5-Мавзу: Мактабгача таълим муассасалари психологининг мейёрий хужжатлари.
Таълим тарбия жараёнида уқувчиларга индивидуал ёндашув зарурлиги хамма томонидан тан олинган, лекин ундан амалда фойдаланиш асосан иш эмас. Бунга мактабда уқитувчиларнинг бола билан хақида куп гапиришлари дадил булади. Чунки мактабда уқувчининг қобилиятлари, шахснинг асосий хислатлари хақида чуқур ва хар томонлама маълумот бериладиган мутахассис йуқ.
Таълим тарбиядаги индивидуал ёндашув, болани бошқалардан ажратиб индивидуал уқитишни билдирмайди, балки шахснинг у ёки бу хислатларининг шаклланишида махсус шароитларни хисобга олиш, хар бир уқувчининг индивидуал пихологик хусусиятларини илмий асосда тушунишни англатади.
Психологияда шахснинг индивидуал хусусиятлари деганда бир шахсни иккинчи шахсдан фарқлайдиган хусусиятлар тушунилади.
Индивидуал ёндашувнинг вазифаси – ривожланишнинг индивидуал усулларини аниқлаш, боланинг имкониятларини хар бир шахснинг фаоллигини таъминлашдан иборат. Бу нуқтаи назардан олганда индивидуал ёндашув фақатгина «тарбияси» болаларга эмас, барча уқувчиларга хам зарурлиги тушунарли булади. Коллеж психологлари бу усулни у ёки бу шаклда қуллайдилар, чунки бу кузга ташланиб турган қийинчиликлар билан биргаликда, бола шахсий тараққиётининг баъзи яширин нуқсонларини хам топишга ёрдам беради.
Бундай диагностик ишининг асосий мақсади - уқувчи психик тараққиётининг умумий холатини билишдан иборат. Бундай куп қиррали ва тулиқ диагностика натижалари психолог учун хам, ота-оналар, уқувчилар учун хам «тарбияси қийин» бола билан олиб бориладиган тузатиш ва ривожлантириш ишларининг йулларини аниқлаш имконини беради. Бу усул ютуқлар билан бирга, камчиликларга хам эга.
Биринчидан, бу усулни қуллаш жуда куп вақтини олганлиги учун, уни амалга оширишнинг хар доим хам иложи булмайди. Бу усул куп вақтни талаб қилганлиги учун фақатгина психолог эмас, «тарбияси қийин» уқувчи хам чарчайди, текширувда иштирок этишдан бош тортади, топшириқларни узи сезмаган холда номига бажаради. Тажрибадан маълум булишича, айниқса оҚзаки методикалар қанчалик тулиқ булмасин, қийинчилик туҚдиради. Бундан ташқари бундай методиклар шахсни тулиқ характерлаш учун етарли булмайди.
Расмий илтимосга қандай муносабатда булиш керак? Коллеж психологи жавоб берадиган биринчи савол мана шу. Расмий илтимосга икки хил муносабат, икки хилма-хил иш услуби мавжуд.
Биринчиси, расмий илтимосга узига хос булмаган жавоб қайтаришдир. Бу икки усул билан амалга оширилади.
Биринчидан, расий талабга жавоб тарзида /унинг мазмунига боҚлиқ булмаган холда психодиагностик методлар туплами қулланилади.
Иккинчидан, расмий талабга узига хос жавоб қайтаришнинг усули булиб, машхур америкалик психолог К. Роджерс психология фани ва амалиётига киритган психологик иш тугри хисобланади. Унинг фикрича, «тарбияси қийин» бола билан ишлаш учун, расмий талабнинг мазмуни қийинчиликлар сабабларини тушунишга тенг, лекин бу мухим ахамиятга эга эмас. Бола шахсини ривожлантирадиган шундай шароит яратиш керакки, бу шароит уни хулқ - атворнинг салбий шаклларидан воз кечишга ва янги ижоби шаклларини яратишга мажбур қилсин.
Расмий илтимосга узига хос булмаган жавоб қайтаришга тескари услуб – бу расмий талабга қатъий мос тушадиган диагностик методикаларни танлашдан иборат: М, ёмон узлаштириш хақида шикоят тушганда, биринчи навбатда билиш жараёнларининг тараққиёти тахлил қилинади. Бундай диагностика узлаштирмаслик сабабларини аниқлай олмасагина, бошқа курсаткичлар қаралади. Диагностика натижаларига мос равишда, купинча тренинг турида амалга ошириладиган тузатиш ишлари олиб борилади. М, хотира кучсиз ривожланганда, уни махсус машқ қилдириш мақсадга мувофиқ, ихтиёрийлик етарли даражада ривожланмаганда, уни шакллантиришнинг махсус дастурлари киритилади.
Психологик тадқиқотлардан маълум булишича, усмирлик ва успиринлик даврида катталар билан норасмий ишончга асосланган мулокотга эхтиёж бу даврда пайдо булган янги психологик тузилмалардан биридир.
¡охирги мактабларда уқувчиларнинг катталар, тенгдошлари билан тулиқ муомала мулоқотни таъсминлайдиган психологик шароитлар яратилмаган. Шу сабабли уқувчиларда мактабга, уқишга салбий муносабат, узига, атрофдаги кишиларга нисбатан нотуҚри муносабат шаклланади. Бундай шароитда шахснинг ривожланиши ва уенга махсулдор таълим бериш мумкин булмай қолади. Шунинг учун хам қулай психологик иқлим яратиш, уқувчилар ва катталар уртасида қизиқарли мулоқот учун имконият яратишга амалиётчи психологлар, синф рахбарлари, уқитувчилар, ота-оналар интилишлари лозим.
Психологик ташвиқот ишлари телекурсатув ва радиода чиқиш, яккама-якка маслахатлар ташкил этиш, мулоқот тренинглари уюштиришдан иборатдир.
Психологик хизматнинг уччала вазифаси узаро чамбарчас боҚлиқ, уларнинг биргаликда олиб борилиши мақсадга мувофиқ.
Мактабдаги психологик хизмат ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги томонидан ташкил этилиб - қуйидаги тартиб ва даражага эгадир:
Юқори даражада – психологик хизмат вазифаларини аниқлаш, унинг хужжатларини тартибга келтириш Республика халқ таълими Вазирлиги қошидаги психологик хизмат марказининг буюртмасига биноан юқори малакали психологлар (педагогика институтларида университетларининг психология кафедралари) томонидан амалга оширилади.
ўрта даражада – мазкур хужжатлар томонидан хали хисобга олинмаган янги масалаларини амалий равишда хал этиш-психолог мутахассислар /халқ таълим Вазирлиги қошидаги мактаб психологик хизмати маркази/ томонидан амалга оширилади.
Асосий оммавий даражада – психологик хизматнинг кундалик вазифаларини амалга психологик хизмат хақидаги қонун ва қоидаларга биноан психологик жихатини туҚри хал қилиш. Бу иш амалиётчи психологлар /мактаб психологи/, вилоят халқ бошқармаси қошидаги психологик хизмат булимлари, нохия, шахар халқ таълим булимлари қошидаги психологик хизмат /булимлар/ хоналари, мактаб, мактабгача тарбия муассалари, касб хунар коллежларидаги амалиётчи психологлар томонидан амалга оширилади.
Мактаб психологи махсус тайёргарликка эга булиши /педагогика институтларининг амалиётчи психологлар тайёрлайдиган махсус курсларини, университет ва институтларнинг психология факультетларини битирган/ булишлари керак.
Психологик хизматнинг тузилишини қуйидаги схема тарзида тавсия этиш мумкин.
Коллеж, лицейдаги психологлар директорга ва бошõқармага буйсунади. Коллеж, лицей директорларига психологик хизмат хақидаги қонунда курсатилган вазифалар билан боҚлиқ булмаган вазифаларни коллеж психологига топшириқ тариқасида беришларига рухсат этилмайди. Олий ва урта махсус таълим вазирлиги қошидаги психологик хизматни ташкил этиш ва бошқаришнинг мувофиқлаштирилган марказ тариқасида хизмат
қилади. Бу марказнинг психологлар, педагоглар ва тиббий ходимлардан иборат 3 - 5 кишилик доимий ишлайдиган ходимлари булишлари зарур.
Вилоят урта махсус таълим бошқармалари ҚорақалпоҚистон урта махсус таълим Вазирлиги ва Тошкент шахар урта махсус таълим бошқармаси қошидаги психологик хизмат булимлари уз худудларидаги психологик хизматларини ташкил этиш ва уларни назорат қилиш вазифаларини бажаради.
ўзбекистон Республикаси ўрта махсус Олий Таълим
Вазирлиги
|
Ташкилий услубий б´лим
Do'stlaringiz bilan baham: |