Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети география кафедраси


Саноат корхоналарини иқтисодий географик жиҳатдан ўрганиш



Download 3,71 Mb.
bet20/61
Sana20.06.2022
Hajmi3,71 Mb.
#683708
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61
Bog'liq
8-сем АГ ММ ва АМ

2.Саноат корхоналарини иқтисодий географик жиҳатдан ўрганиш
Саноат, индустрия— халқхўжалигининг жамият ишлаб чика-рувчи кучлари тараққиёти даражасига ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган етак-чи тармоғи; саноатнинг ўзи учун ҳамда халқ хўжалигининг бошқа соҳалари учун меҳнат қуроллари ва бошқалар маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек, хом ашё, ёқилғи қазиб олиш, энергия ишлаб чиқариш, ёғоч тайёрлаш, саноатда ёки қишлоқ хўжалигида олинган маҳсулотларга ишлов бериш ва уларни қайта ишлаш билан банд корхоналар(фкалар, заводлар, электро-станциялар, шахталар, конлар ва бошқалар) мажмуи. Саноат кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнмтт асосини ташкил этади ва индустриал ўсиипш таъминлайди. 20-аср нинг80йилларида қабул қилинган тас-нифлашга кўра, саноат йириклаштирилган 18 тармоққа бўлинади: электроэнергети-ка; ёқилғи саноати; қора металлургия; ранг-ли металлургия; кимё ва нефть кимёси саноати; машинасозлик ва металлга ишлов бериш; ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати; қурилиш материаллари саноати; қурилишконструкциялари ва деталлари саноати; ойна ва чинни фаянс саноати; енгил саноат; озиқ-овқат саноати; микро-биология саноати; унёрма ва аралаш ем саноати; тиббиёт саноати; полиграфия Саноати. Бў саноат тармоқлари ҳам ўз навбатида— ишлов берувчи саноат ва ундирувчи саноат тур-ларига гуруҳланади.
Саноатнинг ижтимоий ишлаб чиқаришнинг мустақил тармоғи сифатида вужудга келиши ҳунармандчиликнинг қишлоқ хўжалигидан ажралиб чиқиши— иккинчи энг йирик меҳнат тақсимоти билан боғлиқ. Капиталистик саноат Ғарбий Европа мамлакатларида14—15-асрларда пайдо бўдди ва оддий капита-листик кооперация, мануфактура ва йи-рик машина индустрияси— фабрика босқичларини босиб ўтди, 18-аср охири— 19-аср бошларида мануфактурадан маши-на индустриясига ўтиш дастлаб Англи-яда, кейинроқ бошқа Европа мамлакатларида саноат тўнтариши тусини олди. Россия ва бошқалар айрим мамлакатларда саноат 18-аср бошидан мануфактура кўринишида ривожланди, 19-асрнинг 2-ярмидан маши-на индустрияси тараққий этди.
Ўзбекистон худудида саноат Тараққиёти илдизини узоқ тарихга эга бўлган ҳунармандчилик ташкил этган. Самарқанд, Бухоро, Урганч, Тошкент, Қўқон, Марғилон, Наманган, Анди-жон каби шаҳарларда майда ва йи-рик ҳунармандчилик ривож топди.
Ўзбекистонда ҳақиқий маънодаги саноатнинг пайдо бўлиши19-асрнинг2-ярмига тўғри келади. Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан босиб олиниши натижасида ўлкага рус саноатчилари ва Россия капи-тали ҳам кириб келди ва хом ашёга бир-ламчи ишлов берадиган саноат Тармоқлари (пахта тозалаш, вино, арақ, консерва, пахта мойи заводлари) пайдо бўлди ва Ўзбекистонда саноат Россия саноати ва ик-тисодиёти билан боғлиқ ҳолда ривожланди.
1913 йилда Ўзбекистон худудида ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришда оғир саноаттмт ҳиссаси 2%ни, металл ишлаш1%ни, енгил саноат0,8%ни, озиқ-овқат саноати14%ни ташкил этган эди. Кейинги салкам100 йил даво-мида Ўзбекистон саноатида электроэнер-гетика, газ, нефть, кумир, қора ва рангли металлургия, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги(трак-торлар, пахта териш машиналари), авто-мобилсозлик, кабель, электроника, пахта тозалаш саноати машинасозлиги, само-лётсозлик, ирригация-қурилиш маши-насозлиги, кимё, цемент, қурилиш мате-риаллари, тиббиёт, ёғмой, тўқимачилик, тикувчилик, озиқ-овқат ва бошқалар саноат тармоқдари шаклланди. 20-асрнинг 20-йилларидан бошлаб Ўзбекистонда саноат жаҳон уруши ва фуқаролар уруши натижасида инқирозга учраган майда, кустарь корхоналарни тиклаш асосида ривожлана бошлади.
Пахта тозалаш заводлари, пиллакашлик, йигирувтўқув, тикувчилик, пойабзал ф-калари қурила бошлади(қ. Енгил саноат), 1937 йилда Тошкент тўқимачилик к-ти ишга туширилди, 20-асрнинг 40—50йилларидан кумир саноати, газ саноати, нефть саноати жадал ривожлана бошлади.
1941—45 йиллардаги уруш даврида Ўзбекистонга90 та саноат корхонаси кўчириб келтирилди, уларнинг купи ма-шинасозлик, асбобсозлик корхоналари эди. Урушдан кейинги йилларда кўпгина корхоналар қурилиши натижасида маши-насозлик тармоқлари кўпайди, самолёт-созлик, асбобсозлик, моторсозлик, элек-троаппарат, электр двигатель, экскаватор, компрессор заводлари қурилди. Тошкент, Олмалиқ, Чирчиқ, Самарқанд, Навоий, Фарғона, Янгийўл, Наманган, Шўрсув ва бошқалар шаҳарлар кимё индустрияси маркази-га айланди(қ. Кимё саноати). Бекобод, Чирчиқ, Тошкент ш.да қора металлургия, Навоий, Зарафшон, Олмалиқ, Учқудуқ ш.лари рангли металлургия марказлари ҳисобланади.
Ўзбекистонда йўловчи ва юк ташувчи самолёт ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришганидан кейин Саноатда туб ислоҳотлар амалга оширидди, кўпгина тармоқдардаги саноат корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилди ва хусусийлаштирилиб, давлатакциядорлик, корпо-ратив, жамоа, хусусий ва бошқалар ташкилий-ҳуқуқий мулк шаклларига айлантирил-ди. Республика иқтисодиётида муҳим ўринда турадиган саноат тармокларида ту-зилмавий қайта таркиблаш амалга оши-рилди, кўплаб кичик ва ўрта корхоналар ташкил топди(2000 йилда6,4 минг ўрта, 20,4 минг кичик корхона ишлади). Чет эл капитали билан ҳамкорликда кўпгина саноат тармокларида қўшма корхоналар ташкил этилди(қ. Асака автомобиль за-води, «Бритиш Америкэн тобакко», «За-рафшонНьюмонт», «Кабултекстайлз», «Кокакола», «Самкочавто» кўшма кор-хонаси ва бошқалар). Саноат тармоқларига, айниқса, маҳаллий хом ашёни қайта ишлайдиган тармокларга чет эл инвестицияларини жалб этиш фаол давом этмоқдаср Республика саноатида тармокларнинг тутган ўрни ҳар хил. Саноат тармоклари орасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ва агросаноат мажмуига хизмат кўрсатувчи тармоқлар тарихан етакчи мавқега эгаср
Булар пахта тозалаш, шойи тўқиш, кон-серва, ёғмой ва бошқалар саноат тармокларидир. Кимё ва нефть кимёси, машинасозлик, электроника, энергетика, металлургия, енгил ва қурилиш материаллари саноа-ти жадал суръатларда ривожланмоқдаср
Саноат тараққиётида ёқилғиэнергетика ком-плексининг ўрни алоҳидаср Унинг тарки-бига газ, кумир, нефть ва нефтни қайта ишлаш саноати, энергетика киради. Ўзбекистон жаҳондаги10 та йирик газ ишлаб чиқарувчи мамлакатлар жумласи-га киради. Ўзбекистонда саноат тармокларида мулк шаклларини ўзгартириш ва таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш-га қаратилган туб ислоҳотлар мамла-кат мустақиллигини мустаҳкамлашни,
Ўзбекистоннинг келажақда ривожланган мамлакатлар қаторга чиқиши ва жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлай-ди.
2002 йилда Ўзбекистон саноатда 1467 та ўрта ва йирик ишлаб чиқариш бирлашмалари ва корхоналар ишлади. Бу корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар салмоғи умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг88,5%ни таш-кил этди. 396 дан ортиқ номдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Дав-лат корхоналари сони салмоги4,6%, но-давлат саноат корхоналари сони 95,4% ни ташкил этди. Саноат ишлаб чиқариш ходимлари-нинг 20,5% давлат корхоналарида, 79,5% нодавлат корхоналарида банд бўлди. Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида давлат корхоналари ҳиссаси 28,6%ни, нодавлат сектор корхоналари ҳиссаси71,4% дан иборат бўлди (яна Ав-томобиль саноати, Енгил саноат, Ёғмой саноати, Машинасозлик саноати).
Чет элларда саноатнинг ривожланиши саноат жиҳатидан ривожланган мам лакатларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу мамлакатларда иқтисодиёт тараққиёти катта ҳажмда жамғарилган техника жиҳатидан илғор капитал асоси-да ва мавжуд юқори малакали ишчи кучи билан таъминланади. Уларга АҚШ, Канада, Япония, кўпгина Ғарбий Европа мамла-катлари киради.
3.Аҳоли пунктларини иқтисодий географик жиҳатдан ўрганиш
Аҳоли географияси- ижтимоий-иқтисодий геогр. соҳаси. Аҳолининг жойлашуви ва ҳудудий таш-кил топиши, жа-мият ишлаб чиқариши ва жамиятнинг атроф-табиат билан алоқаси жараёнида аҳолининг тутган ўрнини ўрганади. Аҳоли географияси аҳоли билан боғлиқ масала-лар— аҳоли сони, таркиби, жойлашуви ва бу жойлашувнинг ҳудудий шакллари (шаҳар ва қишлоқ жойлари)ни ва унинг асосий таркибий қисми бўлган меҳнат ресурсларини геогр. нуқтаи назаридан ўрганади. Аҳоли географияси асосида аҳоли миграци-яси геогр.си, аҳоли жойлари(шаҳарлар ва қишлоқлар) геогр.си, аҳолини такрор барпо этилиши геогр.си ва меҳнат ре-сурслари геогр.си шаклланди.
Агломерация, аҳоли пунктлари агломерацияси— аҳоли пунктлари, асо-сан шаҳарлар, шунингдек қишлоқларнинг интенсив хўжалик, меҳнат ва маданий-маиший ҳамда рекреацион алоқалар билан боғланиб, ягона бирликни ташкил қилган компакт ҳудудли гуруҳи. Аҳолининг гуруҳ бўлиб жойлашишининг энг ривож-ланган шаклларидан бири. Шаҳарларда (асосан йирик шаҳарлар атрофида) аҳолининг тўпланиши асосида вужудга келган ва ривожланган. Моноцентрик аҳоли пунктлари агломерацияси ва полицентрик аҳоли пунктлари агломерацияси бўлади. Аҳоли пунктлари агломерацияси учун аҳоли яшайди-ган ҳудудларнинг яқинлиги, аҳолининг меҳнат қилиш учун шаҳар атрофидан шаҳар марказига бориши хосаноат Урбани-зация жараёнида аҳоли пунктлари агломерацияси дунё бўйича кўпайиб бормоқда Ўзбекистонда 2 йи-рик аҳоли пунктлари агломерацияси (Тошкент, Фарғона-Марғилон) бор. Тошкент аҳоли пунктлари агломерациясида 60% шаҳар ва40% қишлоқ аҳолиси, Фарғона-Марғилон аҳоли пунктлари агломерациясида50% шаҳар аҳолиси ва 50% қишлоқ аҳолиси яшайди(1999).



Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish