Арбитраж. Ҳар иккала томоннинг фикрини ўрганиб хулосага келган учинчи бетараф томоннинг конфликтни бартараф қилиши.
Атрибуция назарияси. Одамлар бошқаларнинг хулқини қандай тушунтиришади: ҳаракатлар сабабини одамнинг ички диспозициялари (барқарор сифатлар, мотивлар ва установкалар)га боғлашадими ёки ташқи вазиятларгами?- хақидаги назария.
Атрибуциянинг фундаментал хатоси. Кузатувчиларнинг хулққа вазият таъсирини камситиб ва диспозиция (ички шахсий сифатлар) таъсирини бўрттириб баҳолаш тенденцияси. (Шунингдек мос келиш ишончи деб ҳам аталиб, биз аксарият одамнинг хулқи унинг диспозицияларига мос келади деб ҳисоблаймиз).
Ахлоқий хавотир – индивидуумнинг ЭГОси (МЕНи) СУПЕРЭГО (Юқори - Мен) томонидан жазоланиш хавфи туғилганда у томонидан ҳис қилинадиган уят ва айбдорлик ҳисси.
Ахлоқий эксклюзия. Алохида шахслар ёки гуруҳларни ахлоқ ва адолат қонунлари амал қиладиган соҳадан ташқарида деб идрок қилиш. Ахлоқий инклюзия эса аксинча, бошқаларни ахлоқий тамойиллар амал қиладиган соха доирасига қўшади.
Базавий баҳо ҳатоси. Айни пайтдаги ҳодиса учунгина ҳарактерли бўлган хусусий фактлар таъсири остида базавий баҳоловчи информация (кўпчилик одамлар хақидаги информация)дан тўлиқ фойдаланмаслик ёки уни пайқамаслик тенденцияси.
Баҳолаш қўрқуви. Бизни бошқалар қандай баҳолашларидан ҳавотирланишимиз.
«Бегона» гуруҳнинг гомогенлиги самараси. «Уларнинг» гуруҳи «бизнинг» гуруҳимизга нисбатан кўпроқ бир бирига ўхшайди. Шундай қилиб «улар – бир бирига ўхшашади; биз – турли туманмиз».
Бидъат. Гуруҳ ёки унинг алоҳида аъзоларига нисбатан асоссиз салбий установка.
Бирламчи жараён – инстинктив эҳтиёжларни фантазияда қондириш. Асосий эҳтиёжни қондириш билан ассоциация қилинадиган объект образини шакллантирганда индивидуумнинг кескинлиги камайишини изоҳлайдиган психологик феномен.
Бирламчилик самараси. Бошқа барча тенг кучли шароитларда биринчи бўлиб тақдим қилинган маълумот одатда кучлироқ бўлади.
Бихевориал медицина. Саломатлик ва касалликлар хақидаги бихевориал ва тиббий билимлар интеграция қилинадиган ва фойдаланиладиган фанлараро соҳа.
Бихевориал тасдиқ. Ижтимоий кутишлар одамларни шундай ҳаракат қилишга мажбур қилиб, уларнинг хулқи бошқаларни шу кутишларни тасдиқлашга ундашга сабаб бўладиган, ўз-ўзидан амалга ошадиган башоратлар типи.
Бохабар қилинган текширилувчи розилиги. Текширилувчилар экспериментда қатнашиш ёки қатнашмасликларини ҳал қилишлари учун уларни етарли даражада бохабар қилишни талаб қиладиган этик тамойил.
Верификациялашганлик. Назариянинг қийматини аниқлаш учун ишлатиладиган мезон. Адекват назария қатъий аниқланган, мантиқий ўзаро боғланган ва эмпирик асосланадиган концепциялардан иборат бўлиши керак.
Воситачилик.Учинчи бетараф томоннинг алоқаларни яхшилаш ва таклифлар киритиш йўли билан зиддиятни бартараф қилишга интилиши.
Гендер роли.Эркаклар ва аёллар учун улардан кутиладиган хулқ (норма) намуналари тўплами.
Гениталь босқич –психосексуал тараққиётнинг тўртинчи ва охирги босқичи бўлиб, бунда етук гетеросексуал муносабатлар шаклланади (босқич ўсмирликдан умрнинг охиригача давом этади).