Йиллик асосий таътил (134-модда) Ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади(1 йил ишлаган ходимлар учун)
Йиллик узайтирилган асосий таътил (135-модда) Қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:
- 18 ёшга тўлмаган шахсларга –30 календарь куни;
ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига 30 календарь куни.
Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.
Йиллик қўшимча таътиллар (136-модда)
Қўшимча таътиллар:
- меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд ходимларга (137-модда);
- оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитиларида иш бажараётган ходимларга (138-модда);
- меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади.
Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлангандан кейин берилади. Иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади (МКнинг 143-моддаси 1 ва 2-қисмлари).
Таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади (МКнинг 148-моддаси 2-қисми).
Йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий таътилга (шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам) қўшиб жамланади. Барча ҳолларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг умумий муддати 48 иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас (МКнинг 140-моддаси).
Ходимларга таътилнинг қўйидаги турлари берилиши мумкин
Меҳнат (асосий ва қўшимча
Ўқиш билан боғлиқ
Ижтимоий
Ўқиш билан боғлиқ таътиллар
Умумтаълим мактабларида битирув имтиҳонларини топшириш вақтида 20 иш кунидан кам муддатда
Олий ўқув юртларига кириш учун 15 календар кун
1-2 курсда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларда ҳар йили 20 кун. Сиртдан таълим олаётганларга 30 кун
Битирув имтиҳонларини топшириш даврида камида 30 кун
Димлом лойиҳасини тайёрлаш ва ёқлаш даврида 4 ой
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини тўғри аниқлаш учун йил давомида таътилларга ҳақ тўлаш бўйича харажатларни бир маромда киритиб боришни таъминлаш зарур. Шу боисдан меҳнат таътили вақтига тўланадиган иш ҳақи харажатларини ҳар ойда маҳсулот таннархига белгиланган миқдорда киритиб бориш зарур.
Меҳнат таътилига тўланадиган иш ҳақи маҳсулот таннархига йил давомида бир маромда ўтказилишини таъминлаш учун ҳар ойда маълум миқдордаги маблағ корхона томонидан заҳира қилиб борилиши керак.
Заҳира суммаси бухгалтерия ҳисобида 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви»ҳисобварағида ҳисобга олиб борилади.