Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи


Яқинлик (ёнимизда жойлашган қўзғовчилар биргаликда идрок қилиниш мойиллигига эга); Ўхшашлик



Download 1,67 Mb.
bet44/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Яқинлик (ёнимизда жойлашган қўзғовчилар биргаликда идрок қилиниш мойиллигига эга);
Ўхшашлик (хажми, тузилиши, ранги ёки шакли бўйича ўхшаш қўзғовчилар биргаликда идрок қилиниш мойиллигига эга);
Яхлитлик (идрок яхлитлаштириш ва соддалаштириш мойиллигига эга);
Ёпиқлик (фигурани тўла шаклга келтириш учун якунлаш мойиллигини акс эттиради);
Яқин қўшнилик (қўзғовчиларнинг вақт ва фазода яқинлиги. Яқин қўшнилик битта ходиса бошқасини чақирганда идрокнинг олдиндан белгиланишига сабаб бўлиши мумкин);
Умумий ҳудуд (гештальт тамойиллари бизнинг кундалик идрокимизни, ўрганиш ва аввалги тажрибамиз билан биргаликда шакллантиради. Шунингдек, олдинда юрадиган фикрларимиз ва кутишларимиз сезгиларимизни талқин – интерпретация қилишимизни фаол бошқаради).
Шаклланган гештальтлар ҳар доим аниқ ўлчамларга эга бўлган, яхлит, тугалланган қурилма кўринишида бўлади. Кескинлик даражаси ва тузилишининг ёпиқлиги ёки ёпиқ эмаслиги билан тавсифланган чегара гештальтнинг асосини ташкил қилади. Гештальтнинг базавий асосларидан бири тугалланишга интилишда намоён бўлиб, бу хусусият Зейгарник эффектида намоён бўлади. Инсон томонидан охирига етказилмаган вазифа бажарилган вазифага нисбатан узоқроқ хотирада сақланади. Ушбу хулоса Блюма Вульфовна Зейгарник томонидан кўпгина тадқиқотлар орқали тасдиқланган. Лекин, ушбу тадқиқотларнинг асосида ётувчи ғоянинг келиб чиқиши тарихи қизиқ. Б.В.Зейгарник 1922 йилда Берлин университетига ўқишга киради ва профессор Курт Левиннинг талабаси бўлади. Курт Левин ўз талабалари билан яқин муносабатда бўлган ва бир кун улар билан ресторанда ўтирганда официант буюрилган таомларни қоғозга ёзмай эсида олиб қолганига ҳайрон бўлади. Ахир талабалар кўпчилик ва буюртма ҳам кўп номларлан иборат бўлади. Буюртмани қабул қилган официантдан Курт Левин ҳамма айтилган таомларни қайта айтиб беришини сўраганда официант адашмай барчасини такрорлаб беради. Курт Левин қўшни столда ўтирган мижозлар буюртма қилган нарсани айтиб беришини сўрайди, шунда официант шундай дейди: “Эсимда йўқ, улар мен билан ҳисоб қилиб бўлишди”. Мана шунда Курт Левиннинг миясига бир ғоя келади, демак эхтиёжнинг якунланмаганлиги уни хотирада сақлашга катта таъсир қилади. Мана шу ғояни Б.В. Зейгарник ўзининг диплом ишида тадқиқот ва тажрибалар асосида исботлаб беради. Шунинг учун ҳам ушбу ҳолат фанда “Зейгарник эффекти” деб қабул қилинган.
Гештальтни тасвирлашда шунингдек муҳимлик атамаси қўлланилади. Яхлит муҳим бўлиши мумкин, қисмлар эса – аксинча, муҳим бўлмаслиги мумкин. Фигура ҳар доим асос – фондан муҳим. Муҳимлик шундай тақсимланиши мумкинки, натижада ҳамма қисмлар бир хил муҳим бўлиб қолиши ҳам мумкин (бу масалан, айрим орнаментларда учрайдиган ноёб ходиса).
Метцгер томонидан (1941й.) эълон қилинган “яхши” гештальт қонуни шундай ифодаланади: “Онг ҳар доим биргаликдаги идрок маълумоталаридан энг содда, ёпиқ, яхлит, симметрик, асосий фазовий ўқни қамраб олганини идрок қилишга мойил”. “Яхши” гештальтдан оғиш дарров пайқалмайди, фақат синчиклаш кўрилгандагина пайқалиши мумкин (масалан, тахминан тенг томонли учбурчак тенг томонли идрок қилинади, деярли тўғри бурчак – тўғри бурчак сифатида идрок қилинади).
Хажмнинг константлиги шундан иборатки, кўз тўр пардасида тасвирининг хажми ўзгаришига қарамай идрок қилинаётган объектнинг хажми ўзгармай қолаверади. Оддий буюмларни идрок қилиш табиий ёки туғмадай туюлиши мумкин. Бироқ, аксарият холларда улар шахсий тажриба орқали шаклланади. 1961-йилда Колин Тернбулл Африканинг қалин чангалзорларида яшаган пигмейни Африканинг поёнсиз саваннаси, даштига олиб борди. Илгари объектларни хеч қачон узоқ масофадан кўрмаган пигмей яқин олиб боришмагунча, узоқдаги буйволлар подасини хашоратлар тўдаси, деб идрок қилган.
Ёрқинлик константаси шундан иборатки, бир хил объект ва фон шароитида ёритилиш даражаси ўзгарганда ҳам объект ёрқинлигини идрок қилиш доимий бўлиб қолаверади.
Идрокнинг содда шаклланиши кўриш сезгисини фонда жойлашган объект — фигурага ажратиш ҳисобланади. Фигурани фондан ажратиш ва идрок объектини ушлаб туриш психофизиологик механизмлар орқали амалга ошади. Визуал ахборотни қабул қилаётган бош мия хўжайралари фигурага назар солинганда, фонга назар солингандагига қараганда фаолроқ муносабатда бўлади (Lamme, 1995). Фигура ҳар доим олдинга сурилган, фон эса — орқага сурилган, фигура фонга қараганда мазмунлироқ ва ёрқинроқ. Одам фон хақида эмас, фигура хақида ўйлайди. Бироқ, уларнинг идрокдаги ўрни ва роли шахсий, ижтимоий омиллар билан белгиланади. Шунинг учун тескари шаклли ходиса мумкин бўлади, масалан, узоқ идрок қилганда фигура билан фон ўринларини алмаштиришади.
Гештальт-психология онгга нисбатан шунгача мавжуд қарашларни ўзгартирди, ўзининг вазифаси алохида элементларни эмас, балки яхлит психик образларни тахлил қилишдан иборат эканлигини исботлади. Гештальт-психология онгни элементларга парчалаган ассоциатив психологияга қарши чиқди. Гештальт-психология феноменология ва психоанализ билан бир қаторда гештальт-психология ғояларини когнитив жараёнлардан умуман оламни тушуниш даражасига олиб ўтган Ф. Перлзнинг гештальт-терапиясининг асосини ташкил қилди.
“Трансформерлар” мультфильмида бир нечта кичик хажмли роботлардан қурилган мураккаб таркибли роботнинг исми – гештальт, деб аталади. Робот Гештальт мураккаб атаманинг кўргазмали иллюстрацияси, бўлиб ҳисобланади.
XIX асрнинг 80-йилларида Прага университетининг профессори Эрнст Мах (1838 – 1916), психик феноменларни ўрганишнинг янгича ёндашувини ишлаб чиқди, унга кўра психологиянинг вазифаси йиғилганда у ёки бу предметларни ташкил қиладиган яхлит (бўлакларга бўлинмайдиган) элементларни излашдан иборат бўлиши керак. Э. Махнинг фикрича, тажрибанинг яхлит элементлари бирлашиб ҳамма психик ва жисмоний фаолиятни ташкил қиладиган “нейтрал тажрибани” шакллантиради.
Э. Махнинг ғоялари бошқа австриялик психолог Кристиан Эренфельс (1859 – 1932), томонидан ривожлантирилди. У 1890 йили оҳангларни идрок қилиш тадқиқотлари жараёнида иккита гештальтсифатни аниқлашга муваффақ бўлди: 1) транспозитивлилик ва 2) ўта жамланишлик. Транспозитивлилик - яхлитни уни ташкил қилувчи қисмлар тўла ўзгартирилганда ҳам идрок қила олиш қобилиятини англатади. Ўта жамланишлик – яхлит образда мавжуд, лекин айрим қисмларни бошдан кечирганда мавжуд бўлмаган белгиларни ҳам идрок қилиш қобилиятини англатади. К. Эренфельснинг айнан шу тадқиқотлари гештальпсихологиянинг шаклланишида муҳим босқич бўлди. Гешталтпсихология илмий мактабининг пайдо бўлишига Э. Мах ва К. Эренфельсларнинг тадқиқотларида пайдевор яратилган бўлишига қарамай, унинг асосчиси сифатида М. Вертгеймер тан олинади.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish