ЮМ1 юк машинаси механик равишда тажриба двигатели билан, ЮМ2 юк машинаси эса механик равишда уч фазали асинхрон машинаси билан боьланган. ЮМ1 ва асинхрон машинанинг бирикмаси – ўзгармас тезлик агрегати-ни хосил қилади (хамма режимларда унинг тезлиги ўзгар-майди). ЮМ1 ва ЮМ2 юк машиналарининг якор занжирлари ўзаро К2 калити ёрдамида электр жихатдан уланади.
ЮМ1 машинанинг қўзьатув токи ростланувчи реостат rрг ёрдамида номинал қийматига етказилади ва тажриба давомида ўзгартирилмайди. ЮМ2 машинанинг қўзьатув токи потенциометр Ru орқали тажриба ўтказилаётганда кенг диапазонда ростланади ва ток йўналиши П1 қайта улагич ёрдамида ўзгартирилади. Асинхрон машина уч фазали тармоқ-қа рубилник Р3 орқали уланади.
Лаборатория қурилмасида қуйидаги ўлчов ускуналари қўлланади: ўрганилаётган двигателнинг кучланишини ўлчаш учун икки томонлама шкалага эга бўлган волтметрV1; V2 волтметр - ЮМ1 ва ЮМ2 машиналарининг якор занжирлари чиқишларидаги кучланишни ўлчаш учун (V2 волтметр ПВ қайта улагич ёрдамида навбатма - навбат айтиб кетилган машиналарнинг якор занжирига уланади ва бу холатда К2 калити узилган булади); тажриба двигателининг якор занжиридаги ток қийматини ўлчаш учун А1 амперметри; ЮМ1 ва ЮМ2 машиналарнинг қўзьатув токини ўлчаш учун А2 ва А3 амперметрлари; ЮМ1 ва ЮМ2 машиналарнинг якор токларини ўлчаш учун А4 амперметри ишлатилади.А1; А3 ва А4 амперметрларини шкалалари икки томонлама бўлиши зарур.
М электр двигател рубилник Р1 ёрдамида икки кискичли юритувчи реостат ПР орқали ўзгармас ток тармоьига уланади.
Электр двигателнинг якор занжиридаги қўшимча қаршилик rкуш ўзгарувчандир (реостат), rш қаршилиги эса якор чўлғамини шунтлайди ва К1 калити орқали уланади.
Тахогенератор ТГ ўлчаш қурилмаси «айл/мин» бирлиги билан айланиш тезлигини ўлчайди. П2 қайта улагич ТГ ўлчаш қурилмаси киришидаги кутбларни ўзгартиради. Бундай ўзгартириш ўрганилаётган электр двигателнинг двигател режимидан тескари уланишли тўхтатиш режимига ўтишда эхтиёж туьилади.
Лаборатория қурилмасининг ишлаш принципининг маз-муни қуйидагича: ЮМ2 юк машинасининг қўзьатув токини қиймати (қутби) ўзгарганда,унинг айланиш тезлиги ва ЮМ1 хамда ЮМ2 ишчи режимлари ўзгаради. Бундан ташқари хар қайси машина (ЮМ1 ва ЮМ2) хам двигател хам генератор режимларида ишлаши мумкин. Бу эса ўз холатида ўргани-лаётган электр двигателнинг иш режимини ўзгаришига олиб келиб, тезлик ва механик характеристикаларни қуриш учун қийматларни олишга имкон беради. Бундай қурилманинг иш режими иқтисодий жихатдан тежамли бўлиб, ундаги энергиянинг сарфи курилма таркибига кирадиган машина-лардаги электр энергиянинг йўқотишлари билан аниқланади.
Дастлаб, яoни тажрибани ўтказишдан олдин, лабора-тория қурилмасидаги электр машиналарининг кўрсаткич-ларини ёзиб олиш керак (электр двигател М нинг қўзьатув токидан ташқари). Тажрибани бошлашдан олдин лаборатория қурилмасининг тузилиши ва принципиал схемаси чуқур ўрганилиши зарур. Хамма коммутацион аппаратлар ва рост-лаш хамда ўлчов ускуналарининг вазифаларини ҳам билиш керак.
И с р о ф м о м е н т и н и н г г р а ф и г и. Кетма-кет қўзғатишли электр двигателнинг магнит оқимига, юклама токини таъсири, валдаги момент М2 хисобини қийинлаш-тиради. Шу сабабдан, момент хисобини қуйидаги ифода орқали олиб бориш лозим (н.м):
М2 = Мюм1 М (3.13)