Мавзу бўйича хулосалар.
Минералларни ўрганиш халқ хўжалигида катта аҳамиятга эгадир. Шунинг учун ҳам уларнинг ҳосил бўлиши, ҳолати, хоссалари ва тузилишини ўрганиш жуда муҳимдир. Бошқа қазилмалар қаторида юртимизда қиматбаҳо минераллар конлари кўпдир. Тоғ жинслари, минераллар ҳақида чуқур билимга эга бўлиб, уларни саноатда ва турли хил соҳаларда кенг тадбиқ этишни ўрганишдир.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Минерал деб нимага айтилади?
2. Минералларнинг ер юзасида неча сони мавжуд?
3. Минераллар қандай ҳосил бўлади?
4. Минераллар неча хил тури бор?
5. Тоғ жинсларининг асосий таркибини ташкил қилувчи минераллар сифатида қанча минерални биласиз?
6. Минералларнинг қандай хоссалари мавжуд?
7. Тоғ жинслари қандай тузилашларга эга?
8. Тоғ жинслари қандай тузилишларга эга?
9. Асосий минераллар деб қанақа минералларга айтилади?
10. Асосий бўлмаган минераллар группаларга қайси минераллар киради?
11. Тоғ жинслари қандай ҳосил бўлган?
12. Тоғ жинсларини ҳосил бўлишига сабаб бўлувчи эндоген ва экзоген факторлар нималардан иборат?
ТЕСТ САВОЛЛАРИ.
- Литосфера нечта термодинамикавий қобиқдан иборат?
А) 2 та термодинамикавий қобиқдан иборат
В) 3 та термодинамикавий қобиқдан иборат
С) 4 та термодинамикавий қобиқдан иборат
D) 5 та термодинамикавий қобиқдан иборат
2. Ер юзидан маълум бўлган минераллар сони қанча?
А) 3000 дан ортиқ
В) 4000 дан ортиқ
С) 5000 дан ортиқ
D) 7000 дан ортиқ
3. Тоғ жинсларини ҳосил қилувчи минераллар сони эса қанчагача?
А) 50 дан ортиқ
В) 60 дан ортиқ
С) 70 дан ортиқ
D) 100 га яқин
4. Табиатда минераллар неча хил кўринишда учрайди?
А) 2 хил кўринишда учрайди
В) 3 хил кўринишда учрайди
С) 4 хил кўринишда учрайди
D) 5 хил кўринишда учрайди
5. Табиатда учрайдиган суюқ минералларга нималар киради?
А) Оливин, алгит, биотит, ортоклаз
В) Дала шпати, слюда, кальцит
С) Гипс, ангидрид, топаз
D) Нефть, симоб, сув
6. Ҳосил бўлиш шароитига қараб бирламчи минералларга нималар киради?
А) Апатит, топаз
В) Тальк, магнетит
С) Корунд, тиганит
D) Кварц, дала шпати
4-мавзу. Тоғ жинсларининг абсолют ва нисбий ёши.
4.1. Маъруза машғулотининг ўқитиш технологияси.
Вақти: 4 соат
|
Талабалар сони: 25-30 нафар
|
Ўқув машғулотининг шакли:
|
Кириш, визуал маъруза
|
Маъруза машғулотининг плани
|
1. Тоғ жинслари абсолют ва нисбий ёши.
2. Эндоген ва эгзоген жараёнлар
3. Ер қобиғининг тебраниш харакати.
4. Ер қатламини пайдо бўлиши.
5. Ер қатлами ётиши шакллари
6. Мульдалар.
7. Ер силжишлари.
8. Букилма ва узилмаларнинг пайдо булиши тўғрисида тушунча
|
Ўқув машғулотининг мақсади:
|
Тоғ жинсларининг абсолют ёшини аниқлаш. Геологик ётқизиқлар, ернинг аслий тебраниши ва уларнинг илмий аҳамиятини тушунтириш. Тохронологик жадваллар, ер қатламлари ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш.
|
Педагогик вазифалар:
- Тоғ жинслари абсолют ёшини тушунтириш;
- Эндоген ва эгзоген жараёнларни изоҳлаш;
- - Ер қобиғининг тебраниш харакатини тушунтириш;
- Ер қатламини пайдо бўлишини гапириш;
- Ер қатлами ётиши шакллари ҳақида маълумот бериш;
- Мульдалар ва Ер силжишларини изоҳлаш;
- Букилма ва узилмаларнинг пайдо булиши тўғрисида тушунча бериш.
|
Ўқув фаолиятининг натижалари:
Талаба:
- Тоғ жинслари абсолют ёшини тушунтиради;
- Эндоген ва эгзоген жараёнларни изоҳлайди;
- - Ер қобиғининг тебраниш харакатини тушунтиради;
- Ер қатламини пайдо бўлишини гапиради;
- Ер қатлами ётиши шакллари ҳақида маълумот беради;
- Мульдалар ва Ер силжишларини изоҳлайди;
- Букилма ва узилмаларнинг пайдо булиши тўғрисида тушунча беради.
|
Ўқитиш услуби ва техникаси
|
Визуал маъруза, блиц-сўров, баён қилиш, кластер “ҳа-йўқ” техникаси
|
Ўқитиш воситалари
|
Маърузалар матни, проектор, тарқатма материаллар, график органайзерлар
|
Ўқитиш шакли
|
Жамоа, гуруҳ ва жуфтликда ишлаш
|
Ўқитиш шарт-шароити
|
Проектор, компьютер билан жиҳозланган аудитория
|
Маъруза машғулотининг технологик картаси
Босқичлар вақти
|
Фаолият мазмуни
| | |
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич Кириш
(10 мин)
|
1.1. Мавзу, унинг мақсади, ўқув машғулотидан кутилаётган натижалар маълум қилинади.
|
1.1. Эшитади, ёзиб олади.
|
2-босқич
Асосий
(60 мин)
|
2.1. Талабалар эътиборини жалб этиш ва билим даражасини аниқлаш учун тезкор савол-жавоб ўтказади.
- Тоғ жинслари деганда нимани тушунасиз?
- Тоғ жинсларининг абсолют ва нисбий ёши дегандачи?
- Ер қатламини пайдо бўлишини гапиринг.
2.2. Ўқитувчи визуал материаллардан фойдаланган ҳолда маърузани баён этишда давом этади.
Тоғ жинслари, тоғ жинсларининг абсолют ва нисбий ёши, ер қобиғининг тебраниш харакати давлат геологик таянч шаҳобчалари тушунчаларини шарҳлайди.
2.3. Букилма ва узилмаларнинг пайдо булиши тўғрисида тушунча беради.
2.4. Талабаларга мавзунинг асосий тушунчаларига эътибор қилишни ва ёзиб олишларини таъкидлайди.
|
2.1. Эшитади, навбат билан бир-бирини такрорламай жавоб беради.
Ўйлайди ва жавоб беради.
2.2. Схема ва жадваллар мазмунини муҳокама қилади.
Саволлар бериб асосий жойларини ёзиб олади.
2.3. Эслаб қолади ва ёзади.
2.4.Таърифни ёзиб олади ва мисоллар келтиради.
|
3-босқич
Якуний
(10 мин)
|
3.1. Мавзуга якун ясайди ва талабалар эътиборини асосий масалаларга қаратади.
3.2. Фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантиради.
Мустақил иш учун вазифа: “Мульдалар ва ер силжишлари ” мавзусини вазифа қилиб беради.
|
3.1. Эшитади, аниқлаштиради.
3.2. Топшириқни ёзиб олади ва бажаради.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |