Тоғларнинг пайдо бўлиши(орогениз) 8-савол. Букилма в узилмаларнинг пайдо бўлиши тўғрисида тушунча. Текисликда горизонтал ҳолда бўлган ер қатламлари бу тоғларнинг қияликларида горизонтал ҳолатини йўқотади. Тоғнинг марказий қисмида қатламларнинг ётиши кескин ўзгарган бўлади. Ер қатламлари жуда ўзгарган ҳолатларни олади, улар кўпинча тик ҳолда келган бўлади. Бундан бу ердаги ер қозиғида тоғ системаларини ҳосил қилган жуда интенсив ҳаракатлар содир бўлган деб хулоса чиқариш мумкин. Бундай тоғларда ер қатламлари қандай вазиятда ётмасин умуман тоғ архитектурасининг асосида ер қобиғининг букилишидан ҳосил бўлган катта букилмалар ётиши маълум бўлди. Бу харакатлар ер қобиғининг айни участкасида денгиз ётқизиқларининг бир неча километр юқори кўтарилиши учун етарли куч мавжуд бўлган ҳоллардагина юзага келган. Дислокация вақтида ер кобиғи кучли тебранади. Демак, литосфера геологик процесслар таъсирида доимо тебраниб ва харакат қилиб туради.
Орогенезис натижасида вужудга келадиган мухим структура шакллари билан танишиб утамиз.
Дислокацияларнинг хар хил шаклларини билиш, тогларнинг хосил бўлиши масаласини тўғри хал қилиш тоғларни вужудга келтирган кучларни белгилаш, ер қобиғини ўрганиш, фойдали қазилма конларини белгилаш, ва уларни қидириш, улардан рационал фойдаланишга ёрдам беради.
Ер қатламларида тангенциал кучлр натижасида букилма ҳосил бўлади. Агар биз бир неча букилмаларни олиб кўрсак, уларнинг кўтарилган жойини ёки кейин паст тушган жойини учратамиз. Дўнгликлари юқорига қаратилган қабариқ букилмалар антиклинал букилмалар ёки геологлар таъбири билан айтганда антиклиналар дейилади.
Мавзу бўйича хулосалар.
Органиқ қолдиқларни текшириш натижасида тоғ жинслари қатламларининг энг олдин пайдо бўлганлари ва ундан кейин ҳосил бўлганларини аниқлаш, геохронологик шкалалар ҳақида маълумотга эга бўлиш, ер қобиғининг тебраниш ва ер қатламларининг пайдо бўлиши тарихи билан танишиш фанна янада чуқурроқ ўзлаштиришга имкон яратади. Ер силжишлари, узилмалар ва букилмаларнинг пайдо бўлиши ҳам ушбу мавзуда кўриб чиқилади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ.
1. Тоғ жинслари абсолют ёши қандай аниқланди? 2. Тоғ жинсларини нисбий ёши қандай аникланди? 3. Тохронологик жадвалига кирган эралар, даврлар, эпохалар, номи нимага мослаб қўйилган? 4. Геологик ётқизиқлар хронологик бўлиши нимага тўғри келади? 5. Ернинг аслий тебраниши деб нимага айтилади? 6. Ернинг тебранма ҳаракати деб қандай харакатга айтилади? 7. Ер қатламлари қандай пайдо бўлади? 8. Ернинг қатламларини етиши деганда нима тушунилади? 9. Мульдалар деб нимага айтилади? 10. Терсакли букилмалар ер қатламларида қандай пайдо бўлади? ТЕСТ САВОЛЛАРИ.
1. Тоғ жинси деб нималарга айтилади? А) Элементлар бирикмасига
В) Минераллар ҳосил қилувчи бирикмаларга
С) ҳар хил геологик жараёнлар натижасида вужудга келган элементлар бирикмасига
D) Литосферани қалин қатламларини ҳосил этган бир ёки бир неча минераллардан ташкил топган табиий бирикмаларга
2. Келиб чиқиш тарихига биноан тоғ жинслари неча хил бўлади? А) 2 хил бўлади
В) 3 хил бўлади
С) 4 хил бўлади
D) 5 хил бўлади
3. Тоғ жинсларининг абсолют ёшини аниқлашни неча хил тури бор? А) 1 хил тури
В) 2 хил тури
С) 3 хил тури
D) 4 хил тури
4. Тоғ жинсларини нисбий ёшини органик қодиқларни ўрганиш билан аниқланадиган усулни қандай усул деб аташ мумкин? А) Стратиграфик усул
В) Метаморфизм усул
С) Полеонтологик усул
D) Чўкма усул
5. Сланецларнинг неча хил тури мавжуд? А) 2 тури
В) 3 тури
С) 4 тури
D) 6 тури.
6. Бўртма текисликлар неча хил жараёнлар асосида юзага келади? А) 2 хил жараён асосида
В) 3 хил жараён асосида
С) 4 хил жараён асосида
D) 5 хил жараён асосида
5-мавзу. Геморфологиядан умумий тушунчалар.
5.1. Маъруза машғулотининг ўқитиш технологияси.
План ва карталар борасида тўлиқ маълумотга эга бўлиш. Рельеф ва уларни горизонталлар билан тасвирлаш тўғрисидаги билимларни ҳамда тўлиқ тасаввурни шакллантириш.
1.1. Мавзу, унинг мақсади, ўқув машғулотидан кутилаётган натижалар маълум қилинади.
1.1. Эшитади, ёзиб олади.
2-босқич
Асосий
(60 мин)
2.1. Талабалар эътиборини жалб этиш ва билим даражасини аниқлаш учун тезкор савол-жавоб ўтказади.
- Геоморфология тўғрисида нимни биласиз?
- Рельеф шаклларини биласизми?
2.2. Ўқитувчи визуал материаллардан фойдаланган ҳолда маърузани баён этишда давом этади.
Текисликлар кўринишлари ва ҳосил бўлиш шароитлари ҳақида гапириб беради.
2.3. Рельефнинг табақаланиш даражаси
тўғрисидаги тақдимотни намойиш этади.
Иморат ва иншоотлар кўринишида рельефнинг ўрни қандай? каби саволлар орқали мавзуларни тушунтириб берадилар.
2.4. Талабаларга мавзунинг асосий тушунчаларига эътибор қилишни ва таъкидлайди.
2.1. Эшитади, навбат билан бир-бирини такрорламай жавоб беради.
2.2. Схема ва жадваллар мазмунини муҳокама қилади.
Саволлар бериб асосий жойларини ёзиб олади.
2.3. Эслаб қолади ва ёзади.
Ҳар бир саволга жавоб беришга ҳаракат қилади.
2.4.Таърифни ёзиб олади ва мисоллар келтиради.
3-босқич
Якуний
(10 мин)
3.1. Мавзуга якун ясайди ва талабалар эътиборини асосий масалаларга қаратади.
3.2. Фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантиради.
Мустақил иш учун вазифа: “Муҳандислик геоморфолоргиясини вазифалари” мавзусини вазифа қилиб беради.
3.1.Эшитади, аниқлаштиради.
3.2.Топшириқни ёзиб олади.