Қопқоқли қоплама чўнтакларни тикиш
Бу чўнтакни тикишда устки қопқоқ остки қопқоқ билан бурчакларида солқи ҳосил қилиб, ағдарма чок билан уланади (чок 1). Қопқоқ юз томонга ўгирилиб, устки қопқоқдан 2 мм. кенгликда кант ҳосил қилиб дазмолланади. Қопқоқга безак бахяқатор юргизилади (чок 2). Қоплама чўнтакнинг юқори қирқими ёпиқ қирқимли буклама чок билан тикилади (чок 3). Қоплама чўнтакнинг учала ён ва пастки қирқимлари фалцпресс ёрдамида дазмолланади. Асосий деталга чўнтак ўрни белгиланиб, қоплама чўнтак белгиланган чизиқ бўйлаб қуйма чок билан бостириб тикилади (чок 4). Чўнтак қопқоғи олд бўлакка чўнтакдан 1 см. нарига уланади (чок 5), қопқоқ чўнтак томонга ўгирилиб бостириб тикилади (5.2.7-расм, чок 6).
5.2.7-расм. Қопқоқли қоплама чўнтакни тикиш.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1. Деталлар киркимларига кандай ишлов берилади?
2. Тикувчилик буюмларига ишлов беришнинг қандай усуллари бор? 3.
3. Чунтакларнинг кандай турлари бор?
4. Киркма чунтакларни тикиш неча боскичдан иборат?
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
Кирким, магиз, чунтак, копкок, листочка, виточка, коплама чунтак.
МАЪРУЗА № 8
МАВЗУ: АЁЛЛАР ВА ЭРКАКЛАР КЎЙЛАКЛАРИ ТАҚИЛМАЛАРИНИ ТИКИШ
РЕЖА:
1.Куйлакларнинг этагигача тушган такилмаларини тикиш.
2. Бостирма қопқоқли тақилмани тикиш
3. Битта мағизли тақилмани тикиш
4. Ўтқазма қопқоқли тақилмани тикиш
5. Тақилмани мағиз чок билан тикиш
6. Тақилмани адип – мағиз қўйиб тикиш
Аёллар, қизлар кўйлагининг енгларида, кўкрак қисмида, юбкаларида, эркаклар ва ўғил болалар кўйлагининг енгларида ва кўкрак қисмида тақилма бўлиши мумкин.
Кесими кўйлакнинг этагигача тушадиган (аёллар халатида, эркаклар куйлагида), кийим чокида, юбкаларнинг ён ва орқа чокида ва яхлит деталларда (аёллар кўйлаги ва блузкаларида, эркаклар сарочкаларининг олд қисмида) тақилмалар бўлади.
Кесими кўйлак этагигача тушадиган тақилмаларга: олд бўлак билан яхлит бичилган бортлар (а), бостирма қопқоқли бортлар (б), уланма қопқоқли бортлар (в), яхлит бичилган қопқоқли бортлар (г), безак деталлар (тўр, тасмалар) билан тикилган бортлар (д), адип қўйиб тикилган бортлар (е) ва адипи олд бўлак билан яхлит бичилган бортлар киради (5.3.1-расм,жР ).
Бортга адип қўйиб тикишда, адип улоқли бўлса, олдин унинг улоқлари 0,7см. кенгликдаги бириктирма чок билан улаб олинади. Кўйлак юпқа газламадан тикиладиган бўлса, адип улоқсиз бўлади. Чок дазмолланади. Адипнинг ички қирқими газлама турига қараб ҳар хил тикилиши мумкин. Адипнинг ички қирқими махсус буклагич мослама ёрдамида ёпиқ қирқимли қилиб букиб тикилган ёки махсус машинада йўрмаланган бўлиши мумкин. Адипга елимли ёки елимсиз қотирма қўйилиши мумкин. Бунда елим қотирма адипнинг ички қирқимларига 0,7-1,0см, борт қирқимларига 0,5-0,6 см. етмаслиги керак. Тайёрланган адип билан олд бўлак ўнгини ичкарига қаратиб қўйилади ва адип қайтармаси бурчакларида ва измалар орасида солқи ҳосил қилиб кўкланади. Борт олд бўлак томонидан, ағдарма чок билан ёқа ўтқазиладиган жойдан кертмагача тикилади. Бортнинг бурчакларидаги чок ҳақи қирқилади, ўнгига ағдарилади ва бортдан 0,1-0,2 см. кант ҳосил қилиб дазмолланади (е).
Адипи олд бўлак билан яхлит бичилган бортларни тикишда, олд бўлаклар ўртасини белгиловчи чизиқ ёки кертмалар қўйилади . Яхлит адипнинг ички қирқимлари алоҳида қирқилган адипдай тикилади. Борт белги чизиқ бўйича букилиб, юқори ва пастки борт бурчаклари ағдарма чок билан тикилади, чок ҳақи қирқилади ва ўнги томонга ағдариб, дазмолланади (ж).
Кийим чокидаги тақилмалар аёллар кўйлагининг орқа бўлаги чокида, юбкалар ён ва орқа бўлаги ўрта чокида ишлов берилиши мумкин. Бунда тақилма учун қолдирилган ҳақ материал хусусиятига боғлиқ бўлиб, чок ҳақидан кам бўлмаслиги керак (5.3.1-расм, з).
5.3.1-расм. Тақилмаларни тикиш.
Чокдаги "молния" тасмали тақилмани тикишда, чок тикилаётганда тасма қўйиладиган жой тикилмай қолдирилади. Тикилган чок ёриб дазмолланиши билан айни вақтда тақилма учун тикилмай қолдирилган жой четлари букиб дазмолланади. Букиб дазмолланган зийлар тагига асосий деталнинг тескариси томондан "молния" тасма қўйиб, асосий деталга бостириб тикилади. Бунда бахяқатор букиб дазмолланган зийлардан 0,4-0,7см масофада,тақилма учида эса кесимга перпендикуляр йўналишда, тасма тишларидан 0,2-0,5 см масофада ўтади (Расм 2, в).
Кўйлаклар, блузкалар яхлит олд бўлагида тикиладиган тақилмаларнинг бостирма қопқоқли, бир мағизли, ўтқазма қопқоқли, мағиз чок билан тикилган, адип-мағиз қўйиб тикилган турлари бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |