12-Мавзу:Табиий шароит ва ресурсларни халқ хўжалигининг турли тармоқлари нуқтаи назаридан баҳолаш Табиий ресурслардан фойдаланиш ва геоэкологик муаммолар
режа:
1. Ўзбекистоннинг географик ўрни ва табиий шароитлари
2. Табиий ресурслари ва улардан фойдаланиш
3. Ўзбекистонда табиий ресурсларни жойлашувчи
4. Республикада иккиламчи ресурслардан фойдаланишнинг аҳволи.
Ўзбекистон географик ўрнига кўра жуда қулай. Чунки унинг ҳудуди Тожикистоннинг маркаизадиг табиий шароити қулай ва табиий бойликларга сероб бўлган ерларни ўз ичига олади. Ўзбекистоннинг кўп қисмини текисликлардан иборат бўлиши ҳамда серунум воҳаларнинг Чирчиқ-Охҳангарон, Фарьона, Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё, Қуйи Амударёнинг мавжудлиги Республиканинг иқтисодиётини ривожланишига қулай шароит яратиб ерган. Ўзбекистон Ўрта Денгиз атрофидаги мамлакатлар субтропикка хос ландшафтлар билан тафсифланади. Лекин Ўзбекистон илиқ Океан ва денгизлардан узоқда материк ичкарисида жойлашганлиги туфайли табиий шароити жиҳатдан Ўрта Денгиз атрофидаги давлатлардан бутунлай фарқ қилади. Чунки Ўзбекистон ҳудудининг ўимолий қисми очиқ бўлиб, қишда шимолда ва шимоли-шарқда эсувчи совуқ, қуруқ ҳаво оқими бемалол ички қисмларигача етиб келади. Аксинча, жанубида баланд тоьларнинг мавжудлиги сэа Ҳинд океанидан эсадиган нам ва илиқ ҳаво массаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтишига тўсқинлик қилади. Оқибат натижада Ўзбекистонда субтропикка хос бўлган ландшафт вужудга келиб, ёз булутсиз, серофтоб бўлиб, жазирама иссиқ, қуруқ, қиш эса шу географик кенглик учун анча совуқ бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон субтропик иқлим минтақасида жойлашса-да, асосан чўлга хос ландшафт билан тавсифланади. Фақат атрофи тоьлар билан ўралган Сурхон-Шеробод водийсидагина қуруқ субтропик ландшафт мавжуд холос.
Ўзбекистон ҳудуди жануби-шарқдан шимоли-ьарбга қараб чўзилиб ўша томонга пасайиб боради. Республикамиз ер усти тузилиши жиҳатдан Тожикистон ва Қирьизистондан кескин фарқ қилади. Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисми (71%) деҳқончилик учун қулай водийлар, текисликлар ва тоь олди текисликларидан иборат. Текислик ерларнинг кўп бўлиши ва бу жойлардан Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Чирчиқ, Қашқадарё ва бошқа дарёларнинг оқиб ўтиши, иқлимнинг қулайлиги, суьорма деҳқончиликнинг ва айниқса, пахтачиликнинг жуда қадимдан ривожланишига имкон берган.
Ўзбекистоннинг географик жойлашуви, табиий шароитининг қулайлиги унинг ҳудудидан Шарқ билан Ьарбни боьловчи савдо йўли, хусусан, машҳур Ипак йўли ўтган. Бу эса унинг иқтисодиётини, маданиятини янада ривожланишига сабабчи бўлган. Ўзбекистон ҳудудининг Туркистоннинг марказида жойлашганлиги ва асосан текисликлардан ташкил топганлиги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун жуда қулай имкониятлар яратиб берган.
Ўзбекистон табиий шароити хилма-хил бўлиб, ёзда ҳам қор ва муз билан қопланган, баландлиги 4688 м га етувчи Хазрати Султон чўққиси билан бирга денгиз сатҳидан 12 м пастда турувчи Мингбулоқ каби ботиьи мавжуд. Республикамизда ёзда ҳарорат офтобда 70-80 С га етувчи, энг кам ёьин тушувчи (Оролбўйида йилига 70-80 мм) чўллар билан бир қаторда, сернам ва салқин (йилига 700-1000 мм) тоьлари, қишда ҳам январнинг ўртача ҳарорати 0 С дан пастга тушмайдиган Сурхон-Шеробод каби қуруқ субтропик водийлар мавжуд.
Республика табиий шароити шунчалик турли-туман, унинг текислик қисмида бир неча юзлаб чақирим юрилса ҳам биронта дарёни учратмайсиз. Аксинча, тоьли қисмида эса ҳар қадамда ажойиб жильа ва сойларни, шаршараларни ҳосил қилиб оқувчи шўх дарёларникўриш мумкин. Ўзбекистон, айниқса ер ости сувларига жуда бой, ер ости сувининг кўп қисми Республиканинг текислик ва тоь олди қисмида жойлашган.
Ўзбекистоннинг 71 % ни ишьол қилган текислик қисмида чўлга хос ландшафтлар шаклланган бўлиб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шу шароитга мослашган бўлса, аксинча, тоьли қисмида ландшафтларнинг баландлик минтақаланиши мавжуд. Булар ўз навбатида Ўзбекистон табиатининг нақадар хилма-хил, ўта гўзал ва бетакрор манзарага эга эканлигидан далолат беради.
Ўзбекистон ер усти бойликларидан ташқари ер ости бойликлари билан ҳам машҳур. Ўзбекистон ўз ер ости бойликлари билан ҳақли равишда фаҳрланади - бу ерда машҳур Менделеев даврий системасининг деярли барча элементлари топилган. Ҳозирга қадар 2.7 мингдан зиёд турли фойдали қазилма конлари а маoдан намоён бўлган истиқболли жойлар аниқланган. Улар 100 га яқин минерал хом ашё турларини ўз ичига олади. Шундан 60 дан ортиьи ишлаб чиқаришга жалб этилган. 900 дан ортиқ кон қидириб топилган бўлиб, уларнинг тасдиқланган заҳиралари 970 млрд АҚШ долларини ташкил этади. Шу билан бирга, умумий минерал хом ашё потенциали 3,3 трлн АҚШ долларидан ортиқроқ баҳоланаётганини ҳам айтиб ўтиш керак.
Ғоят муҳим стратегик манбалар - нефтp ва газ конденсати, табиий газ бўйича 155 та истиқболли кон, қимматбаҳо металлар бўйича - 40 дан ортиқ рангли, нодир ва радиоактив металлар бўйича 40, кончилик - кимё хом ашёси бўйича 15 та кон қидириб топилган. Қидириб топилган фойдали қазилмаларнинг ҳозирги даражаси ва у билан боьлиқ ҳолда қимматбаҳо, рангли ва нодир металлар, барча турдаги ёнильи заҳиралари - нефт ва газ конденсати, табиий газ кўпгина минералхом ашё ва қурилиш материаллари хилларининг ғоят бой конларини ўзлаштириш Республиканинг келажагига ишонч билан қараш имкониятини бермоқда.
Ҳар йили Республика конларидан таҳминан 5,5 млрд долларлир миқдорда фойдали қазилмалар олинмоқда ва улар ёнига 6,0-7,0 млрд долларлик янги заҳиралар қўшилмоқда.
Бир қатор фойдали қазилмалар, чунончи, олтин, уран, мис, табиий газ, волфрам, калий тузлари, фосфоритлар, каолинлар бўйича Ўзбекистон тасдиқланган заҳиралар ва истиқболли рудалар жиҳатдан МДҲ дагина эмас, балки бутун дунёда ҳам етакчи ўринни эгаллайди.
Масалан, олтин заҳиралари бўйича Республика дунёда 4-ўринда, уни қазиб олиш бўйича 7-ўринда, мис заҳиралари бўйича 10-11-ўринда, уран заҳираси бўйича 7-8-ўринда туради. Қидириб топилган газ заҳиралари 2 трлн кубометрга яқин, кўмир - 2 млрд тоннадан ортиқ, 160 дан ортиқ нефт кони мавжуд.
Экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси алоҳида эoтиборга моликдир. Очиқ эoтироф этиш керакки, узоқ йиллар мобайнида эски маoмурий буйруқбозлик тизими шароитида бу муаммо билан жиддий шуьулланилмаган. Аниқроьи, бу муаммо айрим жонкуяр олимлар учунгина тадқиқот манбаи, ўз мамлакатларининг келажагига, табиий бойликлари сақланиб қолишига бефарқ қарамаган, бу ҳақда қаттиқ ташвиш чеккан одамларнинг эса “қалб нидоси” бўлиб келган.
Табиий ва минерал хом ашё заҳиралардан ваҳшийларча, экстенсив усулда, жуда катта ҳаражатлар ва исрофгарчиликлар билан фойдаланишга асосланган социалистик хўжалик юритиш тизимининг бутун моҳиятига мамлакат ихтиёридаги беқиёс бойликларга авайлаб муносабатда бўлиш ьояси бутунлай ёт эди. Аксинча, бойликлардан бундай фойдаланиш икки тузумнинг иқтисодий мусобақасида мамлакатнинг асосий дастаги, экспорт имкониятларининг негизи бўлиб келди. Иқтисодиётни ривожлантиришдаги бош мақсад экстенсив омилларга қаратилган эди. Табиийки, бундай шароитда яширин бойликлардан оқилона фойдаланишни тартибга соладиган, табиатнинг, атроф-муҳитни ҳимоя қилишни кафолатлайдиган бирон-бир меoёрлар ва қоидаларга рио қилиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди. Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига арзимас даражада кам маблаь ажратилди. Бу маблаь табиатга етказилаётган зарарнинг мингдан бир қисмини ҳам қопламас эди. Ўрмонлар ўйламай-нетмай, ваҳшийларча кесиб ташланар эди. Ёқильи ва минерал хом ашё заҳиралари реал эҳтиёж билан таққосланмаган ҳолда жуда кўп миқдорда қазиб олинганидан кўпчилик қисми қайта ишланмаган чиқитлар сифатида уюлиб ётар эди. Табиатни муҳофаза қилувчи энг оддий тозалаш иншоотларига эга бўлмаган баҳайбат саноат корхоналари фаол бунёд этилди. Натижада барча заҳарли ва зарарли саноат чиқиндилари улкан ҳаво кенгликларини сув хавзаларини, ер майдонларини ифлослантирадиган бўлди.
Асрлар туташ келган паллада бутун инсоният, мамлакатимиз ахолиси жуда катта экологик хафга дуч келиб қолди. Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш - ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш билан баробардир. Афсуски, хали кўплар ушбу муаммога бепарволик ва масoулиятсизлик билан муносабатда бўлмоқдалар.
Ҳозир, XXI аср бўсаьасида, фан-техника тараққиёти жадал сурoатлар билан ривожланиб бормоқда. Дунёнинг географик -сиёсий тузилиши ўзгармоқда. Бундай шароитда инсон томонидан биосферага кўрсатилаётган таoсирни тартибга солиш, ижтимоий тараққиёт билан қулай табий муҳитни сақлаб қолишнинг ўзаро таoсирини уйьунлаштириш, инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатларида мувозанатга эришиш муаммолари борган сари долзарб бўлиб қолмоқда. Афсуски, бу жараёнлар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Бу ерда мутахассисларнинг баҳолашича, жуда мураккаб, айтиш мумкинки, хавфли вазият вжудга келмоқда. Бундай вазият нималардан иборат?
1. Ернинг чекланганлигига ва унинг сифати, таркиби пастлиги билан боьлиқ хафв тўхтовсиз ортиб бориши;
2. Ўзбекистоннинг экологик хафсизлиги нуқтаи назардан қараганда, сув заҳираларининг, шу жумладан ер усти ва ер ости сувларининг кескин тақчиллиги ҳамда ифлосланганлиги катта ташвиш туьдириши;
3. Орол денгизини қуриб бориши ҳавфи ғоят кескин муаммо, айтиш мумкинки, миллий кулфат бўлиб қолиши;
4. Республика ҳаво бўшлиьини ифлосланиши.
Фойдали қазилмаларни жадал қазиб олиш, кўпинча уларни қайта ишлашнинг технологик схемаларини номукаммаллиги кўп миқдорда аьдармалар, кўл, шлак ва бошқа моддалар тўпланиб қолишига олиб келмоқда. Булар деҳқончилик учун яроқли бўлган ерларни эгаллабгина қолмай, балки тупроқни, ер ости ва ер усти сувларини, атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларига ҳам айланмоқда. Республикада заҳарли чиқиндилардан фойдаланиш саноати эса ҳозирча яратилган эмас.
Ўзбекистон ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндилар ташланадиган 230 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқ ахлатхоналари мавжуд. Уларда таҳминан 30 млн кубометр ахлат тўпланади. Улар асосан стихияли равишда, географик, геологик - гидрогеологик ва бошқа шарт-ашроитларни комплекс ўрганмай туриб ташкил этилган. Уларда қаттиқ маиший чиқинлдиларни зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш ибтидоий усуллар билан амалга оширилмоқда. Айниқса, Республиканинг йирик шаҳарларида маиший чиқиндиларни ишлатиш ва зарарсизлантириш соҳасида мураккаб вазият вужудга келган. Республикада ҳали-хануз маиший чиқиндиларни саноат усулида қайта ишлаш масаласи ҳал қилинмаган. Ягона Тошкент маиший чиқиндилар тажриба заводи 1991 йилдагина ишлай бошлади.
Умуман Республикада иккиламчи ресурсларни қайта ишлайдиган корхоналарни қуриш ва ишга тушириш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир, чунки бу билан табиатга етказилаётган зиёнларни қисманбўлсада олди олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |