Экстраполяция усули.
Бу усул ўзгаришлар йўналишини ўрганиш орқали, бу ўзгаришлар келажакда ҳам давом этади, деган хулоса чиқаришга асосланган.
Масалан: Ниагара шаршарасини таги оҳактошлардан тузилганлиги учун Эйри кўли томон чекинмоқда. Бундай жараённи олдини олиш учун чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилиши лозим.
Жуда кўп ҳолларда тизимлараро таҳлил усулидан кенг фойдаланилади.
Мазкур усулнинг асосий моҳияти шундан иборатки, бир тизим ҳолатининг таҳлили асосида бошқа тизимнинг ҳолати башорат қилинади.
Масалан: ҳар 11 йилда қуёшдаги доғлар сонининг кўпайиши асосида ердаги қатор ноҳуш ҳодисаларнинг рўй бериши олдиндан айтиб берилади.
Энг ҳавфли қор кўчкилари, селлар, қурғоқчилик, сув тошқинлари ва бошқа ноҳуш ҳодисалар қуёш фаолиятининг 11 йиллик даврийлиги билан боғланган.
Табиат компонентларини башоратли, маълумотномали хусусиятлари.
Табиат бевосита кўриниб турадиган комплексларнинг компонентлари (ўсимлик, тупроқ, релъеф ва бошқалар) хусусиятларини ўрганиш орқали кузатиб бўлмайдиган компонентларнинг ҳолатини ўрганиш мумкин.
Масалан: ўсимлик турини аниқлаш ва ҳолатини ўрганиш орқали маълумотномага эга бўлиш мумкин.
Шундай қилиб, дала шароитида ландшафтлар ўрганилаётганда ўсимлик, тупроқ ва релъефнинг хусусиятларига эътибор берилса, бошқа компонентлар тўғрисида, яъни қайси ўсимлик қоплами кейинчалик энг кўп тарқалишини билиб олиш мумкин Бу усул ландшафт-индикация усули билан жуда ухшашдир.
10-мавзу: Саноат корхоналари, аҳоли пунктларини иқтисодий географик жиҳатдан ўрганиш
Режа:
1.Иқтисодий географик жиҳатдан ўрганиш
2.Саноат корхоналарини иқтисодий географик жиҳатдан ўрганиш
3.Аҳоли пунктларини иқтисодий географик жиҳатдан ўрганиш
1.Иқтисодий географик жиҳатдан ўрганиш
Иқтисодий ва ижтимоий география— турли мамлакат ва рай-онларда ишлаб чиқариш кучларининг жойлашиш хусусиятлари ҳамда ҳудудий иқти-содий-ижтимоий системаларнинг шаклланиш қонуниятларини ўрганадиган фан. Унинг асосий вазифалари ишлаб чиқариш ва аҳоли ҳаёти билан боғлиқ сохаларнинг жойланишига таъсир этувчи омил ва шароитларни тах-лил қилиш, вужудга келган иқтисодий географик вазият— ишлаб чиқаришнинг ҳудудий тар-киби ва структу-расини баҳолаш, уларни башорат қилиш ва бошқаришдан иборат. Шунингдек, Иқтисодий ва ижтимоий географияишлаб чиқаришни жойлаштириш билан алоқадор табиатдан фойдаланиш ва геоэкологик муаммолар, давлатнинг регионал сиёсати, хўжалик структурасини тартибга солиб боришдек муҳим вазифаларни ўрганади.
Иқтисодий ва ижтимоий география умумий, соҳалар ёки хўжалик тармоклари географияси, жаҳон хўжалиги географияси, аҳоли географияси, регионал иқтисодий ва ижтимоий географияга бўлинади.
Умумий Иқтисодий ва ижтимоий география ишлаб чиқаришни яхлит ва унинг алоҳида тармокларининг жойлашиш қонуниятларини ўрганади. Соҳа И. ва и. г. да саноат географи-яси, қишлоқ хўжалиги геогр.си, транспорт геогр.си кенг ривожланмоқдаср Хизмат кўрсатиш соҳалари геогр.си, рекреация геогр.си. табиий ресурслар геогр.си, тиббиёт ге-огр.си кабилар шаклланмоқдаср Регионал Иқтисодий ва ижтимоий географияаниқмамлакат ва р-нларни тадқиқ қилади ва ижтимоий соҳаларнинг барча ҳудудий хусусиятла-рини ўз ичига олади.
Ўзбекистонда И. ва и.г.нинг илмий-амалий моҳияти энг аввал янги ижти-моий-сиёсий муносабатлар ва миллий иқтисодиётдаги устувор йўналишлардан келиб чиқади. Айнан шу маънода унинг асосий тушунча ва қонуниятлари, илмий ғоялари ҳоз. замон талаби нуқтаи назари-дан талқин қилинади. Айниқса, бозор му-носабатларига ўтиш даврида ишлаб чиқариш кучла-рини жойлаштиришни давлат томонидан тартибга солиб бориш ва бошқариш, ре-гионал ижти-моий-иқтисодий дастурлар-нинг илмий асосларини яратиш, регионал ва миллий иқтисодиёт ривожланишини жонлантирувчи ва барқарорлаштирувчи ўсиш қутб ва марказлари, саноат паркла-ри ва технополислари, рақобат муҳити, инвестиция макони, эркин иқти-содий
интеграция шароитларини вужудга кел-тириш масалаларини тадқиқ қилиш
муҳимдир.
Аҳоли геогр.си маданият, тиббиёт ва ижтимоий география билан боғлиқ. Унинг ўзи эса аҳолининг жойлашиши, аҳоли манзилларининг типлари ва бошқалар хусуси-ят-ларини ўрганади. Аҳоли геогр.сининг де-ярли барча масалалари Иқтисодий ва ижтимоий географиядои-ра-сида ўрганилиши мумкин. Аҳоли геогр. си И. ва и.г.нинг бошқа тармоқлари(са-ноат геогр.си, қишлоқ хўжалиги геогр. си, транспорт геогр.си) орасида алоҳида ўрин тутади. Бундан ташқари, сиёсий геогр. масалалари ҳам И. ва и.г.нинг доирасига киритилади. Сиёсий геогр. ўрганадиган сиёсий вокеалар, мамлакат-нинг геосиёсий ва гео-стратегик мавқеи кўп жиҳатдан маълум иқтисодий ша-роитларнинг маҳсули сифатида намоён бўлади ва, аксинча, сиёсий баркамоллик хўжалик ҳаётига катта таъсир кўрсатади.
Иқтисодий географик маълумотлар антик давр ва ўрта асрдаги географ ва
сайёҳларнинг асарларида ҳам учрайди.
Аммо, унинг кенг ривожланиши ҳудудий меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришнинг ихти-со-слашуви ҳамда савдо ва транспорт та-раққиётига боғлиқ. И. ва и.г.нинг аҳами-яти шўролар империяси парчалангач, мустақилликка эришган кўпгина мамла-катларнинг бозор муносабатларига ўтиш даврида янада ортди. Айни вақтда И. ва и.г.нинг тадқиқотлари аниқ иқтисодий фанларнинг тадқиқотларини такрорла-майди. Унинг ўзига хос географик хусу-сиятлари мавжуд:
1) ишлаб чиқариш тармокларининг жойлашиши ўрганилганда уларнинг бутун ҳудудий мажму-аси биргаликда таҳлил қилинади;
2) муайян ҳудуд(мам-лакат, р-н, аҳоли пункти) аниқ табиий ва
ижтимоий-тарихий шароитлар билан бирга ўрганилади;
3) табиий-географик шароит ал-батта эътиборга олинади;
4) тадқиқот жараёнида масаланинг ҳудудий(гео-график) томонига алоҳида аҳамият бе-рилади.
Иқтисодий ва ижтимоий географиятабиий география билан бе-восита боғлиқ. Ўрганилаётган мамла-кат ёки р-ннинг табиий шароити, фойда-ланилаётган ёки фойдаланиши мумкин бўлган табиий ресуреларини билиш за-рур. Чунки табиий шароит хўжалик их-тисосига, меҳнат унумдорлигига, аҳоли ва аҳоли манзилгоҳларининг жойлашиш хусусиятлари га катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун бундай тадқиқотларда та-биий шароит ва ре-суреларга иқтисодий баҳо бериш муҳим ўрин тутади.
И. ва и.г.да иқтисодий ва ижтимо-ий харитаграфия ҳам катта аҳамиятга эга. Ушбу йўналишдаги хариталар иқтисодий географик тадқиқотларнинг узвий қисми ва натижасидир. Иқтисодий ва ижтимоий география ўз тад-қиқотларида тарихий-ижтимоий таҳлилга асосланади ва бу борада тари-хий география, иқтисодиёт тарихи билан бевосита алоқадор. И. ва и.г. кўпгина бошқа фанлар(этнография, статистика, социология, демография) билан ҳам боғлиқ.
Ўзбекистонда ҳам анъанавий И. ва и.г., кўпгина жаҳон мамлакатларида бўлганидек, аста-секин ўз тадқиқот до-ирасини кенгайтирмоқдаср Айни вақтда И. ва и.г. кичик масштабли тадқиқотлардан йирик масштабли тахлилга, ўрта ва ки-чик ҳудудларни чуқур ўрганишга, амалий (конструктив) масалаларни ҳал этишга ҳам аҳамият бермоқдаср
Do'stlaringiz bilan baham: |