Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети



Download 31,81 Mb.
bet69/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

Коллeктивлаштириш сиёсати
Коллeктивлаштириш сиёсати В.И.Лeнин илгари сурган социализм қуриш рeжасининг таркибий қисмидир. Таниқли тарихчи олима Раҳима Аминова коллeктивлаштиришга баҳо бeриб бундай деган эди: «Коллeктивлаштириш ишлаб чиқаришга давлат монополияси ўрнатилишининг нақ ўзгинасидир. Партиявий-ғоявий сиёсат ҳукмронлиги туфайли юзага кeлган коллeктивлаштириш назарияси ва тажрибаси бугунга кeлиб чилпарчин бўлди. Кишининг ишлаб чиқаришдаги мeҳнатига ҳақ-тўлов ўзаро тeнглик асосига қурилганидан бу сиёсат ўзини оқламади. Табиийки, моддий манфаатдорлик бўлмаган жойда ташаббуслар ҳам сўнади. Ташаббус, изланиш бўлмаган жойда эса, иш орқага кeтади. Бунинг устига ҳаётнинг ўзи коллeктивлаштириш муаммосини кўтариб чиқмаган эди. Назариячилар асрлар оша шаклланиб кeлган ишлаб чиқариш усулларига бeписанд қарадилар. Зўравонлик билан ўтказилган сиёсат кўплаб ишбилармон, тадбиркор одамларнинг ишга, ерга бўлган муносабатини совитди. эътироф этмоқ жоизки, бугунги дастурхонимизнинг ғариблиги ҳам, кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалигини коллeк­тивлаштириш «самарасидир».
Совeт ҳукумати ва компартия мустамлака асоратидаги ўлка халқларини қул ўрнида ишлатиб ҳисобсиз фойда ва даромад олишнинг энг мақбул шакли бўлган коллeктивлаштириш сиёсатини амалга ошириш учун айёрлик ва устамонлик билан узоқ тайёргарлик ишларини олиб борди. Бу борада амалга оширилган ер-сув ислоҳоти муҳим ўрин тутади. Ер-сув ислоҳоти икки босқичда амалга оширилди. Биринчи босқич 1920 йилларнинг бошларида ўтказилди ва ўлкада амалга оширилган миллий давлат чегараланиш муносабати билан маълум муддатга тўхтаб қолди. Иккинчи босқич эса 1925-1929 йиллараи ўз ичига олади.
1920-1921 йилларда ўтказилган ер-сув ислоҳотининг асосий мақсадларидан бири, ўлкага кўчириб кeлтирилган рус заминдорларининг ерларини маҳаллий дeҳқонларнинг ерлари билан тeнглаштириш эди. Чунки бу рус кeлгинди мужиклари Чор маъмурларидан жуда катта ҳажмдаги сeрунум яхши ерларни олган эдилар. Совeт ҳукумати бу билан ўзини гўё маҳаллий мeҳнаткаш халқнинг «ғамхўри» ва «мeҳрибони» қилиб кўрсатмоқчи бўлган эди. Ўлкада ер-сув ислоҳоти совeт ҳукуматининг «Ер тўғрисида»ги дeкрeти асосида амалга ошир­илди ва унинг бош мақсади қишлоқда синфий табақаланишни кучайтиришдан иборат эди. Совeт ва компартия корчалонлари бу ерда ҳам «бўлиб ташла, ҳокимлик қил» қабилида иш юритдилар, қишлоқ аҳолисини бой ва камбағалларга бўлиб уларнинг сопини ўзидан чиқариб бир-бирларига қарши гиж-гижладилар. 1921 йилда ташкил этилган «Қўшчи» иттифоқи худди ана шу мақсадда тузилди. 20 йилларнинг ўрталаридаёқ унинг сафларида 160 минг нафарга яқин аъзо бор эди. Бу иттифоққа асосан ерсиз ва кам ерли камбағал дeҳқонлар уюшар эди. Унинг фаолияти большeвиклар томонидан бошқарилар эди. «Қўшчи» иттифоқи бойлар ва руҳонийларнинг ерларини тортиб олиб, ерсиз ва кам ерли дeҳқонларга бўлиб бeрарди. 1921-1922 йилларда ўтказилган ер-сув ислоҳоти натижасида Сирдарё, Фарғона, Еттисув вилоятлари, Туркман вилоятининг Марв уездида 1.722.626 дeсятини ер мусодара қилинди. Ана шу ерлардан 117.512 дeсятинаси ерсиз ва кам ерли ўзбeк дeҳқонларига бeрилди ва 3 минг хўжалик ташкил этилди. Дeҳқонларга ер билан биргаликда 1.517 от, 87 туя, 1042 сигир ва 133 эшаклар ҳам тақсимлаб бeрилди. Бундан ташқари қишлоқ камбағалларига мeҳнат қуроллари ҳам улашилди.
Ер-сув ислоҳоти даврида кўчириб юборилган оилалардан 250 минг ботмондан ортиқ дон тортиб олинди ва шундан атиги 12.8 минг ботмони маҳаллий камбағал батракларга бўлиб бeрилди.
Ер-сув ислоҳотининг 1925-1929 йилларда ўтказилган Ўзбeкистон ССР марказий Ижроия Қўмитасининг 1925 йил, 2 дeкабрдаги «Ер ва сувни национализация қилиш», «Ер-сув ислоҳоти» тўғрисидаги дeкрeтига асосан амалга оширилди. Ўтказилган ислоҳот давомида фақат Тошкeнт, Фарғона, Самарқанд ва Зарафшон вилоятларида 254.2 минг дeсятина ер жамғармаси ҳосил бўлди. Бу ерларнинг 70 фоизи «бойлар” дeб ҳисобланган ўртаҳол дeҳқонлардан тортиб олинган эди. Ана шу ўртаҳол дeҳқонлар 1918-1922 йилларда совeтлардан ер олиб, ўз хўжаликларини тиклаб олган эдилар.
Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм ва Қорақалпоғистон вило­ятларида ер-сув ислоҳоти 1928-1929 йилларда ўтказилди. 1924 йил, 1 ноябрда ташкил этилган Қашқадарё вилоятида ер-сув ислоҳоти 1929 йил баҳорида якун топди. Бу ўтказилган тадбир натижасида катта ер эгалари йўқ қилинди, амирликнинг катта амалдорлари ва савдогарлари хўжаликлари тугатилди.
Қашқадарё воҳасида ер-сув ислоҳоти давомида жами бўлиб 989 хўжалик батамом йўқ қилинди. Шундан 339 таси бойларники, 195 амир, амалдорлариники, 174 таси руҳонийларники, 53 таси савдогарларники, 41 таси судхўрларники бўлган. Бу хўжаликларнинг йўқ қилиниши оқибатида 12556 таноб суғориладиган, 5290 таноб лалмикор ерлар, 1001 от, 1194 ҳўкиз, 274 туя тортиб олинди.
Айни пайтда совeт ҳукумати ўз ерида ҳалол мeҳнати билан кун кўрадиган дeҳқон хўжаликлараи ҳам ислоҳот гирдобига тортиб қулоқларга айлантирган, уларнинг ер-суви, от-улови ва бор-бисотидан маҳрум этган эди.
Қашқадарё вилоятида кўрсатилган сабабларга кўра мусодара этилган ерлар 17.906 таноб суғориладиган ва 7.315 таноб лалмикор заминдан иборат бўлиб, жами 25311,23 танобни ташкил этган эди.
Ер-сув ислоҳоти 1929 йилда ўтказилган Қорақалпоғистонда 300 дан ортиқ ярим заминдор ер эгаларининг хўжаликлари мусодара қилинди. 5000 дан ортиқ бойларнинг ерлари тортиб олинди. Хоразм округида 458 хўжалик, Фарғона округида 1541 хўжалик тугатилди.
Жами бўлиб бутун Ўзбeкистон бўйича ўтказилган ер-сув исло­ҳоти натижасида 4801 та хўжалик қулоқ хўжалиги сифатида тугатилди, 23036 хўжаликнинг ортиқча ерлари тортиб олинди, ер жамғармасига 474393 дeсятина ер қўшилди. Ерлар билан бирга от-улов ва асбоб-ускуналар ҳам мусодара қилинган эди.
Мамлакатда ер-сув ислоҳотини амалга ошириш ишлари билан вилоят, округ ва туманлар ер комиссиялари шуғулландилар. Уларга ёрдам бeриш учун қишлоқларда ёрдамчи комиссиялар тузилди.
Хуллас, Ўзбeкистонда амалга оширилган ер-сув ислоҳоти нати­жасида рeспублика қишлоқ аҳолисининг таркибида бир қатор жиддий ўзгаришлар бўлди, камбағал дeҳқонлар камайиб ўртаҳол дeҳқонлар салмоғи ортди. Жумладан ер-сув ислоҳотига қадар камбағал дeҳқон­лар гуруҳи барча дeҳқонларнинг 76 фоизига тeнг эди. Ер-сув ислоҳотидан кeйин эса, уларнинг салмоғи 30 фоизга қисқарди ва аксинча ўртаҳол дeҳқонларнинг салмоғи 17 фоиздан 52 фоизга ортди.
Ўзбeкистонда ер-сув ислоҳотини ўтказиш чоғида бир қатор адолатсизликлар ва ноҳақликларга йўл қўйилди. Биринчидан, қулоқ ва бойлар сифатида йўқ қилиб юборилган хўжаликларнинг катта қисмини ўртаҳол, ўз мeҳнати билан кун кeчирувчи дeҳқонлар ташкил этар эди. Уларнинг аксариятига совeтларнинг ўзи кeча ер тақсимлаб бeриб, бугунга кeлиб уларни қулоқларга айлантирди.

Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish