Ер қобиғининг тебраниш ҳаракати-эперогенес
Ер қобиғидаги маълум қисмидаги асрий тебраниш жараёни натижасида айрим ерларнинг секин аста кўтарилиш ёки чўкиш ҳодисаси бўлиб туради. Ана шундай жуда секинлик билан узоқ муддат этадиган биологик ҳодиса тебранма ҳаракат – эпейрогенез деб аталади.
4, 5-савол. Ер қатламининг пайдо бўлиши ва ётиши шакллари
Литосферада бўладиган суст энейрогеник ҳаракатлар тоғ системаларини ҳосил қилмайди. Тоғлар бошқа ҳаракатлар натижасида ҳосил бўлади. Баъзи ҳодисалар таъсирида ер қатламларининг нормал холатдаги текис ва қат-қат тузилиши бузилади ҳамда аввалги шаклини қисман ёки батамом ўзгартиради. Баъзан қаватларнинг горизонтал (нормал) холати кескин равишда бузилади. Бу ўзгаришлар натижасида ер устида баланд тоғ ясси тоғ, тепалик ва ботиқ ерлар пайдо бўлади. Бу хилдаги ходисалар орогенис деб ёки тоғ ҳосил қилувчи ёхуд геотектогениз (тоғ булиши) деб аталади.
«Ер юзидаги тоғлар орогениз натижасида пайдо бўлган». Ер устки қиёфасининг ўзгаришига геотектоногенис ҳаракатидан ташқари сув ва шамол катта рол ўйнаган. Масалан, Колорадо дарёси водийсидаги чуқурлиги 2000 м дарра, шунингдек сахролардаги бархан ва дюнлар денудацион ходисалар натижасида, яъни сув, музлик ва шамол таъсирида пайдо бўлган. Бундан ташқари, вулқон отилиши натижасида ҳам ер юзида бир неча минг метр баландликдаги тоғлар пайдо бўлади бу хилдаги тоғлар, шунингдек, дюн ва барханлар аккумуляцион тоғлар деб аталади.
Бироқ, тоғларнинг кўпчилиги ернинг ички қисмидан кучлар таъсирида пайдо бўлган. Ер ости кучлари таъсирида қатламлар ўз ҳолатини текислигини ўзгартиради ва айрим жойларда денгиз сатҳига нисбатан бир неча юз , ҳатто бир неча минг метр кўтарилади. Булар тектоник тоғлар деб аталади, чунки бу тоғларнинг пайдо бўлишда ер қатламларининг дастлабки ҳолати дислокация қатламларнинг силжиб ўз ўрнидан қўзғалиши жараёни натижасида ўзгарган (2). Кавказ Олтой, Химолай, Алья, Тяншан, Чоткол, Қурама ва бошқа тоғлар орогенес кучлар натижасида келиб чиққан ва бир биридан узун водийлар билан ажралган.
6,7-савол. Мульдалар ва ер силжишлари.
Ботиқ яъни чўққиси пастга қараган букилмалар синклинал букилмалар ёки синклиналлар ва мульдалар дейилади. Купинча букилмаларнинг ювилиб кетган қисмларини хаёлан тиклашга, ҳаво букилмалари қуришга тўғри келади. Агар ер қобиғининг қўшни участкаларидаги горизонтал кучларининг айирмаси қатламларнинг бир биридан ажралишига олиб борса, уларда бир бирига нисбатан горизонтал силжиш юз беради. Ер қатламларининг бундай горизонтал силжиши силжиш деб аталади. Агар қўшни участкаларнинг вертикал кучи таъсирига қатламлар ўртасидаги боғламлар бузилиб, улар бир бирига нисбатан вертикалига силжиган булса, бундай силжиш узилма деб аталади. Қатламларининг бир бирига нисбатан вертикал силжиш катталиги узилма амплитудаси деб аталади. Агар қатламларнинг силжишида уларнинг яхлитлиги бузилмаса, бу холда тирсакли букилма ёки флексра вужудга келади.
Кўпинча, узилмалар маълум бир чизиқ бўйича юз бермайди, балки хар хил узилма чизиқлари буйича ҳосил бўлган бир неча узилмалар серияси холида учрайди. Булар горст ва грабенлардан иборат.
Горст бир жойнинг икки томони маълум даражада пастга тушиб ўртаси кўтарилиб қолганда ҳосил бўлади. Агар аксинча бир жойнинг ўртаси пасайиб ёки кўтарилиб қолса, у ҳолда грабен ҳосил бўлади.
Дислокациянинг шу каби шаклларини келтирувчи ички эндоген кучлар литосферанинг факат сиртинига узгартирмай, балки унинг тектоникасини ҳам жуда ўзгартиради. Бу кучлар тектоник кучлар номини олган.
Литосферада бўладиган суст энейрогеник ҳаракатлар тоғ системаларини ҳосил қилмайди. Тоғлар бошқа ҳаракатлар натижасида ҳосил бўлади. Баъзи ҳодисалар таъсирида ер қатламларининг нормал холатдаги текис ва қат-қат тузилиши бузилади ҳамда аввалги шаклини қисман ёки батамом ўзгартиради. Баъзан қаватларнинг горизонтал (нормал) холати кескин равишда бузилади. Бу ўзгаришлар натижасида ер устида баланд тоғ ясси тоғ, тепалик ва ботиқ ерлар пайдо бўлади. Бу хилдаги ходисалар орогенис деб ёки тоғ ҳосил қилувчи ёхуд геотектогениз (тоғ булиши) деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |