РЕЖА:
Миллий давлат чегараланиши давридаги қатағон
1926-1927 йилларда ер-сув ислохоти ўтказилишидаги қатағон
“Хужум” кампанияси ва динга қарши кураш давридаги қатағон
Совет ҳукумати ва Комфирқа Туркистонда «ленинча миллий сиёсат» ниқоби остида жаҳон тарихида кўрилмаган мафкура ва реакцион сиёсат олиб боргани, бу сиёсатнинг бош йўналиши «бўлиб ташла ҳукмронлик қил!» шиоридан иборат бўлиб, у азалдан, асрлар оша ягона ва бир бутун бўлган Туркистонни парчалаб юборишга қаратилган эди. Мавжуд Бухоро, Хоразм ва Туркистон республикалари негизида янги қўғирчоқ давлатлар Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қорақалпоғистон республикаларини ташкил этишдан иборат «катта сиёсий ўйин» қилганликларини фош этиш орқали ана шу мафкура сиёсатга, амалиётга қарши турган. Ҳатто бетараф турганларни сиёсий қатағон домига тортиш амалга оширилгани талабаларга кенг ва батафсил таҳлил қилиб борилади.
1925-1929 йилларда Ўзбекистонда зўрлик билан ер-сув ислоҳоти ўтказилди. Жами бўлиб бутун Ўзбекистон бўйича ер-сув ислоҳоти натижасида 4801 та хўжалик қулоқ хўжалиги сифатида тугатилди, 23036 хўжаликнинг ортиқча ерлари тортиб олинди. Ер жамғармасига 474393 десятина ер қўшилди. Ерлар билан от-улов ва асбоб-ускуналар ҳам мусодара қилинди. Ер-сув ислоҳоти ҳам большевикларнинг навбатдаги сиёсий ўйини эди. Комфирқа ва советлар «босмачилик» ни тугатиш учун шу «босмачилик» нинг ижтимоий базаси бўлмиш қишлоқ аҳолисига нисбатан таъзйиқ-таъқиб ўтказиб, сунъий равишда қишлоқдаги социал зиддиятни кескинлаштирмоқчи, деҳқонлар эътиборини «босмачилик» қўллаб-қувватлашдан қайтариб, уларни бошқа муаммоларга дуч қилиб, ўзларини ўзлари билан овора бўлиб қолишига эришмоқчи бўлганлар. Шу тадбирни амалга ошириш чоғида ҳам қатағон қўлланилган.
Хотин-қизларни «озодликка чиқариш» баҳонасида 1927 йилда республикада «Ҳужум» ҳаракати бошланди. Бу борада маълум маънода ижобий ҳаракат юз берди. Бироқ уни ташкил этишдан бош мақсад реакцион эди. Бу ҳаракат маҳаллий халқларнинг асрлар оша тарихан шаклланган миллий анъана ва қадриятларини оёқ-ости қилди, хотин-қизларнинг аёллик шаъни, қадр-қиммати топталди.
«Хотин-қизлар озодлиги» учун кураш баҳонасида ислом динига қарши кураш авж олдирилди. Руҳониятга қарши қатағон қўлланилди. Ислом ва унга итоат этиш, исломий ҳаёт кечириш жиноят тарзида қаралди.
Улуғ адиб Чингиз Айтматов «Ҳужум» кампанияси ҳақида сўзлаб, бундай деган эди: «Афсуски, давлат томонидан ўтказилган» «Ҳужум» кампанияси ўша даврнинг оғир ҳолатларидан бири эди, дейиш камлик қилади. Бу инсониятга қарши қаратилган жиноят эди. Устига-устак, илоҳий олам қурилмасига қарши йўналтирилган жиноят эди. Худонинг барқарорлигини инкор этган муртадлар худонинг вазифасини ўз зиммаларига оладилар ва «янги одам яратамиз» деб, даҳшатли ўйин бошлайдилар. (Чингиз Айтматов. Қояда қолган кўз ёшлар. «Жаҳон адабиёти», 1997 й. 2-сон. 111-бет.)
Хуллас, совет ҳукумати ва комфирқа ислом дини тимсолида ўзининг ашаддий рақибини кўрди ва унга қарши муттасил ҳамда шавқатсиз кураш олиб борди. Дин ва руҳоният сиёсий қатағон объекти бўлиб қолганди.
Ўрта Осиёни миллий давлат чегаралаш даврида 1924 йили бу минтақа ҳудудини у ёки бу янги республика ва вилоятга, автоном республикага ўтказишдек ўта мураккаб мунозарали масалани тайёрлаш учун миллий комиссиялар тузилган. Бу комиссиялар баённомалари кўпинча “мутлақо махфий” тамға остида сақланган. Москва арҳивларида сақланаётган ана шу ҳужжатлар, материаллардан фойдаланиш имконияти юзага келди. Уларни айримларини келтирамиз: Туркистон Компартияси секретари И.М.Варейкиснинг 1924 йили 27-мартда И.В.Сталинга “Туркистондаги сиёсий вазият тўғрисида” хати. Унда ички ва гуруҳий курашни юмшатиш, Абдулла билан Усмонхон Эшонҳўжаев (ёшларнинг сўл гуруҳи) ўртасида келишув, муроса ўрнатилгани Сталинга ҳабар қилинган. Бу билан 1924 йили 26-мартда Сталиннинг хатига жавоб хам берилган.
Айни вақтда ўзбеклар билан қирғизлар (қозоқлар) ўртасида давлатда хукмрон миллат деб эътироф этилиши учун низо узлуксиз давом этаётгани хам қайд этилган. Миллий чегараланиш масаласида қирғизлар ягона Туркистонни мухтор областларга бўлиб юбориш учун ўзбеклар, туркманлар, қорақирғизлар, қисман Бухоро ўзбеклари эса Ўрта Осиёни партия маркази ва иқтисодий кенгаш қилиб республикаларга ажратиш учун курашганлиги маълум бўлмоқдалиги кўрсатилган. Босмачилик тор-мор этилгач аграр масала фавқулотда кун тартибига қўйилди. Бахорда Фарғонани айрим районларида аграр тартибсизлик юзага келди. Батрак ва чорикорлар бойлардан ерларни тортиб олишни талаб қилиб чиқдилар.
СССР Миллатлар иши халқ комиссари ўринбосари Г.И.Бройдо 1924 йили 4-июнда РКП(б) МК Ўрта Осиёда миллий худудий чегаралаш тўғрисидаги масала бўйича хат тақдим этилган.
Бу ҳужжатда миллий муносабатлар кескинлашиб кетгани, бунинг сабаби хусусий капиталнинг иқтисодий ва сиёсий хужуми, Туркистон шароитида эса ўзбек капиталининг хужуми юз бергани қайд этилган. Миллий масалада ўзбек миллатчилигининг туркман, тожик, қорақирғизларга қарши қаратилган, уни хохласа хохламаса барибир “рус” ҳўжаликлари қўллаб-қувватламоқда. Туркман ва ўзбекларда мудофаавий миллатчилик кучайиб бораётганига урғу берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |