Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро юқори технологиялар муҳандислик



Download 3,91 Mb.
bet20/28
Sana29.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#593560
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   28
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯСИ

l1 =------
l
Баъзи ҳолларда фильтрация йўли сув оқими буйлаб АВ масофани ўлчаш ва босим кучининг камайиши грунт сувлари сатҳнинг А ва В нукталаридаги абсолют баландиклари айирмасини топиш йўли билан аниқланади:
Иккинчи ҳолда келтирилган. Туби W тўридан ясалган (сув ўтказувчи) деворлари эса сув ўтказмайдиган яшикка тўлдирилган қумда сув фильтрланиб, яшикнинг бир бўлинмасидан кўшни бўлинмасига ўтади ва ундан жўмрак - К орқали оқиб чиқади. Қум устининг фильтрация йўлида босим бир-бирига тенглашади, яъни
h
l =-----+1
l
бўлади. Дарси формуласидаги фильтрация коэффициенти тезлик ўлчовига тенг. ҳақиқатдан ҳам, босим градиенти бирга тенг (lк1) бўлса, формулага мувофик VќK бўлади.
Грунт сувларининг ћаракат тезлиги, одатда, ммѓсек ёки мѓсутка билан ўлчанганлиги сабабли, фильтрация коэффициенти ҳам ммѓсек ёки мѓсут билан ифодаланади. К - катталик, аввало тоѓ жинсининг грануло-метрик таркибига боғлиқ, чунки тоғ жинсини ташкил этган минераль чегаралари қанчалик йирик бўлса, жинсдаги ғоваклар шунчалик каттароқ бўлади ва, демак, сув осон фильтрланади.
8-савол. Шимилиш қонунияти.

Юқорида келтирилган формулалардан бирортасини структурали қовушоқ грунтлар (гил, соз тупроқ ва бошќалар) учун тадбиқ этиб бўлмайди, чунки уларда структуравий ғовакликлар ҳисобга олинмайди. Фильтрация коэффициенти эса ғоваклилик билан боғлиқдир.
Масалан, соз тупроқнинг фильтрация коэффициенти 0,01 мм бўлган сек гача бўлиб, структураси бузилганда бу коэффициент 10 ва юз мартагача камаяди.
Дарси қонунига кўра ҳаракатланувчи грунт сувлари табиатда кенг тарқалган.
Аммо грунт сувининг ламинал ҳаракати билан бир қаторда йирик ёриқлари бор тоғ жинсларидан ёки карст бўшлиқларидан иборат районларида турбулент ҳаракати ҳам бўлади.
Бундай ҳолларда ҳаракат тезлиги оқим қиялигининг квадрат илдизига пропорционал бўлади.
V=K l
Бу муносабат Шези қонуни деб аталади.
Шези қонуни ер усти сувларининг ҳаракат тезлиги қўлланилади.
Шуни ҳам айтиш керакки, сувларнинг тезлиги Шези формуласи асосида ҳисоблаб топиладиган турбулент ҳаракати фақат ёриқлари бор тоғ жинсларидагина эмас, балки йирик донали жинсларда (алювиал жинсларида) ҳам руй бериши мумкин.
Демак, табиатда, кўпинча, сувнинг ламинал ҳаракати билан турбулент ҳаракати биргаликда содир бўлади. Бу ҳаракатларнинг бири иккинчисига ўтади ёки улар аралаш давом этади. Грунт сувларининг бундай мураккаб ҳаракатини йирик донали ётқизиқларда учратиш мумкин.
Сувларининг бундай аралаш ҳаракати қонуни Смеркер формуласи билан ифодаланади:
Бу ерда m – тоғ жинсининг хусусиятига боғлиқ бўлган катталик (бу катталик I да гача ўзгаради) m = I бўлганда V=K*l, m=2 бўлганда эса V=K*l1/2 бўлади.

9- савол. Ер ости сувларини ишлатиш.

Халқ хўжалигининг турли тармоқларида ишлатиладиган ер ости сувларига талаб ҳар хил бўлади. Қуйида биз халқ хўжалиги тармоқларининг ер ости сувларига бўлган талабларни қисқача кўриб чиқамиз.
Сув таъминотида аҳоли яшайдиган жойларни сув билан таъминлашда ер ости сувларининг химиявий таркибидан ташқари, физикавий хусусиятлари сифати ва бактериологик таркибий ҳисобга олиниши шарт.
Сувнинг физикавий хусусиятларига унинг ҳарорати, тозалиги ранги мазаси ва ҳиди киради. Ичишга яроқли сувнинг ҳарорати 120С дан юҳори ва 70С дан паст бўлмаслиги керак. Шуни ҳам айтиш керакки, сувни ҳарорати унинг химиявий таркибига катта таъсир кўрсатади, чунки ҳароратнинг ортиши реакция тезлигини оширади ва сувда тузларнинг эришини тезлаштиради.
Сувнинг газ таркиби ҳам ҳароратга боғлиқ, шунингдек ҳарорат сувда тузларнинг эришини тезлаштиради.
Сувнинг газ таркиби ҳам температурага боғлиқ, шунингдек ҳарорат сувдаги микроорганизмларнинг ўсишига ҳам таъсир этади.
Тоза сув рангсиз, аммо сувнинг қалин (бир неча м ли) қавати ҳаво рангли бўлади. Оч сариқ туз ботқоқликда ҳосил бўлган сувлар учун характерли бўлиб унда гумид модалари бўлади. Водород сульфидли сувлар водород сульфидининг оксидланиши натижасида ҳосил бўлиб, зумрад рангида бўлади.
Сувнинг рангини аниқлаш учун унинг қалин қатлами кузатилади. Бунинг учун сувни четдан ёруғлик тушмайдиган узун цилиндрга қуйиб кузатилади, бунда шундай цилиндрга қуйилиб кузатилаётган сув дистилланган сув билан оқ фонда таққосланади.
Сувнинг мазаси унда эриган тузларга боғлиқ.
Сувнинг ҳиди органик моддаларнинг чиришига боғлиқ. Сув иситилганда, унинг ҳиди яхши сезилади.
Сувнинг органик ифлосланиш кўрсаткичи ундаги кичик ичак касалликлари тайёқчаси (Bacteriumcolis) дир.
Битта таёқча қанча кўп сантиметр сувга тўғри келса, сувнинг ўша миқдори ифлосланиш кўрсаткичи колититр бўлади. Масалан, 300 см3 сувда битта таёқча бўлса, бундай сувнинг ифлосланиш кўрсаткичи 300 см3 колититр деб аталади.
Таёқчаларнинг ўзи касаллик туғдирмайди, аммо уларнинг мавжудлиги (дизентирия, ички касалликлар, тиф, вабо ва бошқалар) касалликларни туғдирувчи потоген бактерияларнинг борлигидан дарак беради.
Бир ичак касаллиги тайёқчаси 100 см3 сувда бўлса бундай сув қониқарли, 10 см3 да бўлса нисбий, 1 см3 бўлса эћтимолий ва 0,01 см3 бўлса мутлақо қониқарсиз сув ҳисобланади.
1 л сувдаги ичак касаллиги таёқчалари сони колитест деб аталади. Колитести 3 ёки 2 бўлган сув бактериологик жиҳатидан зарарсиз ҳисобланади.
Саноат корхоналаридан чиқадиган ташландиқ сувлар билан ифлосланган ер ости сувларида зарарли элементлар: қўрғошин, мис, рух симоб, маргимуш ва бошқалар бўлади.
Ўсимликларнинг кўпчилиги тузларга нисбатан жуда сезгирдир. Баъзи тузларни, масалан, сода Na2CO3 ва ош тузи NaCl ни ўсимликлар мутлақо ўзлаштира олмайди. Шунинг учун сувнинг суғориш учн яроқлини аниқлашда фақат тузларнинг умумий миқдоригагина эмас, балки уларнинг таркибига ҳам катта эътибор бериш керак.
Тупроқ жуда яхши сув ўтказиш қобилиятига эга бўлган тақдирда натрий тузларининг сувдаги зарарсиз миқдори қуйидагича бўлади:
Na2CO3 - 1 г/л
NaCl - 2 г/л
Na2SO4 - 5 г/л

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish