«ВКП(б) МКга, ўрт. Сталинга, Ички ишлар комиссари ўрт. Ежовга.
Арманистонни ҳақиқий тозалаш учун дашноқ ва бошқа антисовет унсурлардан қўшимча 700 кишини отувга хукм қилиш учун рухсат беришни сўраймиз. Биринчи категория бўйича 500 кишини отиш учун берилган рухсат аллақачон бажариб бўлинди.
Микоян, Маленков, Литвин».1
Бу ўринда Н.А.Муҳитдиновнинг мана бу эсдалиги ҳам диққатга сазовордир; «...Қисқа мажлис хулосасини қўлга олдим. Унда Икромовнинг аризаси баёни, унинг тушунтиришлари, саволлар ва жавоблар, унинг сўнгги сўзи, Сталиннинг танбеҳи, иш муаллифларининг фикр-мулохазалари, секретариятга берилган топшириқ акс эттирилганди. Мажлис баёни билан танишиб чиққач, Пётр Николаевич (Поспелов-Р.Ш)дан сўрадим:
-Нима сабабдан Каганович, Берия, Ежов, Микоянлар Сталин ижобий фикр билдирганига қарамасдан, уни отиб ўлдириш ҳақидаги фикрларга қаттиқ ёпишиб олдилар?
-Улар,- деб жавоб берди у,- афтидан, Икромовнинг ўлдиришдан манфаатдор эдилар...»2
Хрушчев ҳам, Микоян ҳам, Маленков ҳам ва бошқа юзлаб уларнинг партиядаги хизматдошлари Сталинга бўҳтон қилганларида ўзлари мислсиз энг пасткаш аблаҳ одамлар эканини англамасликлари мумкин эмасди, бундай аблаҳлар нафақат ҳалол одам олдида, ҳатто ўзлари олдида ҳам шармандаю-шармисол бўлгани, уятга қолганини билган бўлсалар керак. Лекин улар ана шундай разилликка бордилар. Нима учун? Хрушчевчиларда бундай саволга стандарт жавоб тайёр эди. Сталин шаҳсига сиғинишни фош этиш коммунистларга жуда ҳам зарур бўлган. Бундан сўнг партия барчани ўзини мақташга мажбур этувчи бир киши томонидан эмас, балки коллегиал бўлиб бошқарилиши керак, деган фикр илгари сурилган.
Ҳозирда Россия ва бошқа Европа мамлакатларида Сталин шаҳсини, ҳаёти ва фаолиятини объектив, холисона, ижобий баҳолайдиган асарлар юзага келди.
Таниқли машҳур француз адиби Анри Барбюс Сталиннинг 30 йиллардаги жуда ҳам оддий камтарин яшаш ва ҳаёт тарзини шундай таърифлайди: «Черков ва саройларнинг этакроғида мўъжазгина қурилган уч қаватли уйчалар бор эди.
Бу уй (сизга кўрсатишмаса, эътиборингизга ҳам тушмас эди) авваллари саройнинг хизмат хоналаридан бўлган, яъни унда шоҳ хизматкорларидан бири яшаган эди.
Зинапоядан юқорига кўтариламиз. Деразаларга оқ полотнодан қилинган пардалар тутилган. Бу уч деразали хоналар Сталиннинг турар жойлари. Унинг кираверишидан узун солдатча шинель кўзга ташланади, шинель тепасида фурашка осилиб турибди. Учта хона ва ошхона меҳмонахонадагидек тартибли, камтарона содда қилиб безатилган.»
Ошхона чўзинчоқ шаклда эди. бу ерга Кремль ёки уй ошхонасида ошпазлар томонидан тайёрланган таомлар чиқариларди. Капиталистик мамлакатларда ўртамиёна хизматчилар ҳам бунақа шароитли яшаш тарзидан қониқмас эдилар. Хонадондан ёшгина ўғил бола ўйнаб юрарди. Бу Сталиннинг тўнғич ўғли Яша эди. у ошхонага қўйиб бериладиган диванда, кичиги эса ундан пастроқдаги кичкина хонада ухлашар эди.
Овқатланишиб бўлгач, Сталин дераза яқинига қўйилган курсига ўтириб турубкасини тортарди.
У ҳамиша бир ҳил кийинарди. Ҳарбий формадами? Ундай деб ҳам бўлмайди. Бу форма оддий аскарнинг формасидан ҳам соддароқ эди. тўла тугмаланган куртка, хаворанг шим ва этик. Ўйлаб қоласан ва эслайсан... сиз уни ҳеч қачон бошқача формада кўрмагансиз. Фақат ёз ойларида у оқ полотно костюмда юрар эди. у ойига партия ходими учун юқорироқ бўлган бир неча юз сўм миқдорида маош оларди (Француз пулига бир ярим ва икки минг франк даражасида).»1
Дунё сиёсатчиларидан бири, Англия мамлакатининг рамзи даражасига кўтарилган, Сталин билан бир неча бор мулоқотда бўлган, ёзишмалар олиб борган Буюк Британия Бош вазири Уинстон Черчилль Сталин шаҳсини юксак баҳолаб мана бу сатрларни айтгн эди: «Сталин мустаҳкам иродали ва ноёб ақл эгаси бўлган саркарданинг оғир синовли йилларда мамлакатни бошқариши Россия учун катта бахт эди. у беқарор ва қалтис даврларда ўзининг нақадар улуғ шаҳсияти билан бутун умрини эл-юртга бахшида қилган зот эди.
Сталин ҳайратланарли даражада мустаҳкам иродага эга бўлган, шу билан бирга, чўрткесар, қаттиққўл ва суҳбат пайтида ҳеч кимни аямайдиган фавқулодда қудрат соҳиби эди. Мен ҳам ҳатто Британия парламентида тарбияланганимга қарамай, унга қарши ҳеч нарса дея олмасдим. Сталин энг аввало киноя ва ҳазил-мутоиба туйғусини тўла эгаллаган ва фикрни тўлиқ англаб етиш қобилиятига эга бўлган киши эди. Сталинда бу фазилатлар шунчалар буюк эдики, у ҳамма замонларда яшаб ўтган давлат арбоблари орасида ягона зот сифатида тилга олинади.
Сталин бизга улкан таасуротлар қолдирган шахсдир. Унда юксак мантиққа асосланган ақл, ҳар қандай ваҳимадан ҳоли бўлган чуқур билим мужассам эди. у энг ноқулай вазиятлардан ҳам чиқиб кетиш, қийин ҳолатларда ҳам қолиб келиш қудратига эга устамон киши эди. бундан ташқари Сталин энг ҳавфли ёки тантанали домларда ҳам ўзини тутабиларди ва хом ҳаёлларга берилмасди. У ғайриоддий ва тушуниш қийин шахсиятга эга эди. Сталин улкан империя тузди ва уни ўзига бўйсундирди. У душманларини ўз душманлари қўли билан яксон қилди. Сталин жаҳонда тенги йўқ, буюк диктатор эди. у Россияни омоч ҳолатида қуп-қуруққабул қилиб, уни атом қуролига эга ҳолда мерос қолдирди. Албатта тарих ва халқ бундай зотларни ҳеч қачон унутмайди.2
И.В.Сталиннинг Ўзбекистондаги раҳбар ходимларга нисбатан ғамхўрлиги, иш жараёнида йўл қўйилган ҳато ва камчиликларини тузатиш учун зарур имкониятлар туғдиргани, ҳатто айрим кучлар томонидан у ёки бу миллий арбобга қилинган хуружларга барҳам бергани, уларни раҳбарлик лавозимларида сақлаб қолгани ҳақида далиллар ҳам мавжуд.
Бу ўринда И.В.Сталиннинг 1924 йил 26 мартда ВКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси раиси ўринбосари О.Я.Карклин ва Туркистон Компартия Марказий Комитети котиби И.М.Варейкисга йўллаган хатида таниқли миллий арббоблардан Иномжон Хидиралиев, Абдулла Раҳимов, Усмонхон Эшонхўжаевларни ҳимоя қилиб чиққан эди.
Ўша хатда у мана буларни ёзган эди: «...Туркистонда «сўллар», партия ва совет ишида янги бузғунчилик уюштириб, ўртоқ И.Хидиралиев ва А.Раҳимбоевни бутунлай рад этишни ва умуман «революцион» сиёсат ўрнатишни ўйламоқдалар. Бу тўғрими? Агар тўғри бўлса уларнинг ўта «сўллиги» огоҳлантирилсин. Менинг фикримча, Марказкўм «сўлларга» Хидиралиев, Раҳимбоев ҳамда шуларга ўхшаш ўртоқларни «йўқотмоққа» йўл қўймайди. Шунинг учун ҳам йўл қўймайдики, чунки бунинг учун ҳеч қандай асос йўқ. Хидиралиевнинг ўтмишда чор ҳукумати амалдорларига тилмочлик қилгани уни қоралаш учун асос бўлаолмайди. Эндиликда Туркистонда ходимлар жуда зарур, маҳаллий кишилар эса шунчалик озки, ўртоқ Хидиралиевдек ҳодимларни менсимаслик ва ундан фойдаланмаслик жиноят ҳисобланади. «Сўллар» буни тушунмайдилар.
...Хидиралиев сингари ходимларни Туркистон учун жуда беқиёс нафи тегиши мумкинлигига шубҳа билдириш мумкин эмас. Бундай ходимларни четлатишни мамлакатни бошқаришни бутун мураккаблиги, муҳимлигини тушунмайдиган кишиларгина қилиши мумкин... Ўртоқ Хидиралиевни сақлаб қолиш учун бутун чоралар кўришни илтимос қиламиз...»1
И.В.Сталин Усмонхон Эшонхўжаевни шаҳсан билган ва у ҳақда яхши фикрда бўлгани ана шу 26 мартдаги хатда ҳам қайд этилган. 24 ёшда бу ўзбек йигитини Сталин яхши кўрган, ёқтирган. Шу боис У.Эшонхўжаев унга хатлар билан мурожаат қилган, 20 йиллар охирида У.Эшонхўжаев Москвага, ВКП(б) Марказий Комитетига ишга олинади, кўп ўтмай Шимолий Кавказ ўлкаси партия комитетига, Чечен-ингуш обкоми котиби лавозимларида фаолият кўрсатган.2
И.В.Сталин Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев, Усмон Юсупов, Нуритдин Муҳитдинов каби ўзбек арбобларига нисбатан ҳам яхши муносабатда бўлган.
Акмал Икромов масаласи 1937 йил сентябрида сиёсий бюро йиғилишида кўрилганда ҳам Сталин унинг тарафини олган.
Бу ўринда Н.А.Муҳитдиновнинг мана бу эсдалиги ҳам диққатга сазовордир; «...Қисқа мажлис хулосасини қўлга олдим. Унда Икромовнинг аризаси баёни, унинг тушунтиришлари, саволлар ва жавоблар, унинг сўнгги сўзи, Сталиннинг танбеҳи, иш муаллифларининг фикр-мулохазалари, секретариятга берилган топшириқ акс эттирилганди. Мажлис баёни билан танишиб чиққач, Пётр Николаевич (Поспелов-Р.Ш)дан сўрадим:
-Нима сабабдан Каганович, Берия, Ежов, Микоянлар Сталин ижобий фикр билдирганига қарамасдан, уни отиб ўлдириш ҳақидаги фикрларига қаттиқ ёпишиб олдилар?
-Улар,- деб жавоб берди у,- афтидан, Икромовнинг ўлдиришдан манфаатдор эдилар...»3
Сталин Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг Биринчи котиби Усмон Юсуповни ҳам муносиб қадрлаган ва зарур пайтда уни химоя қилган. 1939 йилдаги катта Фарғона қурилишидаги Усмон Юсуповнинг жўшқин ташкилотчилик, амалий фаолиятидан Сталин мамнун бўлгани ҳаммага маълум. 1938 йили қатағоннинг қора булути Усмон Юсупов боши устида хавф туғдирган таҳликали кунларда шошилинч Москвага бориб Ўзбекистондаги жаллодлардан, Апресяннинг тузоғидан чиқиб сақланиб қолиши ҳам Сталин номи билан боғлиқ.
1944 йил Москвада Ташкилий бюро мажлисида Усмон Юсуповнинг ҳисоботи тингланади. Мажлисга раислик қилувчи А.С.Шчербаков унга мурожаат қилиб: «Ўртоқ Юсупов, мамлакат учун мана шундай оғир вақтда сиз армия ва халқни иштонсиз қолдирмоқчимисиз»-дейди. Ташкилий бюро ўртоқ Юсуповга қаттиқҳайфсан эълон қилади. Қаттиқ хафа бўлган Усмон Юсупов меҳмонхонадан Берияга қўнғироққилиб, унга ўзининг қайғуда эканлиги ва Ташкилий бюронинг чиқарган қарори хусусида сўзлаб беради. Кечқурун Бериянинг қабулхонасидан қўнғироққилишиб ярим соатдан кейин меҳмонхона йўлаги олдида унга аталган машина туришини, Лаврентий Павловичнинг ҳузурига етиб келиши лозимлигини хабар қилишади. Усмон Юсупов қабулхонага кириб келганида, Берия кабинетдан чиқиб, уни кутиб олади, қўлини маҳкам қисиб: «Кетдик»,-дейди.
Икковлон Сталиннинг Кремлга яқин дала ховлисига етиб келишади. Залга киришганда Сталин улар билан қизғин саломлашади. У.Юсуповнинг деворий соатга қараганини кўриб: «Ўртоқ Юсупов, нима, соатинг йўқми?»,-дейди ва шу заҳотиёқ ёнидан ўзининг соатини чиқариб, унга тортиққилади. Илиқ вазиятда, гангир-гунгир билан овқатланишади. Соат воқеаси матбуотда ёритилган, кинофильмда кўрсатилган. Ташкилий бюронинг У.Юсупов ҳисоботи бўйича қарорида унинг ахбороти эътибор учун қабул қилингани, Иттифоқ халқкомиссарлари Ўзбекистон учун зарур ёрдам кўрсатишлари лозимлиги расман таъкидланган, аммо унинг жазоланганлиги ҳақида бир оғиз ҳам сўз йўқ эди. Бу ерда Шчербаковга Сталиннинг ўзи қўнғироққилганлиги ёки унинг топшириғи бўйича телефон орқали хабар етказишганларига шак-шубҳа йўқ...»1
1952 йил 5-14 ноябрида бўлиб ўтган ВКП(б) XIX сьездида партиянинг юқори органини сайлашда Ўзбекистон ССР министрлар советининг раиси, 35 ёшли Н.А.Муҳитдиновнинг Марказкўмга аъзо бўлишида шаҳсан И.В.Сталиннинг хизмати бўлган. Лойиҳа бўйича Н.А.Муҳитдинов Марказий Тафтиш хайъати таркибига тавсия қилинган эди. аммо кутилмаганда КПСС Марказий Комитети аъзолигига сайланган номзодлар рўйхатида алфавит бўйича Н.А.Муҳитдинов ва А.Э.Ниёзовнинг номлари ёнма-ён чиқиб қолади. Бу ҳақда эслаб Н.А.Муҳитдинов шундай эслайди: «Нималар бўлганини биронтамиз ҳам билмасдик. Танаффус чоғида А.Э.Ниёзовдан сўрагандик, у бу мавзуда ўзи билан ҳеч ким гаплашмаганини айтди. Фақат пленум бўлиб ўтгач, С.Д.Игнатьев мени равоқда кўриб, табрикларкан: «Номзодинг ҳусусида қандай воқеа юз берганини биласанми?»-деб сўради. Мен ҳеч нимани билмаслигимни айтдим. «Биз Маленков ва Шаталин билан бирга И.В.Сталинга раҳбар органларга сайлаш учун делегатларнинг номма-ном таркиби ҳақида ахборот бердик,-деди у,-Маленков Тафтиш ҳайъати таркиби лойиҳасини исм-шарифлар бўйича ўқий бошлаганда, Сталин фамилиянгни эшитиб, сени Марказий Комитет аъзолари таркибига ўтказишни таклиф қилди.»2
«Ўртоқлар,-деди шундан сўнг Сталин,-мени Марказий Комитет Биринчи котиби лавозимига тавсия қилмангиз. Соғлигим ёмонлашиб бормоқда, партия фаолияти учун зарур даражада эътибор беришга жисмонан кучим етмайди. Ҳолбуки сиз билан биз партия фаолиятини кучайтиришимиз керак.»
Шу пайтда минбарга Маленков кўтарилиб: «Ўртоқлар! Худди аввалгидек партияга ўртоқ Сталиннинг раҳбарлик қилишини ўта зарур деб ҳисоблайман. Биз Иосиф Виссарионович Сталинни Марказкомнинг Биринчи котиби қилиб сайлашимиз керак,-деди. Залдан: «Тўғри! Тўғри!»-деган овозлар эшитилди, қарсаклар янгради. У Президиумдаги ўзининг ўрнига бориб ўтирди. «Сўнгги пайтларда ўзимни ёмон ҳис қилмоқдаман,-деди Сталин.-Қон босимим ошади, бошим оғрийди, умумий холсизланиш сезаман, бир жойда узоқўтираолмайман. Ёшроқ, соғломроқ одамнинг номзодини тавсия қилсангиз яхши бўларди.»1
Маленков яна минбарга кўтарилиб: «Ҳаммамиз ўртоқ Сталинга чин қалбдан мустаҳкам соғлик тилаймиз, аммо ҳаммангиз ҳам биласиз: ўртоқ Сталин фаол ишлайди, бизнинг ҳамма ютуқларимиз ва муваффақиятларимиз ўртоқ Сталиннинг номи ва фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. Келинг, Иосиф Вассарионовичдан Биринчи котиб бўлиб сайланишга розилик беришини илтимос қилайлик»-деди. Залдан: «Илтимос қиламиз!», «Илтимос қиламиз!»-деган овозлар эшитилди, узоқ давом этган ғулдуроз қарсаклар янгради.
Қатағон ва унинг кўпдан-кўп фожеалари ўша вақтдаги маҳаллий раҳбарларнинг фаолияти билан ҳам боғлиқ эканини, ҳатто улар бу борада ташаббус кўрсатганликларини ҳам ҳисобга олиш даркор. Ўз навбатида биринчи котиблар ўз лавозимларида қолар эканлар ўз коллегиялари билан нима содир бўлаётганига эътибор бермадилар. Аввалгидек, улар троцкийчиларга, зиновгевчиларга, ўнгларга, партиясиз деҳқонлар оммасига нисбатан энг қаттиқ, зўравонлик чоралар кўрилишини қизғин қўллаб-қувватлаб чиқдилар. Энди улар ўз назорати худудларидаги совет ходимларини репрессия қилишга жон-жаҳдлари билан уриндилар. Сиёсий бюро ва Сталин 1937 йил июн охирига қадар бундайларни бир неча бор тартибга чақириб, койиб, кескин танбеҳ бериб қуйишга мажбур бўлдилар. Эндиликда улар амалда тўлалигича эркин харакат қилишга эга бўлдилар, уларнинг бу йўлдаги харакатларини ҳеч қайтариб бўлмас эди, бу борада улар чекланмаган фаолият кўрсатишга эришган эдилар.
Бу ўринда айрим характерли мисоллар келтириш мумкин.
1937 йил 24 июнда Сиёсий бюро ҳеч қандай шарҳларсиз Ўзбекистон КП(б) Марказий Комитети биринчи котиби А.Н.Икромовнинг қуйидаги илтимосини зудлик билан тасдиқлаб берди:
«Ўзбекистон КП(б) Марказий Комитети Файзулла Хўжаевни миллатчилар, аксилинқилобчилар, террорчилар билан алоқада бўлгани учун Ўзбекистон Халқ Комиссарлар Совети раиси лавозимидан бўшатишга ВКП(б) МК санкция беришини сўрайди. Файзулла Хўжаев ҳозирда қамоққа олинган Аминов, Санжяев (Саиджонов бўлса керак-Р.Ш) Отахўжаев, Қурбонов Н, Сатторхўжаев, Бурхонов, Ибод Хўжаев ва бошқа бир қатор йирик миллатчилар-террорчилар билан доимий равишда алоқада бўлиб турган. Улардан бир қисми партия ҳужжатларини текшириш вақтида миллатчилар сифатида партиядан чиқарилган бўлсада, у нафақат улар билан алоқани узмаган, аксинча уларни ҳимоя қилиб чиққан, уларни нотўғри партиядан чиқарилган деб уларни партияга тиклаш тўғрисида мурожаат қилган, улар билан ошкора шахсий алоқада бўлган. Шунингдек, у Бухорода ўрнашиб олган зараркунанда миллатчи-троцкийчилар гуруҳини ҳимоя қилиб чиққан. Унинг укаси Ибод Хўжаев (ўз жонига қасд қилиб, ўзини-ўзи ўлдирган)нинг уйида бўлган миллатчи-террорчилар кенгашида террорчилик актини тайёрлаш тўғрисидаги масала муҳокама қилинган. Бу кенгашнинг барча иштирокчилари ҳозирда қамоққа олинган ва ўз айбларига иқрор бўлганлар. Бунга қарамасдан Ф.Хўжаев Ўзбекистон КП(б) МКнинг мартдаги пленумида ва сьездидаги ўз чиқишларида бу ишни ҳар жиҳатдан текизлашга уринган, қолмишига, Ф.Хўжаев гўё унинг укаси ўз жонига суиқасд қилган Ибод Хўжаев партиядан нотўғри чиқарилганининг қурбони бўлди, деган миш-мишлар тарқатган. Пухта ва жуда синчковлик билан тергов қилиш унинг бу ишдаги раҳбарлик ролини фош этилишига менинг ишончим комилдир.»1
Ўзбекистон КП(б) МКнинг 1937 йил сентябр пленуми А.Икромовнинг ўзини партиядан ўчирди. 1938 йил мартида эса А.Икромов ва Ф.Хўжаев биргаликда суднинг қора стулида бирга ўтирдилар. Улар «Советларга қарши ўнг-троцкийчилар блоки» иши бўйича айбландилар ва бир кунни ўзида ҳар иккиси ҳам отиб ташландилар.
Қозоғистон КП(б) МК котиби Л.И.Мирзоян 1937 йил 13 июлда Москвага, Сталин номига шифрли телеграмма йўллаб Қозоғистон Марказий Ижроия Комитети раиси У.Қулумбетовни «миллатчи-фашистик ташкилот»нинг фаол қатнашчиси сифатида қоралаб, уни лавозимидан бўшатишни сиёсий бюродан илтимос қилган.
Икки кун ўтиб Сиёсий Бюро Мирзоян таклифини тасдиқлайди. У.Қулумбетов ишдан олинади, қамоққа олиниб отиб ташланади. Бир йил ўтиб унинг бу фожеали тақдири Мирзояннинг ўзига тушади, у ҳам отиб юборилади.
Туркманистон КП(б) МК биринчи котиби Анна-Муҳаммедовнинг илтимосига кўра Сиёсий Бюро Туркманистон ССР Марказий Ижроия Комитети раиси Недирбой Айтақовни, республика халқ комиссарлар совети раиси ўринбосари Қурбон Сахатовни ва «Совет Туркманистони» газетаси муҳаррири Тошназаровни ишдан олиб, партиядан ўчириб НКВД органларига топширишга санкция розилик беради. Икки ярим ой ўтиб 5 октябрда Анна-Муҳаммедовнинг ўзи ҳам қатағон қилинади.
Ишончсизлик ва шубҳа остига олиш, туҳмат, фитна, чақувлар ишга солиниши оқибатида Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлар Совети раиси Абдуллажон Каримов (14 августда), Қирғизистон ССР Марказий Ижроия Коммитети раиси Абдуқодир Ўрозбеков, Қирғизистон ССР Халқ Комиссарлар Совети раиси Исакеев (7 сентябр)лар ҳам лавозимларидан озод қилинадилар ва қамоққа олиниб, отиб юбориладилар.
Маълумки, 1936 йилдаги Сталин Конститутциясига қадар Совет ҳокимияти олий органи ва маҳаллий советларга депутатлар сайлаш очиқ-ошкора ўтказилар ва бироқ барча фуқаролар ҳам унга қўйилмас эди. Бундай сайловларда партия функционерлари, яъни партия корчалонлари, партиянинг иш юритувчилари жойларда ўз ҳокимияти кучидан фойдаланиб, ўзларига ва депутатликка номзод қилиб кўрсатилган маҳаллий функционерларга қарши билдирилган танқидларни осонликча йўққа чиқариш имконига эга эдилар. Партия лидерлари ҳохлаган ҳар қандай ўз одамларини, яқинларини давлат ҳокимияти органларига сайланишларини кафолатли таъминлаш имконига эга эдилар.
Янги 1936 йилги Конституцияга кўра эса сайлов ҳуқуқи СССРнинг барча фуқароларига берилган ва овоз беришнинг барча турлари яширин бўлган, сайловлар муқобиллик асосида ўтказилган ҳар бир депутатлик ўринга бир неча номзодлар кўрсатилган. Бир ўринга бир неча номзодлар кўрсатилганида овоз бериш намуналари ҳам нашр қилиниб тарқатилган эди. Конститутциянинг бу нормаси демократия сари, ҳокимиятни бутун халққа бериш сари қўйилган муҳим бир қадам эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |