Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ овқат ва енгил саноат технологияси институти


Олд бўлакка борт қотирмасини улаш



Download 9,37 Mb.
bet53/65
Sana25.02.2022
Hajmi9,37 Mb.
#291478
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   65
Bog'liq
tikuv mahsulotlari texnologiyasi fanidan

Олд бўлакка борт қотирмасини улаш
Борт қотирмасини олд бўлак билан елим ёки ип ёрдамида улаш мумкин.


Чоклаш машинасида ип ёрдамида улаш
Чоклаш машинаси ёрдамида улашда бахяқатор олд бўлакнинг юз томонидан адип қайтармасининг қайрилган чизиғи, ёқа ўмизи, елка қирқими ва енг ўмизи бўйлаб, 0,5 см. қирқимдан наридан (тайёр ҳолда чоклар кўринмаслиги учун) юритилади (6.3.4-расм, а).


Кўклаб улаш усули
Бу усул кўпинча аёллар устки кийимини тикишда ишлатилади. Бунда олд бўлак борт қотирмасининг четлари ва кўкрак бўртмалари бир-бирига мосланади ва олд бўлак ўнгидан махсус 63 кл. машинасида кўкланади. Биринчи бахяқатор елка қирқимидан 5-6 см. қочириб, кўкрак бўртмаси ўртасидан юритилади ва ён чўнтак рўпарасида тўхтатилади, иккинчи бахяқатор ёқа ўмизига адип қайтармасининг қайрилган зийига ва борт четига параллел қилиб, улардан 3-4 см. масофада юритилади. Учинчи бахяқатор елка қирқимидан 5-6 см. нарида, ўмизнинг қирқимидан ва борт қотирмасининг ички қирқимидан 3-4 см. нарида параллел қилиб юритилади (6.3.4-расм , б ).



а б

6.3.4-расм. Олд бўлакка борт қотирмасини улаш.


Адип қайтармасини янада қаттиқроқ қилиш учун қайтарма қисми яширин бахяли машинада қавилади. У адип қайтармасининг қайрилган чизиғидан енг ўмизи томон 1см. нарироқда, кейингилари ундан 0,7-1,0 см. оралиқда юритилади (қирқимга 1-1,5 см. етмаслиги керак).


Елимлаб улаш усулида борт қотирмаси олд бўлак билан махсус ёстиқлари бор прессда уланиши билан бирга махсус шакл берилади.


Олд бўлакка адипни улаш
Адип билан олд бўлак олдиндан кўклаб олиб ёки кўкланмай бир-бирига уланиши мумкин. Кўкланмай улаш учун пастки деталда солқи ҳосил қилиб тикадиган махсус 297 кл. ОЗЛМ машинаси ишлатилади. Олдиндан кўклаб улаш учун адип олд бўлакка осон сўкиладиган бахяқаторли 63 кл.машинасида борт ва адип қирқимларидан 1,5-2 см. нарида солқилар ҳосил қилиб юритилади. Кийим тайёр бўлганда бурчаклари аниқ чиқиши учун, ёрдамчи андаза қўйиб, адип қайтармаси билан борт учларида ағдарма чок чизиқлари белгилаб олинади. Борт олд бўлак томондан ағдарма чок билан тикилади ва ишлов бериш усулига қараб қуйидаги кенгликда чок ҳақи қолдирилади: "соф зий" ли ишлов берилса 0,6-0,7см, ёлғон қавиқли ёки безак бахяқаторли ишлов берилса 0,3-0,4 см. Солқилар қуйидагича бўлади: адип қайтармаси учларида 0,5-0,7см, адип қайтармасининг бошқа жойларида 0,4-0,5см, измалар орасида 0,2-0,3 см. ҳосил қилинади. Махсус ёстиқлари бор прессда чоклар ёриб дазмолланади. Адип қайтармаси билан борт учлари кенглиги 0,2 см. чок ҳақи қолдириб, кесиб ташланади. Адип қайтармаси учининг охири кертиб қўйилади.

Download 9,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish