Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро юқори технологиялар муҳандислик



Download 3,91 Mb.
bet19/28
Sana29.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#593560
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯСИ

5-савол. Эгзогеник сувлари тўғрисида тушунча.
Ер ости сувлари ҳосил бўлиш шароитларига қараб эгзогеник сувларига бўлинади.
Эгзогеник сувлар, буларга инфильтирацион ва конденсацион сувлар киради.
Қатламга донадор (сочиқ) жинслар орқали кирадиган сувлар инфильтрацион сувлар дейилади.
Инфилацион сувлар эса тоғ жинсларига ёриқлар ва ғоваклар орқали кирувчи. Булар инфильтрацион сувлардан фарқли ўлароқ харакати довомида мувозонатда бўлган зарралардан тозаланмайди. (фильтирланмайди).
Конденсацион сувлар ҳавода бўлган буғсимон намликни суюқланиш натижасида ҳосил бўлади.
Айтилганлардан ташқари реликт ёки седиментацион сувлар ҳам бўлади улар илгариги денгиз сувларида бўлиб ҳозиргача сақланиб келмоқда. Юқори ва ҳарорат таъсирида минераллардан ажралиб чиқадиган сувлар ҳам шу группага киради.
Эндогеник (ювиниладиган) сувлар ер бағри билан боғланган. У ерда юқори харорат ва катта босим ҳукумрон бўлиб, у ердаги сув буғ ҳолатида ёки диссоциацияланган водород ва оксигиен газлар шаклида бўлади.
Диссоциацияланган водород ва оксиген эндогеник сувларни ҳосил қилади.
Сув магмадан ажралган буғлардангина ҳосил бўлган тақдирда, уни эндогеник конденсацион сув деса бўлади.

6-савол. Ер ости сувларининг режаси.
Ер ости сувларининг умумий классификацияси.
Тупроқ сувлари ернинг энг устки қисмида ер юзасига яқин бўлгани учун атмосфера билан боғланган бўлади. Улар атмосфера ёғинлари ва буғсимон намлик конденсациясидан таминланади ва буғланиб осонликча сарф бўлиб туради. Шунинг учун тупроқ сувлари фаслий характерга эга. Чунки тупроқ сувлари миқдорининг динамикаси атмосфера ёғинига, хароратга ҳавонинг нимлигига ва бошқа метрологик элементларга боғлиқ.
штрихланган – сув тўсар қатлам; пастда – сувли қатлам;
вертикаллар - қудуқ; штрих чизиқ- пьезометрик юза
1-гил, 2-кум.
7-савол. Ер ости сувлари ҳаракати.

Грунт сувлари режимини вақт ўтиши билан турли факторлар таъсирида сувли горизонтда содир бўладиган қонуний ўзгаришлар билан тушунчалар билан боғлаймиз. Бу тушунчаларга даставвал грунт сувлари сатҳини, сувнинг харорати ва химиявий таркибининг ўзгаришини киритиш керак.
Агар грунт сувларини мукаммал кузатиб турилса, яъни қудуқдаги сув сатҳининг чуқурлигини, унинг хароратини ўлчаб ва химиявий анализ учун сувдан даврий равишда намуна олиб бўлишни билиш мумкин. Улар орасидан қисқ муддатли, яъни суткалик ўзгаришларни фалсафий ва кўп йиллик ўзгаришларни ажратиш мумкин.
Айтиб ўтилган кўрсаткичлар йиғиндиси грунт сувлари режими хақида тушунча беради. Бу режим қуйидаги факторларга боғлиқ:
а) геологик факторлар (геоморфологик, литологик, тектоник)
б) иқлимий факторлар (атмосфера ёғинлари, ҳаво харорати ва намлиги, атмосфера босими ва бошқалар)
в) гидрогеологик факторлар (ер юзасидаги оқар сувлар ва сувли горизонтдан таминланадиган ҳамда унинг таминлайдиган ҳовузлар)
г) хўжалик факторлари, яъни сунъий факторлар (баъзан уларни одамнинг амалий фаолияти билан боғлиқ антопрогент факторлар деб юритилади), зах қочириш, суғориш, дарёларда тўғонлар қуриш ва бошқалар.
Геологик факторлар турлича юз беради. Жойнинг тектоник тузилиши артезиан сувларининг ҳосил бўлишга, таъминланиш шароитига ҳаракатига ва уларнинг режимга таъсир этади.
Ҳозирги вақтда грунт сувларининг, чуқурда ётадиган артезиан сувли горизонталлар билан, сув тўсар қатлам билан боғланганлиги аниқланган. Артезиан сувларининг юқори гидростатик босими натижасида, уларнинг устидаги сув тўсар қатлам сувни ўтказиб (юборади) фильтирлайди, бу сув грунт сувлари зонасига кириб, уларнинг юқорига кўтарилишига сабаб бўлади. Бу ҳодиса айниқса тоғ оралиғидаги чўкмаларда кучли бўлади. Бундай жойларнинг геологик тузилиши, чўкманинг марказий ва бирмунча паст қисмларига катта гидростатик босим кучи пайдо бўлишига шароит туғдиради. Тоғ жинсларининг литологик тузилиши ва гранулометрик таркиби ҳамда сувли тоғ жинсларининг структураси майда районларида яъни геологик структураларнинг айрим қисмларида (тоғ оралиғидаги чўкмаларида), текис вилоятларнинг баъзи бир геологик структураларида, тоғ кўтармаларида ва бошғаларида) грунт сувлари режимининг муҳим геологик факторларидан бўлиб ҳисобланади. Масалан, бир хил шароитда тоѓ жинсларининг сув ўтказувчанлиги яъни уларнинг сув бериши қанчалик яхши бўлса грунт сувлри юзасининг тўлқинланиш амплитудаси шунча кам бўлади. Тўлкинланиш амплитудаси қум ва қумлоқ ерлардагига қараганда кичик бўлади, соф тупроқ ва гилда эса аксинча қумлоқдагига қараганда кўп бўлади. Сув ўтказадиган муҳит қанча яхши бўлса, тўлқин амплитудаси шунча кичик бўлади. Шундай қилиб грунт сувлари режимининг факторларини, анализ қилиш вақтида тоѓ жинсларининг литологик таркиби жойининг геоморфологик тузилиши биргаликда ҳисобга олиниши керак.
Грунт сувларининг параллел оқимли яъни ламинар ҳаракати улар ҳаракатининг асосий кўриниши ҳисобланади. Бундай ћаракатни қумда осон кузатиш мумкин.
Грунт сувларининг турбулент (гирдоб) ҳаракати ҳам маълум. Бу кўп ёриқли ва баъзи дағал донали тоғ жинсларида бўлади.
Сувнинг тоғ жинси орасидаги ҳаракат тезлиги ёки ламинал ҳаракат қонуни XIX асрда француз гидравлик олими Дарси томонидан тажрибалар асосида аниқланган. Дарси қонунига, тоғ жинсларида сувнинг фильтрация ёки ҳаракат тезлиги V босим кучи градиентига ёки оқим тезлиги l га тўғри пропорционал,
V=K*l
Бунда К-фильтрация ёки тоғ жинсининг сув ўтказувчанлик коэффициенти тоғ жинсларининг хусусиятига, фильтрлаш хоссасига боғлиқ.
Фильтрация коэффициенти - К сувнинг тоғ жинсларидаги ћақиқий тезлиги бўлмасдан, балки фильтрацияловчи тоғ жинсининг бутун кесимига нисбатан олинган катталикдир.
Хар қандай оқимнинг сарфи - Q у ер ости ёки ер усти оқими бўлса ҳам сувнинг ҳаракат тезлиги билан оқим кундаланг кесими юзининг кўпайтмасига тенг.
Q=V*W
Бу ерда W – сувли қатламнинг кўндаланг кесимидаги ғовакликларнинг ва тоғ жинси зарралари сиртининг умумий юзи.
Грунт сувларининг ҳақиқий тезлиги U аниқлаш учун оқим сарфи Q ни сув ўтаётган қатламнинг кўндаланг кесими умумий юзининг бир қисмини ташкил этган ғоваклик юзи W1 га бўламиз:
Q
U=-------
W1
W1
бу формулага кўра V=---------- * U
W
W1
Маълумки -------=P нисбат шу жинснинг ғоваклигини билдиради, у ҳолда
W
V=U*P
Демак, фильтрация тезлиги - V ҳақиқий тезлик - U нинг тоғ жинсининг ғоваклилиги - Р га кўпайтмасига тенг.
Сўнгра Дарси формуласидаги оқим қиялиги ёки босим градиенти l1 тушунчасини аниқлаймиз.
Фильтрация йўлнинг узунлик бирлигида сув босимининг пасайиши h нинг йули узунлиги l га нисбати оқимнинг босим градиенти деб аталади ва l билан белгиланади:
h

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish