ИД – мазмуни наслий йўл билан олинган омиллардан иборат бўлган шахс тузилишининг қирраси. ИД ўта сезгир, иррационал ва ҳар қандай чеклашлардан ҳоли.
Идентификация – боланинг ўз шахсий хавотиридан озод бўлиш ва ички зиддиятларини сусайтириш учун бошқаларнинг, биринчи навбатда ота – онасининг ҳарактер хусусиятларини ўзлаштириши жараёни.
Идентичлилик диффузияси. Ёш йигит ёки қиз касб ёки мафкуравий эътиқодларни танлаш билан боғлиқ идентичлилик инқирозини бошдан кечирадиган ёки бошдан кечирмайдиган Эго-идентичлилик мақоми, лекин шу билан бирга қиз ёки йигит аниқ бир қарорга келгани йўқ ёки шундай қарор қабул қилишдан хали жуда узоқ.
Идентичлилик инқирози. Ёш йигит ёки қиз «Мен ўзи кимман?», «Қаёққа қараб кетаяпман?» каби саволларга зўр бериб жавоб қидираётган вақт даври. Идентичлилик инқирозини бошдан кечираётган ёшларга аксарият ўз шахсий ижтимоий ролларини аниқ тасаввур қилиш етишмайди ва улар айни вазиятда ўзларига қайси рол кўпроқ мос келиши мумкинлиги хақида турли тахминлар қиладилар.
Идентичлиликка эришиш. Касб ёки мафкуравий эътиқодларни танлаш билан ҳарактерланадиган инқирозни бошдан кечириш натижасида одам у ёки бу қарорни қатъий қабул қиладиган Эго-идентичлилик мақоми.
Ижтимоий айирбошлаш назарияси. Одамларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатлари «мукофотни» кўпайтириш ёки «сарфни» камайтириш мақсадида ўзига хос битимлардан иборатлиги хақидаги назария.
Ижтимоий идентичлилик. «Мен-концепция»миздаги «Биз» аспекти. «Мен кимман?»-деган саволга ўзимизнинг у ёки бу гуруҳга мансублигимизга асосланадиган жавоб варианти. Масалан: «Мен ўзбекман», «Мен мусулмонман».
Ижтимоий масъулият нормаси. Одамлар ўзларига тобе одамларга ёрдам беришади деб кутиш.
Ижтимоий репрезентациялар. Ҳамма томонидан қабул қилинган эътиқодлар. Бизнинг қарашларимиз ва маданий мафкурамизни ўз ичига оладиган, кўпчилик томонидан маъқулланадиган ғоя ва қадриятлар. Бизнинг ижтимоий репрезентацияларимиз бизга дунёни изоҳлашга ёрдам беради.
Ижтимоий таққослаш. Ўз фикр ва қобилиятларини ўзини бошқалар билан таққослаш орқали баҳолаш.
Ижтимоий фасилитация. 1) Бирламчи мазмуни-кўпчилик орасида оддий ёки яхши таниш вазифаларни яхшироқ бажаришга ундаш тенденцияси. 2) Замонавий мазмуни-бошқалар олдида доминант реакцияларнинг кучайиши.
Ижтимоий ўрганиш назарияси. Ижтимоий хулққа кузатиш ва имитация воситасида ҳамда мукофотлаш ва жазолаш таъсири остида ўрганамиз деб хисобловчи назария.
Ижтимоий қизиқиш. Шахсий мақсадлардан кўра кўпроқ жамият манфаатлари учун бошқалар билан ўзаро ҳамкорликда намоён бўладиган инсониятга нисбатан эмпатия хисси.
Ижтимоий ялқовлик. Одамларнинг умумий мақсад учун ўз кучларини бирлаштирганларида, индивидуал масъулиятга нисбатан камроқ жон куйдиришлари.
Икки босқичли коммуникацион оқим.Оммавий ахборот воситалари таъсирининг, ўз навбатида атрофдагиларга таъсир кўрсатадиган «фикр лидерлари» орқали амалга ошадиган жараён.
Иккиламчи жараён –психоанализ назариясида индивидуумга на ўзига ва на бошқаларга хавф келтирмасдан инстинктив эҳтиёжларини қондиришга имкон берадиган когнитив – перцептив малакалар.
Иккиламчилик самараси. Вақт бўйича охирги информация кўпроқ таъсир кўрсатади. Иккиламчилик самараси бирламчилик самарасига нисбатан камроқ учрайди.
«Илинтириш» техникаси. Бирон-бир нарсага розилик олиш тактикаси. Биринчи илтимосга ён берган одам, илтимос қилувчи талабини оширган сайин розилик беришда давом этаверади. Бирданига катта илтимос билан мурожаат қилинган одамлар унга рози бўлишга камроқ мойил бўладилар.