1,2 – савол. Минераллар тўғрисида тушунча.
Минералларнинг турлари тўғрисида тушунча
қаттиқ
Минералларнинг табиатда
учраши
суюқ
газ
ер қобиғининг ичида ва сиртида бўлиб турадиган хилма-хил физик-кимёвий жараёнлар натижасида вужудга келган табиий-химиявий бирикмалар ёки соф элементларга айтилади.
Минерал деб
3,4-савол. Минераллар кўриниши ва уларнинг хоссалари.
Ҳамма минералларни шартли равишда қуйидаги икки группага бўлиш мумкин:
Оч тиниқ ранглилар группаси. Буларга рангсизлар, оқлар, оқ очиқ сариқлар, сариқлар, пуштилар (кварц, дала шпатлари, гипс кальцит ва бошқалар киради.)
Тўқ ранглилар, сал ялтироқлар группаси. Буларга қора, тўқ ҳаво ранг, тўқ жигарранг ва бошқа рангли минераллар (сохта мугуз-магний кальций силикат MgCa(SiO3)2 авгит ва шу кабилар) киради.
Минераллар
Ҳозирги вақтда ер юзида маълум бўлган
минераллар сони 7000 ортиқ
Тоғ жинслари ҳосил қилишда атиги 100 га яқин
минерал асосий роль уйнайди
Лекин қаттиқлик шкаласида дала шпатидан аввал келадиган апатит магнитавий темиртошни тирнамайди. Шундай қилиб, магнитавий темиртош қаттиқлик жиҳатидан апатит билан дала шпати орасида туради, яъни унинг қаттиқлиги тахминан 5,5 г тенг. Далада текшириш практикасида, кўпинча, бу минераллар ўрнига «қаттиқлик ўринбосарлари» ишлатилади:
1-жадвал.
Қаттиқлик ўринбосалари
| |
Қаттиқлик
|
Юмшоқ қадам
|
1
|
га яқин
|
Тирноқ
|
2...2,2
|
“
|
Мис чақа
|
3...4
|
“
|
Синиқ шиша
|
5
|
“
|
Қаламтарош
|
6
|
“
|
Эгов (ёки кварц)
|
7
|
“
|
«Қаттиқлик ўринбосалари» ёрдамида турли минералларнинг қаттиқлигини тахминан билса ҳам аниқлаш мумкин. Баъзи минералларда алоҳида физикавий хоссалар, масалан мўртлик, силлиқлик, магнитавийлик, таъм, ҳид ёғлилик ва бошқа хоссалар ҳам бўлади. Бу хоссалар баъзи минераллар учун хос белги бўлиши ҳам мумкин, масалан, галит (ош тузи) – шўр, олтингугурт-хидли, тальк-ёғли ва хоказо.
Кальцит кристалининг мукаммал уланиши.
5,6-савол. Тоғ жинсларининг таркиби ва тузилиши.
Табиатда кўп учрайдиган минераллар тоғ жинсларини ҳосил қилувчи асосий минераллар деб аталади. Минераллар асосан литосферада бўладиган табиий жараёнлар маҳсулидир. Ер пўстининг турли районларида табиий шароит ҳар хил бўлганлигидан турлича минераллар пайдо бўлади. Табиий шароитнинг ўзгариши оқибатида минераллар ҳам ўзгаради. Шундай қилиб, минераллар мутлақо турғун, ўзгармайдиган нарса эмас. Аксинча, ҳар бир минераллар ер пўстида тўхтовсиз содир бўлиб турадиган мураккаб ва хилма-хил жараёнлар таъсирида ўзгаради. Шунинг учун биз минералларнинг келиб чиқишини уларнинг вужудга келиши, мавжуд бўлиши ва кейин бўладиган ўзгаришлар билан бирга олиб қараймиз.
Минераллар ҳосил бўлиш шароитларига қараб – бирламчи ва иккиламчи минералларга бўлинади.
Бирламчи минераллар-бевосита магмадан ажралиб чиққан минераллар, иккиламчи минераллар эса магма қотгандан кейин унга ташқи муҳит таъсири натижасида хосил бўлган минераллардир. Тоғ жинси ҳосил қилувчи минераллар тоғ жинси таркибидаги ўрнига қараб иккига: бирламчи минераллар билан иккиламчи минералларга бўлинади.
Кўп тарқалган жинсларнинг таркибида учрайдиган бирламчи асосий минераллар жумласига кварц, дала шпатлари, пироксенлар, амфиболлар, биотит, асосий бўлмаган минераллар жумласига эса оливин, нефелин, лейцит киради. Тоғ жинси ҳосил қилувчи иккиламчи минераллар қуйидагилардир: апатит, магнетит, тиганит, циркон. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, инсоннинг ҳаётида энг кўп тарқалган минераларгина катта аҳамиятга эга бўлмай, балки сийрак учрайдиган минераллар ҳам катта аҳамиятга эгадир. Улар бизнинг давримизда ишлаб чиқариш учун ниҳоятда мухимдир.
Карбонатлар
Карбонатлар. Бу синфга кенг тарқалган кальцит (оҳак шпати: тиниқлар – исланд шпати) CaCO3 (кучсиз кислота таъсирида қаттиқ қайнайди), доломит CaMg(CO3)2 (порошоги кислотада «қайнайди») ва сидерит (темир шпати), FeCO3 (қиздирилган хлорит кислотада вижиллаб парчаланади) киради.
Сульфатлар. Буларга гипс (енгил шпат, майда доналиги алебастр, ипакдек ялтироқ – семенит) CaSO4*2Н2О (берк нейда қиздирилса, ундан сув ажарлиб чиқади), ангидрид (сувсиз гипс) CaSO4 киради.
Сульфатлар
Do'stlaringiz bilan baham: |