Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети



Download 31,81 Mb.
bet61/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

Биринчидан, нима сабабдан КПСС партия номенклатурасига Сталинни бадном қилиш, дискредитация қилиш жуда ҳам керак бўлиб қолган, қолаверса съездда Сталинни ҳимоя қилиб бирон бир кимса кўтарилмаган? деган савол қўйиб, Сталинни қоралаш нафақат Хрушчевга, ҳатто КПССнинг барча партия корчалонларига керак бўлиб қолган эди, деб жавоб қилган.
Иккинчидан, қарийиб 30 йил мобайнида СССРнинг бошқариб турган Сталин юзминглаб хўжалик, ҳарбий, кадрлар ва бошқа соҳалар бўйича давлат қарорларини қабул қилган. Эҳтимол, бу қадар катта миқдордаги қарорларда юзлаб ҳатолар бўлиши мумкин ва агар исталса уларни жиноятга йўйиш ҳам мумкин. Бироқ партия корчалонлари бошқа эҳтимолдан йироқ йўлдан бориб Сталиннинг хизматларини жиноятга айлантириб иш кўрдилар. Чунки партия функционерлари Сталиннинг 30 йиллик фаолиятидан уни қоралайдиган бирор арзигуллик айб топаолмаганлар. Бори йўғи 10 йил ҳокимият тепасида турган Хрушчевни партиянинг хукмрон табақалари бўз, қўриқ ерни ёмон хайдаб, Шимолга маккажўхори экишни жорий қилмоқчи бўлгани, умумиттифоқ министрликларини совнархозларга айлантириб СССРга зиён етказганликда айблаб ҳеч қандай муаммосиз ишдан олишди. Сталин учун унинг 30 йиллик ишидан шундай ифлослик, жирканч уйдирмалар тўқиб чиқардиларки, оқибатда нафақат ХХ съезд вакиллари, ҳатто ҳар бир коммунист шаънига хеч қачон, ювса ҳам ўчиб кетмайдиган шармандалик доғни ёпиштирдилар.
Сталиннинг барча сафдошларининг ўзлари кимлар эди? Улар анқов, эси паст, қўрқоқ хизматкор эдилар, уларни Сталин шу қадар қўрқитиб қўйган эдики, оқибатда бу хизматкорлар Сталиннинг зиёнига турли-туман жиноятларни ўйлаб чиқдилар, ижод этдилар. Сталин даврида Сиёсий бюро аъзоси ва Сталинни бадном қилиш бўйича Хрушчевнинг сафдоши ўта қўрқоқ, анқов, ўлимдан қўрққанидан тубанлик ампуласига ўралиб қолган, ўз оғзидан Хитой коммунистларига ва маршал Пэн Дэхуага ўз ҳолатини изҳор этишга уриниб А.И.Микоян мана буларни айтган: «Бизлардан кимдир вақтидан олдин бирор оғиз сўз айтадиган бўлса, бизлар нариги дунёга жўнатилардик». Хитой маршали унга нафрат билан «Агар сизлар ўлимдан шунчалик қўрқар экансизлар, сизлар қанақа коммунистларсиз» деб айтган. Партия номенклатурасидагиларнинг қабиҳлиги мислсиз чуқур илдиз отган эди. Улар Сталинга тўҳмат қилиш учун ҳеч нарсадан тойимаганлар. Репрессияда энг кўп адолатсизлик рўй беришининг ташаббусчилари Сталин эмас, аксинча ўша вақтдаги област партия комитетлари секретарлари бўлган. Уларнинг адолатсиз хукмлар чиқарганлари, аксинча бу соҳада уларни Сталин шаштидан тўҳтатиб турган, уларнинг ўзлари тобора кўп одам ўлдирганлар. Буни ўша партия корчалонлари яхши биларди.
Бу фикрни исботи учун Юрий Мухин ВКП(б) Москва шаҳар партия комитетининг секретари Н. Хрушчевнинг мана бу хатини келтиради: «ВКП(б) Марказий Комитетига – ўртоқ И.В. Сталинга. 1937 йил 10 июн.
Шуни маълум қиламанки, жазони ўтаб ва Москва шаҳрида ва Москва областида ўрнашиб қолган жиноятчилар ва қулоқ унсурларнинг ҳисобга олинган жами миқдори 41305 кишидир. Улардан жиноятчи унсурлар 33436 киши ҳисобга олинган.

Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish