3.2 - расм. Кетма-кет ыщзьатишли электр двигателни тщхтатиш режим-ларига улаш схемаси
Тескари уланишли тўхтатиш режими учун электр дви-гателнинг характеристикалари двигател режими характерис-тикаларини тўртинчи квадрантга давоми сифатида чизилади (3.1- расм, 2 эгри чизиьи).
Юклама хосил қиладиган момент электр двигателни юритувчи моментидан катта бўлса двигател тескари уланишли режимида ишлайди. Ушбу режимда дастлаб якор тўхтайди, қисқа туташув режими хосил бўлади, кейин эса яна айланиш-ни бошлайди, лекин айланиш йўналиши қарама-қарши томонга бўлиб (айланиш тезлиги манфий) электр двигател-нинг электромагнит моменти тўхтатувчи момент бўлиб қолади.
Тескари уланишли режимини якор чўлғамидаги ток йўналишини ўзгартириш билан амалга оширса бўлади (бунда қўзьатув ток йўналиши ўзгармайди). Масалан, қайта улагич-нинг 1 холати (3.2,а расм) кетма-кет қўзғатишли электр дви-гателнинг двигател режимига мос бўлса, қайта улагични 2 холатга ўтказиш йў-ли билан (якор зан-жиридаги ток йўна-лиши қарама-қаршига ўзгаради) тескари уланишли тўхтатиш режими хосил бўла-ди. Электр двигател-нинг тўхташи якорни тўла тўхтатишгача кечади. Якор тўхтаганда (n = 0) электр двигателни манбадан узиш керак, акс холда реверс жараёни хосил бўлади, яoни якор қарама-қарши томонга айлана бошлайди.
Кетма-кет қўзғатишли электр двигателни динамик режимида тўхтатишда двигателни манбадан узиб қаршиликка rтух улаш лозим. Бундай шароитда двигател генератор режимига ўтади, чунки электр двигател якори электр юритманинг ай-ланаётган массала-рининг кинетик энер-гияси хисобига айла-нишни давом этади, ишлаб чиқилаётган энергия эса якор занжиридаги қарши-ликни R = r + rтух қиздириш учун сарф-ланади. Динамик ре-жимига ўтиш пайтида қўзьатув чўлғамини улайдиган симларни ўринларини алмаштириш керак, натижада чўлғамдан оқиб ўтаётган ток йўналиши билан бир хил бўлиши зарур (3.2, б расм).
Л
3.3-расм. Кетма-кет ыщзьатишли электр двигателнинг тезлик ва механик характеристикаларини олиш учун лаборатория ыурилмасининг схемаси
екин динамик тўхтатиш режими эффектив услуб бўйича амалга оширилиши учун электр двигател мустақил қўзғатишли схема (3.2,в расм) шаклида уланиши лозим. Оқибатда якор чўлғами қаршиликка rтух уланади, қўзьатув чўлғами эса якор чўлғамидан узилади ва rқ қаршилиги орқали ўзгармас ток тармоьига уланиб rқ хисобига чўлғамдаги ток қиймати чекланади. Динамик тўхтатиш режими характеристикалари 3.1 расмда (4 график) кўрсатилган.
Кетма-кет қўзғатишли электр двигателнинг якор чўлғами rш қаршилиги билан шунтланганда алохида хусусиятларга эга бўлади (3.3 расм). Қўзьатув чўлғамидаги ток:
Iқч = Iа + Iш (3.12)
бунда Iа – якор токи, А; Iш - шунтловчи қаршиликдаги ток ,А
Тахлилни содда олиб бориш мақсадида электрдвигателга иккита магнит оқим: яoни 1) электр двигателни юкламасига боғлиқ бўлган якор токи хосил қилган оқим Фа 2) электр двигателни юкламасига боғлиқ бўлмаган Iш токи хосил қилган оқим Фш таъсир қилади деб фараз қилиш керак.
Фш оқимни мавжудлиги кетма-кет қўзғатишли электр двигател учун салт режимини яратишга имкон беради. Бундай двигателнинг салт режимидаги айланма тезлиги nо қиймати rш қаршилигига боғлиқ бўлиб, қаршилик қанчалик кичик бўлса nо хам шунчалик кичик бўлади.
Қаршилик билан шунтланган кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток двигатели генератор тўхтатиш режимида хам ишлаши мумкин. Ушбу режим учун характеристикалар 3.1- расмда (3 график) кўрсатилган.
Л а б о р а т о р и я қ у р и л м а с и. Кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток электр двигателни тажрибавий ўрга-нишда, тезлик ва механик характеристикаларни қуришдаги экспериментал қийматларни олиш учун 3.3-расмда кўрса-тилган схема бўйича йиьилган лаборатория ускунани қўллаш мақсадга мувофиқ.
Ускуна тўртта электр машинасидан иборат: 1) кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток двигатели (тажриба двигатели, М); 2) ЮМ1 - юк машинаси - мустақил қўзғатишли ўзгармас ток двигатели; 3) ЮМ2 - юк машинаси - мустақил қўзғатишли ўз-гармас ток двигатели; 4) АД – уч фазали асинхрон двигател (қисқа туташган роторли).
Do'stlaringiz bilan baham: |