Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети педагогика факультети


Ўн икки йиллик мажбурий танаффусдан сўнг давом этган



Download 10,36 Mb.
bet13/21
Sana23.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#174961
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
2.3Ўн икки йиллик мажбурий танаффусдан сўнг давом этган
(1948 й) Олимпиада ўйинларини дунё мамлакатлари
ўртасидатинчлик, дўстлик муносабатларини янги
босқичидир
14 – Лондан 1948 йилнинг 29 июлидан 14 августигача Лондон шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 59 мамлакатдан 4099 (385 аёл) спортчи иштирок этди.
Мусобақалар спортнинг баскетбол, бокс, кураш, велоспорт, сув полоси, гимнастика, академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, от спорти, енгил атлетика,елканли спорт, сузиш ва сувга сакраш, замонавий бешкураш, ўқ отиш, оғир атлетика, қиличбозлик, футбол, чим устида хоккей турлари бўйича ўтказилган.
15 – Хельсинки 1952 йилнинг 19 июлидан 3 августига қадар Хельсинки шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 69 давлатдан 4925 (518 аёл) спортчи иштирок этди. Баскетбол, бокс, кураш, велоспорт, сув полоси, гимнастика, академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэ, от спорти, енгил атлетика, елканли спорт, сузиш ва сувга сакраш, замонавий бешкураш, ўқ отиш, оғир атлетика, қиличбозлик, футбол, чим устида хоккей турлари бўйича ўтказилган.
1951 йил апрель ойида собиқ иттифоқ Олимпия қўмитаси тузилиб ХОҚ га бўлган эди. 15 Олимпия ўйинларида собиқ иттифоқ терма жамоаси илк марта қатнашди. Собиқ иттифоқ терма жамоаси таркибида Ўзбекистондан икки спортчи ўйинларда қатнашди. Галина Шамрай – гимнастика (кўпкураш)
8- ўрин (шахсий) 1- ўрин (жамоавий) ни эгаллади.
16 – Мельбурн 1956 йил 22 ноябридан 8 декабригача Мельбурин шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 67 давлатдан 3184 (371) спортчи қатнашди.
Мусобақалар баскетбол, бокс, кураш, велоспорт, сув полоси, гимнастика, академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда от спорти, енгил спорт, сузиш,сувга сакраш, замонавий бешкураш, ўқ отиш, оғир атлетика, қиличбозлик, футбол, чим уст ида хоккей бўйича ўтказилди.
Ўзбекистондан Валентина Баллад енгил атлетикадан қатнашди.
17 -Рим. Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтказилди, мазкур мусобақа1960 йилнинг 25 августидан 11 сентябригача давом этди. Унда 83 давлатдан 5348 спортчи иштирок этди. (610 аёл)
Спортнинг баскетбол, бокс, кураш, велоспорт, сув полоси, гимнастика, академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэ, от спорти, енгил атлетика, елканли спорт, сузиш, сувга сакраш, замонавий бешкураш, ўқ отиш оғир атлетика, қиличбозлик, футбол, чим устида хоккей турлари бўйича медаллар тақсимланади.
18 – Токио 1964. Бу сафар олимпиада илк бор Осиёга ташриф буюрди. 1964 йил 10 – 24 октябрь кунлари Токио шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 9 давлатдан 5140 спортчи иштирок этди (683 аёл) .
Спортчилар баскетбол, бокс, кураш, велоспорт, сув полоси, волейбол, гимнастика академик, байдарка ва каноэ, дзюдо, от спорти, енгил атлетика, елканли спорт, сузиш, сувга сакраш, замонавий бешкураш, ўқ отиш, оғир атлетика, қиличбозлик, футбол, чим устида хоккей бўйича медаллар учун курашдилар.
19 – Мехико 1968 йил 12 – 27 октябрь кунлари Мехико шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 112 давлатдан 5553 (781 аёл) спортчи қатнашди. Спортчилар баскетбол, бокс, кураш, велоспорт, сув полоси, волейбол, гимнастика, академик, байдарка ва каноэ, дзюдо от спорти, енгил атлетика, елканли спорт, сузиш, сувга сакраш, замонавий бешкураш, ўқ отиш, оғир атлетика, қиличбозлик, футбол, чим устида хоккей бўйича баҳслашдилар.
20 – Мюнхен 1972 йил 26 августдан 11 сентябргача Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 121 давлатдан 7147 спортчи иштирок этди (1070 аёл) . Мусобақалар бўлиб ўтган спорт турлари – баскетбол, бокс, кураш, велоспорт, сув полси, волейбол, гимнастика, академик, байдарка ва каноэ, дзюдо, от спорти, енгил атлетика, елканли спорт, сузиш, сувга сакраш, қўл тўпи, слалам услубида байдарка ва каноэ, замонавий бешкураш, ўқ отиш, камондан ўқ отиш, оғир атлетика, қиличбозлик, футбол, чим устида хоккей.
Гимнастика ва купкўраш бўйича Элвира Саади, кураш бўйича Рустам Қазакав, баскетбол бўйича Алжан Жармуҳамедов бокс бўйича Никалай Анфимов, велоспорт бўйича Александр Юдин иштирок этди.
21- Монреал 1976 йил 17 июль 1 август кунлари Монреал шаҳрида бўлиб ўтди. Канада пойтахтида ўтказилган 21 олимпия ўйинлари ташкилотчилари мусобақани уюштириш ва бунёдкорлик ишларини молиялаштиришда андак хатога йўл қўйишган. Жумладан, режага мувофиқ 310 миллион доллар сарфланиши лозим бўлган бир пайтда Montreal1976 харажатлар 2 миллиардга етиб қолган.
Қурилиш ишлари ниҳоятда қийин шароитларда олиб борилган. Маълумки, Олимпия ўйинлари энг йирик спорт анжуманлардан саналади. Афтидан мусобақа ташкилотчилари буни тасаввур этилмаган. Олимпия ўйинларининг бир маромда давомэтиши учун 25 минг хизматчи, 16 минг аскар, минглаб полициячи, 77 стадион, спорт зали, сув хавзалари ва бошқа спорт марказлари зарур эди. Оз эмас, кўп эмас 10минг спортчи ғолиблик учун курашиш кўзда тутилганди. Меҳмонлар, мухбирлар ва туристларнинг бўш вақтлари мароқли ўтказишлари учун шароит яратилиши керак эди. Ташкилий қўмита аъзолари қийинчиликларни мардонавор енгди. Мусобақада боксчимиз Руфат Рисқиев билантаниқлифутболчи Владимир Фёдеров иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаган.
22 – Москва 1980. Москва шаҳрида бўлиб ўтган мазкур ўйинлар 1980 йил 19 июлдан 3 августгача давом этди.
Дўнё спорт аҳлиМосква Олимпия ўйинлари бағоят гўзал ва бетакрор ўтганлигини хамон эслаб юришади. 22 Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ҳам ажойиб ютуқларни қўлга киритишган. Волейболчи Лариса Павлова, сув тўпи устаси Эркин Шагаев, чавандоз Юрий Ковшов, қўл тўпи устаси Ольга Зубарева курашчилари Махарбек Хайдарцев билан Арсен Фадзаевлар олтин медаль олишганбўлса, рапирачи Собир Рўзиев, велосипедчи Александр Панфилов, мерган Рустам Ямбулатов, камончи Наталья Бутузовалар кумуш медаль соҳиби бўлишган. Чим хоккей жамоасидан Неля Гарбатова, Лайло Аҳмедова, Хан Алина, Валентин Заздравнихлар бронза медаллари олишди.
23 – Лос – Анджелес. 1984 йил 28 июль 12 – август кунлари Лос – Анжелис шаҳрида бўлиб ўтди. 23 Олимпия ўйинларида ҳам Москва олимпиадасида бўлгани каби марказий ҳамда Жанубий – шарқий Европадаги мамлакатлар байкот эълон қилишди. Гап шундаки, бу сафарги мусобақада собиқ иттифоқ терма жамоаси мусобақаларни ўтказиш учун хавфсизлик яхшийўлга қўйилмаганлиги сабабли иштирок этмаслигини маълум қилганди. Айни пайтда бу 1980 йилги Олимпия ўйинларида Америка томонининг Москвага келмаганлигига ўзига хос жавоб эди. Собиқ иттифоқ, ГДР ҳамда иттифоқчи республикаларнинг спортчилари навбатдаги олимпия ўйинларига бормайдиган бўлишган. Ваҳоланки, мусобақаларни дунё мамлакатларига кўрсатишга шайланган телевизон кўрсатув ташкилотчилари катта маблағ сарфлашган эди. Шунга қарамай олимпия ўйинлари маъшаласи порлади. Оз эмас, кўп эмас 125 нафар жаҳон чемпиони Олимпия ўйинларига ташриф буюрмаган эди. Бу сафарги мусобақада АҚШ терма жамоаси (83 олтин, 61 кумушва 30 бронза медаль) норасмий ҳисобда биринчи бўлган .
24 – Сеул 1988. Кореянинг Сеул шаҳрида 1988йил бўлиб ўтган мусобақалар 17 сентябрдан 2 октябрга қадар давом этди. Навбатдаги 24 Олимпия ўйинларида кучли давлатларнинг вакиллари яна бирлашган ҳолда баҳс юритдилар. Собиқ иттифоқ, АҚШ, ГДР, Япония каби мамлакат
спортчилари қизғин муросасиз курашдилар. Жами 160 давлатдан 9141 нафар спортчи иштирок этди. Олимпия ўйинларида жами 237 комплекс медал учун кураш давом этди. Қизиғи шундаки, хавфсизлик хизмати ходимлари 120 минг кишини ташкил этган. Мусобақалар ҳамда олимпиаданинг очилиши ва тантанали ёпилиш маросимларни жаҳоннинг 139 мамлакатидан жами 3 миллиардан зиёд одам томоша қилгани қайд қилинган. Сеул Олимпиядаси яна бир спорт тури ҳисобига бойиди. Биринчи марта теннис ва стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил қилинди. Бу галги Олимпия ўйинларида юртдошларимизда 2 та олтин, шунча кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлишди.Жумладан, курашчилар Махарбек Хадарцев, билан Арсен Фадзаев, Олимпия чемпиони номига сазовор бўлишган. Оғир атлетикачи Ноил Мухаммадиёров ва лангар билан сакраш устаси Радион Гатаулин кумиш медалга эга бўлишди. Чалқанча сузиш устаси Сергей Заботлотнов маррага учинчи бўлиб келган.
25 – Барселона 1992 йил 25 июль – 9 август кунлари Барселона шаҳрида ўтказилди. Маълумки, Барселона Каталания пойтахти бўлиб, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Хуан Антонио Самаранч туғилган шаҳардир. Сеул Олимпия ўйинларида эришилган муваффақияти халқаро олимпиада ҳаракати нуфузини ошириб юборди. Тинчлик, барқарорлик ишларига хизмат қилувчи олимпия ўйинларига сиёсий ўйинлар билан арашувлар барҳам топди. Бу сафарги 25 олимпиадага 172 мамлакатдан 10 минг 563 нафар спортчи ташриф буюрди. Жумладан, кубалик,спортчилар
ҳам иштирок этишди. Қизиғи шундаки, 1991 йили собиқ иттифоқнинг инқирозга учраши муносабати билан МДҲ вакилларини яхлит терма жамоа сифатида таркиб топтириш бироз қийинчилик туғдиради. Охир- оқибатда МДХ давлатлари бирлашган Олимпия терма жамоаси номида Барселонага йўл олди. Латвия, Эстония ва Литва давлатлари мустақил жамоа сифатида иштирок этдилар. Бирлашган Германия жамоаси ҳам ўзига хос таркибида Барселонага йул олган . Собиқ иттифоқдаги бундай парокандаликни кўрган баъзи мутахассислар Барселонада АҚШ терма жамоаси норасмий биринчилигни қўлга киритади, деган фикрни ўртага ташлаганлар. Лекин башоратлар пучга чиқиб,умумжамоа ҳисобида МДҲ давлатлари спортчилари жами 112 та медаль билан ғалаба қозонишди. Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина билан Розалия Галиевлар Олимпия чемпиони бўлдилар. Енгил атлетикачи Мария Шманина ҳам маррада биринчи бўлди. Оғир атлетикачи Сергей Сирцов, мерган Анатолий Асрабоевларга кумуш медаль, қиличбоз Валерий Захаревичга бронза медали насиб этди.
26 – Атланта 1996 йил 19 июль – 4 августлари Атлантада бўлиб ўтган мусобақалар замонавий олимпиада ҳаракатининг 100 йиллигига бағишланди. 17 июль куни Американинг Атланта шаҳридаги Олимпия стадионида янги аср олди ўйинларининг маъшаласи ёндирилган. Маълумки

катта спорт маросимида Олимпия ўйинлари маъшаласининг ўт олдириш таниқли боксчи Муҳаммад Алига ишониб топширилганди. Минг афсуски, жаҳоннинг 54 ёшли экс – чемпиони Паркинсон дардига чалингани туфайли қўллари қалтираб. Машъалани ерга тушириб юборганди. Ўт ўчиб – ўчмасдан яна уни кўтариб олганини ҳамон эслашади. Бу галги Олимпия ўйинлари ҳам баъзи нохуш ҳолатларсиз ўтмади. Террорчилар бир одам ҳалок бўлиб, 110 киши жароҳатланди. Хар қалай Атланта олимпиадаси кўпчиликнинг ёдида.


Юртдошларимиздан дзюдочи Армен Багдасаров кумуш, боксчи Карим Тўлаганов бронза медалига сазовор бўлишди.
27 – Сидней 2000. Австралиянинг Сидней шаҳрида ташриф буюрган мусобақалар 2000 йил15 сентябридан 1 октярига ча давом этди. Сидней Олимпия ўйинлари бундай йирик анжуманлар тарихида иштирокчиларининг қўлами билан ажралиб туради. Мусобақаларда 11 минг нафар спортчи, 5100 расмий шахслар иштирок этган. 199 мамлакатдан келган вакиллар қатнашган. Спортнинг 28 тури бўйича 300 комплект медаль учун баҳс юритилди.
Олимпия олови 8 июнда ўт олдириб, Сиднейга 15 сентябрда етказиб борилган. Олимпия маъшаласини кўтариб боришда 10 минг Австралияликлар иштирок этди. Улар пиёда, поездда, велосипед, отларда, қайиқларда, самалёт, байдаркаларда ҳаракат қилишларига туғри келган. Олимпия шаҳарчаси 100 гектар майдонни ташкил этиши билан диққатга сазовордир. Бу галги 27 Олимпия ўйинларини жаҳоннинг 220 мамлакатида жами 3 ярим миллиард телетомошабин кузатиб турди. Мусобақада мустақил юртимиз вакилларидан боксчилар Муҳаммадқодир Абдуллаев олимпия чемпиони бўлди. Сергей Михайлов билан Рустам Саидовлар бронза медалига сазовор бўлишди. Эркин кураш устаси Артур Таймазов ғолиблик шоҳ супасининг иккинчи поғонасини эгаллади.
28 – Афина 2004. Грециянинг Афина шаҳрида 13 августдан 30 августгача 28 Олимпия ўйинлари бўлибўтди. Бунда 202 Давлатнинг 16 мингдан ортиқ спортчилари қатнашди. Ўзбекистондан 69 та спортчи қатнашди. 15 спорт тури бўйича мусобақалар яқунига кўра Америка спортчилари биринчи ўрин, 103 та медаль. Хитой иккинчи ўрин 63 та медаль.Россия 3 ўрин, 92 медаль. Шу қаторда Ўзбекистон 34 ўрин, 5та медаль
ОКБЖ
1 АҚШ 35 39 29 103
2 Хитой32 171463
3 Россия272738 92
4 Ўзбекистон2125

Юнон рум курашидан 74 кг. Александр Доктуравили, эркин курашдан 120 кг. Артур Таймазовлар олтин медаль соҳиби бўлдилар.


Эркин кураш 96 кг. Магамед Ибрагимов кумуш медаль соҳиби. Бокс 54 кг . Боҳодир Султонов, 81 кг . Ўткирбек Ҳайдаровлар бронза медали соҳиби бўлди.
ХУЛОСА

19 асрда дунё мамлакатлари ўртасида иқтисодий сиёсий якунлашув миллат ва элатидан катъий назар спорт мусобақаларида беллашувнинг асоси бу халқаро олимпиада ўйинларига асос солингани бўлди.


Олимпиада ўйинларини мохияти дунё мамлакатларида жисмоний тарбия ва спортни ривожланишга хамда оммалашувига катта асос бўлди.Бундан ташқари Олимпиада ўтказиладиган мамлакатларда янгидан – янги спорт иншоотлари қурилишлар, спортчи тайёрлайдиган олийгохларни очилиши ва спорт анжомлари ишлаб чиқадиган корхоналарни пайдо бўлишига асос бўлди.
Шу давр ичида Халқаро Олимпияда қўмитаси фаолиятида олимпиада ўйинларини ташкиллаш ва ўтказиш бўйича етарлик тажрибалар тўпланди.
Спорт турларини оммалашуви янгидан – янги спорт турларини Олимпиада дастурига киритилиши ва спорт мусобақалар қоидалари такомиллаша борди.
Агарда шу уч аср даврида ўтказилган Олимпиада ўйинларини тахлид қиладиган бўлсак қуйидаги хулосаларни қилишимиз мумкин;
Биринчи Олимпиада ўйинида 13мамлакат вакилларидан 285 нафар спортчи спортни 9 та тури бўйича қатнашган бўлса, биринчи жаҳон уруши арафасида 5 – Олимпиада уларни сони яъни Олимпиадага иштирок этган мамлакатлар сони 28 та спортчиларни сони 2541 нафар аёллар эса 57 нафарни дастури киритилган спорт турлари 16 гаетди.
Биринчи жаҳон уруши арафасидаги 1916 йилда Берлинда бўлиб ўтадиган навбатдаги 6 олимпиада 1 -жаҳон уруши сабаблик ўтказилмади.
Шундай қилиб 5 таОлимпиада ўйинларида беллашдилар 6 – Олимпиада ўйинларида спортчилар уруш майдонларида бўлиш қанчалик ачинарлик ҳақиқатга айланди.
Биринчи жаҳон урушдан сўнг 1920 йил Халқаро Олимпиада ўйинлар ўз фаолиятини босилиб иккинчи урушга қадар 5 олимпиада ўйинлари ўтказилиб, шунда 12 – 13 Олимпиада ўйинлари 1940 (Токиода) 1944 йил Олимпиада ўйини баъзи сабабларга кўра ўтказилмади.Урушдан кейинги 1920 йилдаги 7 олимпиада ўйинида 29 мамлакатдан 2606 нафар спортчилар иштирок этган бўлса (шу жумладан 63 нафар аёллар) 11 спорт турлари бўйича иштирок этган бўлса, 1936 йилга келиб 49 мамлакатдан 4069 нафар спортчи (328 нафар аёллар) 21 та спорт турларига етди. Бу эса Олимпиада харакатини дунё мамлакатлар ўртасида қанчалик ошганидан далолат беради.
Иккинчи жаҳон урушидан шу давргача 14 та Олимпиадаўйинлар ўтказилди. 1946 йилдаги урушдан сўнги Олимпиадада 4689 нафар спортчи
(185 нафар аёллар) 59 мамлакат спортчилари 28 спорт турлари бўйича беллашдилар.
Иккинчи жаҳон урушдан сўнг ўтказилган Олимпиада ўйинларида ХОК фаолиятида жуда катта ижодий ўзгаришлар бўлди.
1950 йилда 61 миллий олимпияда қўмитаси ҳозирги даврда Халқаро Олимпияда қўмитасига 200 дан ортиқ мамлакатлар аъзо бўлиб кирди. Собиқ иттифоқдан ажралган мустақил давлат сифатида ХОК аъзоликка қабул қилинди. ХОК фаолияти янада кенгайди, Халқаро спорт федерациялари, миллий олимпия Қўмиталарини ўзаро хамкорлиги уларни иш масалаларимазмуни тинчлик ва дўстлик борасида кўп амалий ишлар амалга оширилди.
Олимпиада ҳаракат бўйича ўрганилган тарихий ва ҳозирги даврдаги манбалар шуни кўрсатдики Олимпия харакатидаги мамлакатлар ўртасида тинчлик, дўстлик муносабатларини янада ривожлантириш борасида Олимпия харакати ўз мақсад ва вазифаларни тўла амалга ошириш учун куйидагиларни ўзида мужассамлаштириб олиш зарур кўринади:
- Олимпия харакати инсонпарварлик йўналишидаги равнақ топиши, унинг маънавий ва аҳлоқий тамойиллари ривожланиш ва мамлакат спорт фаолияти билан боғланишни ривожлантириш;
- ҳалклар ўртасидаги тинчлик ва дўстлик мустаҳкамлаш, инсоният тақдирини Олимпия ўйинлари катта восита эканлигини тарғибот қилиш;
- Олимпия ҳаракатига қабул қилишда спортчиларнинг миллати ирқи, диний дўнё – қарашлариданқатъий назар, тенг хуқуқини таъминлаш;
- энг яхши Олимпия анъаналаринисақлаш ва мустаҳкамлаш билан дунё мамлакатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик муносабатларини ўрнатишни янада ривожлантириш;
- жаҳон хаваскорлик спортини оммалаштириш, бу билан талантлар ва энг юқори дунё спортчиларини кўрсатиш орқалиёшларни олимпиядага қизиқишни бу эса мамлакатлар ўртасида дўстлик, дўстлик воситалари эканлигини кўрсатиш;
- олимпия ўйинлари тўғрисида адабиётлар, кўлланмалар, видео фильмлар, таблица ва плокатлар тайёрлаш ва шу орқали Олимпиада ўйинларини мамлакатлар ўртасида тинчлик ва дўстлик муносабатларни мустаҳкамлаш томонларини ёритиб бериш.
- жисмоний тарбия ва жисмоний маданият мутахассислари, спорт мураббийлари ўртасида Олимпиада ўйинларини дўстлик ва тинчлик томонларини ёритиб берадиган илмий – амалий конференциялар ўтказиш.
Бу йўлда келажакда Халқаро спорт харакати ва Олимпия ўйинларини мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва тинчликни ўрнатиш учун кенг имкониятлар очиб беришга шак – шубҳа бўлиш мумкин эмас.



Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish