ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ОЗИҚ - ОВҚАТ ВА ЕНГИЛ САНОАТ ТЕХНОЛОГИЯСИ ИНСТИТУТИ
5540600 «ЕСМТ» йўналишидаги талабалар учун «Тикув маҳсулотлари технологияси» фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
«Енгил саноат маҳсулотлари технологияси ва жиҳозлари»
кафедраси
БУХОРО – 2008
«Енгил саноат маҳсулотлари технологияси » фанидан маърузалар матни «Енгил саноат маҳсулотлари технологияси ва жиҳозлари» кафедрасининг 2008 йил «___»_______даги ____ сонли йиғилишида муҳокама қилинган ва баённомага асосан чоп этиш учун институт услубий кенгаши муҳокамасига тавсия этилган.
Бух. ОО ва ЕСТИ услубий кенгашининг 2008__ «___»______даги ____сонли баённомасига асосан фойдаланишга яроқли деб ҳисоблансин ва кўп нусхада чоп этишга рухсат этилсин.
Муаллиф: Кулиджанова Г.К.
Тақризчилар: «ЕСМТ» кафедраси мудири
доц. Пулатова С.У.
Бухоро Енгил саноат КХК
директори Ҳакимов М.С.
Маърузалар матнида тикувчилик саноатида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, тикувчилик саноатининг келиб чиқиши ҳакида маълумот, тикувчилик корхоналарининг барча цехларининг вазифалари, тикувчилик буюмлари ассортименти тавсифи, қўлда ва машинада бажариладиган ишлар, кийим деталларига намлаб-иситиб ишлов бериш, кийим деталларини елимлаб ва пайвандлаб улаш, енгил ва устки кийимлар деталларни тайёрлаш босқичлари, кийим деталларига ишлов беришни комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштириш каби мавзулар ёритилган.
МАЪРУЗА № 1
МАВЗУ: ГАЗЛАМАЛАРНИ БИЧИШГА ТАЙЁРЛАШ
РЕЖА :
1. Кириш
2. Кийим хакида маълумот.
3. Кийим бичими ва конструкцияси.
4. Экспериментал цехининг вазифалари
5. Норматив- техник хужжатлар.
6. Андазалар сатхитни улчаш.
7. Тайёрлов цехининг вазифалаари.
Кириш
Ҳозирги пайтда Республикамиз саноат корхоналари олдида турган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: ускуналарни замонавийлаштириш, юқори сифатли, чиройли кийимларни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, тезда мосланувчи янги оыким линияларини қўриш, тикувчилик тармоғини жадал ривожлантириш ҳисобига ишлаб-чиқариш самарадорлигини оширишдир.
Бу вазифаларни муваффақиятли бажариш учун корхоналарни қайта қуриш, ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштириш, технологияни такомиллаштириш талаб қилинади.
Янги кам операцияли технологиялар яратиш тикувчилик буюмларига ишлов беришни такомиллаштиришдаги истикболли йўналиш ҳисобланади. Кийимнинг (умуман тикувчилик буюмларининг), кийим деталларига ва узелларининг конструкциясида чокларни иложи борича кўпроқ камайтириш, намлаб-иситиб ишлов бериш ускуналарининг виброманекен сингари бир жараёнли турларида материалларга уларнинг термопластик хусусияти ҳисобига шакл бериш, бириктириш ва безаш жараёнларини бирлаштириш (масалан, мағиз, тасма қўйишда), елим материаллардан кенг фойдаланиш ва ҳ.к. ана шундай кам операцияли технологияга киради.
Кийим сифатини яхшилаш учун кимёвий материалларнинг янги турларидан фойдаланиш керак бўлади. Тўқима ва трикотаж, сунъий мўйна, сунъий тери ва сунъий замша, сунъий газлама ва сунъий трикотаж, плёнка қопланган материаллар, нотўқима материаллар, елим қопламали махсус қотирмалар, хилма-хил фурнитуралар ва ҳ.к. ана шундай материал турларидан ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда тикувчилик саноатида кийимни моделлаш босқичида ҳам, уни тикиш босқичида ҳам қўл меҳнатининг салмоғи катта бўлиб, бу меҳнат унумдорлигини ўсишини секинлаштиради. Шунинг учун ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилаяпти. Булар тезюрар машиналар, тикувчилик ярим автоматлари ва намлаб-иситиб ишлаш жиҳозларини яратиш, иш ўринларини роботлаштиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |