Андазалар сатҳини ўлчаш.
Андазалар тайёрлангандан кейин уларнинг сатҳи ўлчанади. Ҳисоблашнинг бир неча усули бор: геометрик усул, андазаларни тарозида тортиш усули, аралаш усул, механизациялаштирилган усул.
Геометрик усул.
Бунда андаза сатҳи майда геометрик шаклларга бўлиниб, шу шакллар сатҳи ҳисобланиб чиқилади. Улар йиғиндиси андаза сатҳига тенг бўлади.
Тарозида тортиш усули.
Андазаларни тарозида тортиб, уларнинг оғирлиги топилади. Кейин шу картондан 10 х 10 см. бўлак қирқиб олиниб, унинг оғирлиги топилади ва қуйидаги формула орқали андазалар сатҳи топилади :
Бунда: Qa – андазаларнинг умумий оғирлиги;
Sб – картон бўлагининг сатҳи;
Qб – картон бўлагининг оғирлиги.
Аралаш усул.
Андаза сатҳининг катта қисми тўғри бурчакли тўртбурчак сатҳи тарзида топилиб, эгри чизиқли қисмларининг сатҳи кутбли планиметр билан ўлчаб топилади.
2.1.1 – расм . Андазалар сатҳини аралаш усул билан ўлчаш.
Сўнгра эгри чизиқли қисмларнинг сатҳлари тўғри бурчакли тўртбурчак сатҳидан айрилиб андаза сатҳи топилади:
Sa = Sт – (S1 + S2 + … + Sn)
Механизациялаштирилган усул.
Бунинг учун фотоэлектронли ИЛ-1 ва Свет-103 (Чехословакия) машиналари ишлатилади. Машиналар ёруғлик нури ёрдамида ишлайди. Ўртача хатолиги 5 % дан ошмайди. Машиналарнинг иш унуми олдинги усуллардан 10 баравар ортиқ.
Бир кийимга газлама сарфлаш нормасини аниқлаш учун стол устига бирта кийим андазалари комплекти ёки бир неча кийим андазалари комплектлари маълум тарзда жойлаштирилиб экспериментал жойлашма тайёрланади.
Тежамли жойлашма тайёрлаш учун маълум қоидаларга риоя қилиш керак. Айникса бунга андазаларнинг шакли катта таъсир кўрсатади. Мураккаб шаклли андазаларни жойлаштирганда чиқиндилар сони кўпаяди. Кийимнинг майда деталлари кўп бўлса, уларни бўш жойларга жойлаштириб, чиқинди сонини камайтириш мумкин. Кийимдаги симметрик жойлашган деталларнинг гуллари бир хил жойга тўғри келиши керак. Бобрик, бахмал, яримбахмал, чийдухоба каби газламалардан тикилган кийимлар барча деталларининг туки юқорига йўналган бўлиши керак, акс ҳолда кийимнинг кўп ишқаланадиган жойи ялтираб кетади. Туки узун бўлса пастга қараб турадиган қилиб бичиш керак.
Гулсиз сидирға газламаларни бичишга мўлжалланган жойлашмада андазалар қарама-қарши жойлаштирилса ҳам бўлади. Агар бичиладиган газлама йўл-йўл ёки катак бўлса, тикилаётганда йўллари ёки катакларини тўғри келтириш учун деталлар мўлжалдагидан каттароқ қилиб бўрланади.
Андазаларни газламанинг ўриш ва арқоқ иплари йўналишига мослаб жойлаштиришнинг ниҳоятда катта аҳамияти бор, чунки газлама ўриш йўналишида кам чўзиладиган бўлади. Андазалар жойлашмада қанчалик зич жойлашса, бичиш жараёнида газламалардан шунчалик кам чиқинди чиқади.
Андазалар орасидан чиқадиган чиқиндилар тикиладиган кийим турига қараб қуйидагича бўлиши мумкин: эркаклар костюмида 12,5 – 16 %, эркаклар палтосида – 9,5 – 13,5 %, аёллар костюмида 9,5 – 13,5 %, аёллар кўйлагида 13,5 – 18 %. Газлама катак ёки йўл-йўл бўлса андазалар орасидаги чиқиндилар 2 % дан 5 % гача ортади.
Чиқинди камроқ бўлиши газламанинг энлик-энсизлигига, шунингдек, тўшама қандай усулда тўшалганига ҳам боғлиқ бўлади.
Газлама яланг қават тўшалса унинг сарф бўлиши буклаб тўшалгандагига қараганда 1-1,5 % камаяди. Лекин бунда ҳам ўнгини ўнгига қаратиб яланг қават тўшалса, ўнгини пастга қаратиб тўшалганига нисбатан камроқ газлама сарфланади.
Андазалар жойлашмаси шакли бўр ёки қалам билан тушириб олинган газлама ёки қоғоз бўрлама деб аталади. Бўрлама чизиқлари аниқ чиқиши ва яхши кўриниши учун, бўр билан чизилган чизиқларнинг қалинлиги 2 мм., қалам билан чизилганнинг қалинлиги 1 мм. дан ошмаслиги керак, деталлар орасидаги масофа 2 мм. дан кам бўлмаслиги керак.
Бир хил кийим жуда кўп миқдорда тикиладиган ва бунинг учун эни бир хил газламалар ҳам етарли бўлганда, айниқса кийим астарларини, ёрдамчи деталларини ёки фасони узоқ вақт ўзгармайдиган кийимларни бичишда, бир хил бўрлама бир неча марта керак бўлади. Бундай пайтларда бўрламани қайта-қайта тайёрламаслик учун трафарет тайёрланади. Бунинг учун қалин В маркали патрон, КВМ-170 ва КМ-179 маркали кабел қоғозларига ва клеёнкаларга андазалар жойлашмасининг шакли чизилган чизиқлар бўйлаб бир-биридан 3 мм. масофада, диаметри 1-1,5 мм. ли тешиклар ўйиб чиқилади.
Трафаретни тўшаманинг устига ёзиб, трафарет тешикларига бўр ёки синка сепилса тўшама устки қаватида андазаларнинг жойлашиш шакли ҳосил бўлади. Трафарет ишлатилганда бўрлама олиш учун 8-10 марта кам вақт кетади.
Газламани рационал ҳисоблаш осонроқ бўлиши учун узунлиги ҳар хил бир нечта жойлашма тайёрлангани маъқул.
Ҳар гал жойлаштириб кўрилганда газламалар орасидаги чиқиндилар неча %-лиги қуйидаги формула билан аниқланади:
Б у ерда: Ч – андазалар орасидаги чиқиндилар, %
- жойлашма сатҳи, F - андазалар сатҳи,
Do'stlaringiz bilan baham: |