллий анъаналарни ва қадриятларни сақлашдан иборат. Партия ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, фан-техника тараққиётини ва Ўзбекистоннинг глобаллашиб бораётган жаҳонда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашни ёқлайди. У биз фахрланадиган миллий анъаналар ва қадриятларимизни сақлаб қолиш тарафдорлари бўлган инсонлар манфаатларини ҳимоя қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бундай шахслар – партиянинг асосий ижтимоий қатламидир. Партия мустақиллик йилларида бошланган миллий қадриятларни тиклаш, ўзликни англаш, миллий ғояларни шакллантириш ва миллий мустақиллик мафкурасини мустаҳкамлаш, халқнинг маънавий ҳаётида диний анъаналарни тиклаш каби хайрли ишларни изчил, босқичма-босқич ва тизимли равишда давом эттириш тарафдоридир. Ушбу ишни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш, унинг самарадорлигини ошириш зарур.
“Миллий тикланиш” демократик партиясининг янгиланган асосий сиёсий шиори: “Мақсадимиз – Ўзбекистон фуқароси онгида ўз мамлакатининг тарихий ўтмиши, бугунги куни ва келажаги учун фахрланиш туйғусини тарбиялаш ва мустаҳкамлаш!”. Партиянинг асосий мақсади:
Давлатнинг янги халқаро шароитларда ва геосиёсий воқеликда миллий манфаатларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш юзасидан амалий қадамларининг тактик ва стратегик мақсадлари ва вазифалари замирида миллий тикланиш ва ривожланишнинг умумий мафкураси ва кенг қамровли дастури мавжудлиги – бизнинг муқаддас орзумиз ва стратегиямиз бўлган - юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги – умуммиллий ғояси атрофида жамиятимизни бирлаштиришга асосланган йўлини Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (ЎзМТДП) қўллаб-қувватлайди.
Партиянинг олий раҳбар органи Партия Қурултойи бўлиб, у камида беш йилда бир марта чақирилади. Партиянинг матбуот нашри - "Миллий тикланиш" ижтимоий-сиёсий газетаси195.
Шунингдек, партия амал қиладиган асосий сиёсий принциплар сифатида қуйидагилар эълон қилинди: МАЪНАВИЯТ, ВАТАНПАРВАРЛИК, УМУММИЛЛИЙ БИРДАМЛИК, ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, АДОЛАТЛИЛИК ва БАҒРИКЕНГЛИК196.
Партия таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари 5578 та бошланғич ташкилот ва 190000 партия аъзоларини бирлаштириб туради. Партиянинг матбуот нашри – “Миллий тикланиш” газетаси ҳисобланади.
Фидокорлар” Миллий Демократик партияси (ФМДП) 1998 йил 28 декабрдаги таъсис қурултойида ташкил топиб, 1999 йилнинг 3 январида Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтди.
Партиянинг асосий мақсади сифатида қуйидагилар эълон қилинди: бозор иқтисодиётига асосланган, мулкчиликнинг турли шакллари амал қиладиган жамиятга ўтиш; Партиянинг ижтимоий идеали - бу инсоннинг ўз-ўзини камол топтириш, шахс манфаатлари унинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла даражада рўёбга чиқариш учун сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий шарт - шароитларни кафолатловчи фуқаролик жамиятини барпо этишдир197.
Партиянинг вужудга келиши ва фаолият кўрсатишидан мақсад мамлакатда янги шаклланаётган кичик ва ўрта мулкдорлар ижтимоий табақасининг сиёсий манфаатларини ифода этишдир. Шунингдек, партия ўз фаолиятида кўпроқ ёшларга таяниб иш олиб бориши таъкидланди.
Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, барча вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда маҳаллий органлари тузилди. Партия аъзоларининг сони 60 мингга етди. Партиянинг марказий органи сифатида “Фидокор” газетаси таъсис этилди198.
2008 йил июнь ойида “Фидокорлар” Миллий Демократик партияси билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг бир партияга бирлашишига доир тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Мазкур икки партиянинг қурултойлари ўзларининг сайловлар даврида ва парламент фаолиятида ўз таъсирларини ошириш, электоратнинг кўпроқ қисмини жалб этиш мақсадларида ягона партияга бирлашди. Тузилган янги партиянинг номи Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси деб аташга қарор қилинди. Партиянинг марказий, минтақавий ва бошлангич ташкилотлари ҳар икки партия вакилларидан иборат ҳолда қайтадан ташкил этилди. Партия дастури энди жамиятдаги кўпроқ ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатларини ифода эта бошлади.
Ўзбекистонда қисқа давр ичида сиёсий партияларнинг сиёсий тизим субъектлари сифатида фаолият кўрсатишлари, уларнинг сиёсий тизимга таъсир эта олиш қобилиятларининг шаклланиши натижасида демократик тамойиллардаги кўппартиявийлик тизими шаклланди. Сиёсий партиялар жамиятнинг институти сифатида ҳар бир партия ўзи таянган ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатларини бирлаштириш ва ифодалаш, шунингдек фуқаролар сиёсий маданиятини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаолликларини юксалтириш соҳасида катта ишларни амалга ошира бошладилар.
Мамлакатда парламент ислоҳотларининг бошланиши, икки палатали парламентни шакллантириш учун ҳуқуқий асосларнинг ишлаб чиқилиши муносабати билан сиёсий партияларнинг жамиятдаги ва давлат қурилишидаги ўрни янада юксалди. 2004 йил декабрдаги парламент ва маҳаллий вакиллик органларига бўлган сайловларда парламентнинг қуйи палатаси - Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқининг сиёсий партияларга берилиши, маҳаллий вакиллик органларидан парламент депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқининг бекор қилиниши муносабати билан партияларнинг қонун чиқарувчи ҳокимиятни шакллантириш соҳасидаги янги даври бошланди.
2003 йил 15 ноябрда Ўзбекистон сиёсий тизимида яна бир сиёсий партия - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеп) ташкил топди. Партияни тузиш ташаббускорлари асосан мамлакатдаги ўрта қатлам - тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг илғор вакиллари бўлиб, партия ўрта ижтимоий қатлам сиёсий манфаатлари ва иродаларини ифода этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. ЎзЛиДепнинг ташкил этиш мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш ислоҳотларининг чуқурлашиб бориш жараёнлари тарихий зарурият сифатида кун тартибига қўйилди.
ЎзЛиДеПнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Биринчи мақсад. Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг мазкур қатлами манфаатларини ҳимоялаш ва эртанги кунини таъминлаш. Шу ижтимоий тоифа номидан Ўзбекистонннинг сиёсий саҳнасига чиқиш ва ўзининг муносиб ўрнини эгаллаш.
Иккинчи мақсад. Мамлакатнинг миллий манфаатлари ва тараққиётининг стратегик истиқболларига жавоб берадиган дастурни Конституция тамойилларига суяниб, бошқа сиёсий партия ва ҳаракатлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун партиянинг куч ва имкониятларини сафарбар этиш. Ўзбекистон танлаган очиқ, бозор иқтисодиётига асосланган демократик, ҳуқуқий давлат қуриш, фуқаролик жамияти институтларининг ривожига кенг йўл очиб бериш ва демократик қадриятларни халқ, аввало ёшлар онги ва ҳаётига сингдириш.
Учинчи мақсад. Давлатни бошқариш, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишда, юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш. 
Ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним деб ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлини, қадриятлар, миллий ва диний анъаналар ва урф-одатларни қадрлаш баробарида, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши кураш олиб бориш.
Тўртинчи мақсад. Партиянинг сиёсий платформаси - либерал-демократик ғоя ва қадриятларни кенг омма онгига сингдириш, бу борада ҳар томонлама чуқур ўйланган ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб бориш, ўз сафини кенгайтириш. Шу ғояларни ҳаётга татбиқ қилишда фидойилик кўрсатган фаолларни депутатликка номзод сифатида кўрсатиш ва сайловчилар ишончини қозонган ўз депутатлари зиммасига давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органларида вакиллик вазифасини юклаш ҳамда уларнинг фаолиятини бошқариш199.
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясини ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатдаги мулкдорлар ижтимоий қатламини сиёсий куч сифатида интеграция қилиш, уларнинг ҳар бирида сочилиб ётган сиёсий манфаатларини партия тимсолида бир жойга тўплаш, ана шу пайдо бўлган катта сиёсий куч ёрдамида мулкдорларнинг муаммоларини бартараф этишга ҳар томонлама кўмаклашишга қаратилди.
Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоят, шаҳар ва туманларда партия кенгашлари, 10228 бошланғич ташкилотлари фаолият юритмоқда. Партия аъзоларининг сони 250000 дан ошди. Уларнинг ичида тадбиркорлар ва ишбилармонлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Партиянинг бош нашри - “XXI аср” газетаси 2003 йил 15 ноябрдан бошлаб чиқмоқда.
Шу тариқа, мамлакатда мустақиллик йилларида сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда ривожланиши ва кенг фаолият кўрсатиши учун ижтимоий-сиёсий кенгликлар яратилди. Шу билан бирга, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси “ҳудудий, бир мандатли сайлов округлари бўйича кўп партиявийлик асосида беш йил муддатга сайланадиган бир юз йигирма депутатлардан иборат”200 бўлиши бу қоидани Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонунда мустаҳкамлаб қўйилиши сиёсий партияларнинг мамлакат қонун чиқарувчи ҳокимиятини шакллантиришдаги ролини янада оширди.
Мамлакатда миллий мустақилликнинг илк даврида давлат томонидан амалга оширилган ислоҳотлар натижаси ўлароқ, фуқаролик жамиятининг муҳим институти бўлган сиёсий партияларнинг демократик қадриятлар асосида фаолият юритишлари учун ҳуқуқий асослар яратилди. Қисқа давр ичида мамлакатда тўртта сиёсий партия ташкил этилиб, кўппартиявийлик тизими сиёсий ҳаётга кириб келди. Парламент, Президентлик сайловлари ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар асосан кўппартиявийлик асосида ўтказилиши анъанага айланди.



Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish