Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ овқат ва енгил саноат технологияси институти



Download 9,37 Mb.
bet47/65
Sana25.02.2022
Hajmi9,37 Mb.
#291478
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   65
Bog'liq
tikuv mahsulotlari texnologiyasi fanidan

Юбканинг юқори қирқимини тикиш
Юбканинг юқори четида қайтарма белбоғ, уланма белбоғ ва корсаж тасма бўлиши мумкин.
Юбканинг юқори чети уланма белбоғли бўлса, асосий детал тескарисига белбоғнинг ўнгини қаратиб қўйиб, 0,7 см. кенгликдаги чок билан уланади (чок 1). Белбоғнинг ўнгини ичкарига қаратиб, очиқ қирқим томонини бириктирма чокдан 1,0 см. ўтқазиб букилади ва белбоғ учлари ағдарма чок билан тикилади. Белбоғ учларидаги чок ҳақидан 0,2-0,3 см. қолдириб, ортиқчаси қирқиб ташланади. Белбоғ бурчаклари ўнгига ағдарилади ва очиқ қирқими томони 0,5-0,7 см. ичкарига букланади. Букилган белбоғ зийи белбоғ уланган чокни 0,1-0,2 см. бекитадиган қилиб, букилган зийдан 0,2 см. масофада бостириб тикилади (6.8.2-расм а, чок 2).
Қалин газламадан тикиладиган юбкаларнинг пастки белбоғини ички қирқимлари йўрмаланиб (чок 1), очиқ қирқимли қилиб, устки белбоғ уланиб (чок 2), белбоғнинг учлари ағдарма чок солиб тикилгандан кейин, устки белбоғ юз томонидан бостириб тикилади (6.8.2-расм б, чок 3).



а б


6.8.2-расм. Юбка белбоғини тикиш.




Юбканинг этагини тикиш
Юбканинг этагини тикиш учун, юбка ўнгига ағдарилади, ён чокларини бир-бирига тўғрилаб, орт ва олд бўлаклар ўртасидан букиб, андаза қўйиб, этакнинг нотекис ва букиш ҳақи бўрланади. Нотекис жойлари қирқиб ташланади.
Кийим жун, ипак, лавсан ва бошқа аралаш толалардан тикиладиган бўлса, этакнинг букиш ҳақидан 2 см. узунроқ оралиқда тахлама чоклари ва бошқа чоклар бахяқаторга 0,2 см. етказмай кертиб қўйилади ва чок этак қирқимидан кертимгача ёриб дазмолланади. Ип газламадан тикиладиган кийим этаклари универсал машинада махсус тепки ишлатиб, ёпиқ қирқимли буклама чок билан тикилади. Бахяқатор букилган зийдан 0,1-0,15 см. оралиқда юргизилади (а).
Юпқа жун, лавсан, ипак газламалардан тикиладиган кийимлар этаги белги чизиқ бўйлаб ёпиқ қирқимли қилиб букилади ва махсус яширин бахяли 285 кл. машинасида тикилади (б).
Лавсан ва қалин жун газламалардан тикиладиган кийимлар этагининг қирқими йўрмаланиб, махсус яширин бахяли 285 кл. машинасида очиқ қирқимли чок билан тикилади (в).
Кийим этагига мағиз қўйиб, мағиз чок билан тикишда асосий деталда букиш ҳақи қўйилмай бичилади. Кийим этагини фақат битта чизиқ билан бўрлаб, шу бўр чизиқ бўйлаб нотекис жойлари қирқиб ташланади. Юбканинг биронта чокида 4-5 см. узунликда тикмай очиқ жой қолдирилади. Мағиз чок махсус 1023-3 кл. машинасида битта бахяқатор юритиб тикилади. Тикилмай қолдирилган чок бириктириб тикилади (г).
Мағиз ёки бейкани махсус буклагич ёрдамида букиб, асосий деталга қўш игнали машинада бостириб тикиш ҳам мумкин (6.8.3-расм , д).



а б в г

д

6.8.3-расм. Юбка этагини тикиш.





Download 9,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish