Гештальт терапия гуруҳий психологик фаолиятнинг турличалиги сифатида 1. Гештальт терапияларнинг тарихи ва ривожланиши 2. Гештальт терапиядаги асосий тушунчалар 3. Гештальт терапияларнинг асосий жараёнлари 4. Гештальт терапиянинг асосий кўриниш ва фазалари
Гештальт терапияларнинг тарихи ва ривожланиши. Гештальт терапияларни асосчиси сифатида Карл Роджерс ва Вильям Шютцни келтириб ўтишимиз мумкин. Биринчи маротаба “учрашув” атамасини психодрамма асосчиси Якоб Морена фанга киритган. “Учрашув” атамасига замонавий таърифни Вильям Шутц берган: “Учрашув бу инсонлар билан муносабат ўрнатиш усулидир, у очиқликка, ҳаққонийликка, ўзига нисбатан ишончга, ўзи олдидаги масъулият хиссига, ўзини назорат қилишга, диққатни жамланганлигига, “шу ерда ва ҳозир” тамойилига асосланган бўлиши шарт”. Бу Гештальт терапияга мос келади.
Шуют томонидан таклиф қилинган Гештальт терапия ўзида бир қатор тушунчаларни жамлайди, бу очиқлик ва хаққонийлик, ўзини ўзи ва жисмоний “Мен”ини англаши, ўзига нисбатан масъулият, шу ерда ва ҳозир тамойилига амал қилиш. Гуруҳий учрашувнинг асосчиси сифатида К.Роджерсни ҳам келтириб ўтишимиз мумкин. Бу йўналиш шахсни ижобий потенциал сифатида таҳлил қилади. Бу йўналиш инсон табиатига асослангандир.
Гуманистик психологиянинг тамойилига кўра клиент Гештальт терапияни ососи сифатида талқин қилинган. Уларнинг асосий ғояси-гуруҳ ичида индивидуал ривожланишига ишончни шакллантиришдан иборатдир.
Гештальт терапия Роджерснинг фикрига кўра 60 йилларнинг юқори даражадаги кашфиётидир. Роджерс Гештальт терапияга “асосий учрашувларни киритиб ўтди.
“Асосий учрашувлар” индивидуал тарздаги ривожланиш имкониятини яратишини кузатдик. Гештальт терапияда асосий эътибор бошқалар билан муносабатларда очиқликка қаратилади. Бунда тренер гуруҳнинг ичида хавсизлик ва ишонч ҳолатларини ташкил қилиб бериши талаб қилинади, бу эса иштирокчиларни ўзининг қалбини тубидан олиб ўтирган хиссиётларини очилишига сабаб бўлиши мумкин. Роджерснинг ўзи махсус машқ ва усулларни минимал даражада қўллагана, у асосан иштирокчиларга ўз эътиборини қаратган.
“Асосий учрашувлар” концепцияси клиент марказда бўилиши керак деган ғояларга таянади, бу ҳолат асосан индивидуал суҳбатларда қўлланилади. Индивидуал суҳбатларда клиент диққат марказида бўлиши ва консультант уни бўлмасдан эшитиши ва ўзини фикрини сингдирмаслиги керак деган ғоялар илгари сурилади. Бундан ташқари консультант клиентни ўз потенциалини шакллантиришида кўмаклашади, бунда клиент ўзи самарали ечимга келиши таъминланади. Гештальт терапияда асосий эътибор албатта мижозларга қаратилган бўлади, ҳамма жараёнлар хавсизлик ва ишонч муҳити остида кечиши керак, шундан сўнг иштирокчилар ўз хиссиётларини очишлари мумкин.
2. Гештальт терапиядаги асосий тушунчалар. Шютц томнидан таклиф қилинган Гештальт терапия ўзида бир қатор элементларни жамлайди:
Ўзини намоён қилиш-иштирокчиларни ғоя ва фикрларини гуруҳ аъзолари томнидан очилиши. Очиқлик ва ҳаққонийлик тушунчалар ўзини намоён қилиш билан чамбарчас боғлиқдир. Тренер доимо иштирокчиларда ўзини намоён қилиши сўрайди ва ўзини намоён қилиш усулларини ўргатади. Бу ҳолатлар иштирокчиларни ўз хиссиётларини намоён қилишга ундайди.
Ҳаётга мослашиш учун албатта инсонлар ўзларини асл хиссиётларини очишлари ва намоён қилишлари талаб қилинади. Ўзини намоён қилиш инсонларни химоясиз ташқи томондан кучсиз бўлишига олиб келади. Сидней Джуарднинг фикрига кўра эса ўзини намоён қилиш кучли ва соғлом шахс эканлигидан далолат беради. Ўзининг “Мен”ини беркитиш билан биз ўзимизга ясама тимсолни бириктирамиз. Биз ўз хиссиётларимиз ва сирларимизни беркитишимиз орқали ўзимизда мукаммал тимсолни яратамиз бу эса алоқага киришишни қийинлаштиради. Албатта ҳамманинг олдида очилиши шарт эмас. Бироқ Гештальт терапияда иштирокчилар ёпилган ва очилган иштирокчиларни англай бошлайдилар. Ўзини намоён қилиш гуруҳда табиий жараён хисобланади ва бу ўзаро муносабатларнинг шаклланиши натижасида вужудга келади.
Ўзини намоён қилишнинг асосий характеристикаси албатта асл мақсадлари аниқ бўлганда амалга ошади. Асл мақсадлар адбатта ишонч муҳити мавжуд бўлган гуруҳдагина пайдо бўлиши мумкин. Роджерснинг фикрича агар мижозлар гуруҳий жараёнларни асосий босқичларидан ўтишмас экан элар хеч қачон хеч кимга ишонишмайди. Бунинг учун уларда тизимлар йўқлигида фрустрация, очилишга нисбатан қарши курашиш, ўтмиш воқеалари, гуруҳ ишончга сазовор бўлгандагина гуруҳ аъзоларида очилиш юз бериши мумкин. Гуруҳ аъзолари маълум бир мавзуларини таҳлил қилишда бошқа аъзоларнинг фикрини ҳам инобатга олишади.
Ўзини англаш. Гуруҳий учрашувнинг иккинчи қисми бу ўзини англаш ҳисобланади. Бу гуруҳ аъзолари ўзларини “Мен”ларини англашлари билан белгиланади. Ўзини англаш иштирокчиларда ўзларини кучли ва кучсиз томонларини англашлари билан ошиб боради. Гуруҳ аъзоларига ўзларини вайрон қиладиган хатти-ҳаракатларни англаш, бошқаларга салбий ва ижобий таъсир кўрсатиш, ўзгаларнинг таъсирларига тушиб қолишлари намоён бўлади. Масалан гуруҳ аъзоларида қарама-қарши жинс билан мулоқот қилаётганда ноадаекват хатти-ҳаракат шакллари намоён бўлиши мумкин. Ўзини англаш албатта ўз “мен”ини хис қилишни мукаммаллаштиради.
Гуруҳий учрашувда ўзини англаш жараёнини самарасини белгиловчи ҳолат конфортация хисобланади. Конфортация индивидни рефлексия қилишга ундайди, унда албатта шахс ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил қилади. Конфортация идеал ҳолатда нафақат инкор қилиш ва душманлик ҳолатларида ишлатилади. Конфортация иштирокчилар орасида бир бирига қизиқиш мавжудлигини кўрсатиши керак. Конфортация гуруҳлар ўртасида ҳар бир иштирокчига ёрдам бериши керак. Конфортацияни тўғри қўллаган вақтда бирданига хатти-ҳаракатни ўзгартиришни ёқламайди, иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатлари аста секинлик билан ўзгариши кузатилади. Конфортация аниқ бўлиши учун иштирокчининг эҳтиёжлари ва уни хиссиётларини хисобга олинади.
Ўзини англашни яна бир жиҳати бу ўз танасини англаш ҳисобланади. Кўпгина тренерлар сўзли ва ҳаракатли тренинглар ўртасида меъёрни сақлашга интилишади. Ўзини жисмоний “Мени”ни англаш ва у билан психотерапевтитк жиҳатдан ишлаш албатта бевосита эмоцияларга боғлиқдир.
Масъулият. Гуруҳий учрашувнинг учинчи элементи бу албатта масъулият хисобланади. Гуманистик йўналишдаги психотерапияда клиентга нисбатан хурмат хисси, унга шахс сифатида муносабатда бўлиш кўпроқ қўлланилади. Гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси албатта ўз хатти-ҳаракатларига жавоб беришлари керак бўлади. Тренинг вақтида иштирокчилар албатта ўзларининг сўзларига ва хатти-ҳаракатларига нисбатан масъулият хис қилишлари керак бўлади. Гуруҳ иштирокчиларни химоя қилмаслиги, балки уларни қарор қабул қилишга ундаши керак бўлади. Роджерс ва Шютцнинг фикрига кўра инсон хатти-ҳаракатидаги аномал ҳолатлар ва чекловлар албатта уларда масъулиятдан қочиш ҳолати мавжудлигини кўрсатади.
Хиссиётларга нисбатан эътиборлилик. Гештальт терапияда асосий эътибор албатта иштирокчиларни эмоционал потенциалини тасаввурларини бойитиш хисобланади. Хиссиётларга эътиборлилик-бу ўз хиссиётларига нисбатан масъулиятни олишни билдиради. Масъулият билан харакат қилишдан аввал албатта ўз ҳиссиётларини англашлари керак бўлади. Хиссиётларга нисбатан эътиборли муносабатда бўлиш дунё ҳақидаги билимларни англаш имкониятини яратади. Хисиётларнинг кечинмаларнинг асл маъносини англашда хиссиётларга нисбатан эътиборлилик албатта қўл келади. Айнан шу ҳолатлар албатта психологик инсайтни вужудга келишига сабаб бўлади. Ўзини англаш вақтида албатта бошқаларнинг шахсий ҳавотирларини тушуниш ҳолатлари юзага келади. Гештальт терапия хамдардлик, яқинлик, хаммага нисбатан илиқлик кўрсатиш тушунчасини шаклланишига сабаб бўлади.
Шу ерда ва хозир. Тгуруҳни асосий шартларидан бири бу “шу ерда ва ҳозир” тамойилидир. Бу вазиятларни таҳлил қилиш вақтида фақат шу ердаги ва ҳозир бўлаётган воқеликлар ўрганилади, гуруҳга алоқадор бўлмаган ҳолатлар инобатга олинмайди. Агар воқелар ҳозирги ҳолатлар билан боғлиқ бўлмаса умуман таҳлил қилинмайди.
Ҳозирги вақтдаги хиссиётларга нисбатан гуруҳда таҳлил амалга оширилиши мумкин. “Шу ерда ва ҳозир” тамойили ҳозирги вақтдаги ходисаларга нисбатан реакция, хиссиёт, сезгиларини таҳлил қилишдан иборатдир. Роджерс ўзининг гуруҳий ишларида “шу ерда ва ҳозир” тамойилидан четга чиқади. Роджерс ҳозирги ҳолатлар билан ишлашни яхши кўрса ҳам ўтмиш воқеаларини айтишни ман қилмайди.