НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1. Бортни тикиш неча боскичдан иборат?
2. Борт зийига ишлов беришнинг қандай усуллари бор?
3. Борт қотирмаси олд бўлакка қандай усуллар билан уланади?
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
Борт, адип, ука, борт котирмаси, астар, олд булак, котирма.
МАЪРУЗА № 17
МАВЗУ: УСТКИ КИЙИМЛАР ЁКАЛАРИНИ ТИКИШ
РЕЖА:
Остки ёқа тайёрлаш
Устки ёқани тайёрлаш
Устки ёқани остки ёқага улаш
Ёқани ўмизга ўтқазиш
Ёқалар конструкцияси бўйича турли туман бўлиб, улар асосий ёки безак матолардан, сунъий ёки табиий мўйнадан тайёрланади. Ёқалар 3 деталдан: устки ёқа, остки ёқа ва қотирмадан иборат. Ёқаларнинг тикилиши 3 босқичдан иборат: остки ёқа тайёрлаш, устки ёқага остки ёқани улаш ва ёқаларни ўмизга ўтқазиш.
Остки ёқа тайёрлаш
Газламаларни тежаш ва ёқаларга яхши шакл бериш учун остки ёқалар бир неча бўлакдан тикилиши мумкин. Бўлаклар кенглиги 1 см. чок билан 904 кл. ПМЗ ярим автоматида ёки универсал машинада тикилади. Чоклар ёриб дазмолланади ёки ёрма чок солинади.
Остки ёқага қотирма ип ёрдамида ёки елимлаб уланади. Ёқа қотирмаси бир томонига елим кукуни қопланган зиғир толали газламадан бичилган бўлиб, пресс ёрдамида қуйидагича уланади ( 6.4.1-расм, а ).
Эркаклар палтоси ва ярим палтоси, ўғил болалар палтосида қотирма ип ёрдамида тикув машинасида уланиши мумкин.
Ёқа қотирмасининг қисмлари қуйма чок билан тикилади. Кўтармаси қаттиқроқ бўлиши талаб қилинадиган кийимлар ёқасида кўтарма қисми зичроқ бахяқатор юритиб, ёқа қайтармасидаги қисми универсал машинада синиқ бахяқатор юритиб қавиб уланади (6.4.1-расм , б).
Кўтармаси алоҳида қавилмайдиган ёқаларда биринчи бахяқатор кўтарма қирқимига параллел ҳолда ундан 2 см. масофада синиқ бахяқатор юритиб қавилади (6.4.1-расм , в ).
Аёллар палтоларида пишиқроқ ёқа мўлжалланган бўлса, остки ёқа яширин бахяли машинада қавилади. Биринчи бахяқатор кўтарма қирқимидан 2 см. масофада параллел қилиб, қолганлари унга параллел қилиб 0,7 см. масофада бажарилади ( 6.4.1-расм, г).
Эркаклар ва ўғил болалар қишлик кийимларида қўшимча ватин қатламини ёқа елимли қотирманинг елимсиз томонига қўйиб, универсал машинада синиқ бахяқатор билан прессда уланади ( 6.4.1-расм , д).
6.4.1-расм. Остки ёқа тайёрлаш.
Охирида остки ёқа устига андаза қўйиб бўрланади ва қирқимларини аниқлаб қирқиш билан бирга кўтармасига ёқа ўмизига улаш жойини аниқлаб бир нечта кертик қўйилади. Прессда дазмоллаб, конструкциясига мувофиқ шакл берилади.
Ҳозирги пайтда, кўпинча остки ёқалар қалинлиги 2 мм. бўлган нотўқима мато филцдан тайёрланади. Бу мато бериладиган формани тез қабул қилади, натижада намлаб-иситиб ишлов бериш вақти камаяди, асосий газлама тежалади, у яхлит бичилиши сабабли улаш чоки камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |