Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети


Асоссиз қамалиб жиноий жавобгарликка тортилган кишилар орасида партия, совет, хўжалик ходимлари, харбийлар, зиёлилар ва колхозчилар жуда кўп эди.»2



Download 31,81 Mb.
bet55/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

Асоссиз қамалиб жиноий жавобгарликка тортилган кишилар орасида партия, совет, хўжалик ходимлари, харбийлар, зиёлилар ва колхозчилар жуда кўп эди.»2
Репрессия лотинча сўз бўлиб (repressio) босим, тазйиқ маъносини англатади. Бу сўзнинг ўзбекча маъноси қатағон3 тушунчасига тўғри келади. Репрессия, қатағон партия ва давлат органлари қўллайдиган жазо чорасидир. Қатағон мустабид тоталитар, мустамлакачи давлат томонидан халққа нисбатан қўлланиладиган жазолаш, қатли ом, қатли нуфус, оммавий тарзда зулм ўтказиш тушунчаларини ўзида мужассам этади. Қатағон оммавий жазолаш, қийноққа солиш чоралари мустабид давлатларнинг халқни асоратда, тутқунликда ушлаб туриш, қўрқитиш, босим, тазийқўтказиш қуролидир.1 Бу қатағон сиёсатини чор ҳукумати Туркистонда кенг кўламда олиб борган. Айниқса собиқ Советлар салтанатида бу мудҳиш қатағон сиёсати ва амалиёти кенг ва узоқ вақт давомида қўлланилди. Қатағон бутун собиқ Иттифоқ халқлари қатори Туркистон, Ўзбекистон халқи бошига мислсиз оғир кулфатлар ёғдирди. Жадидчиликни, Туркистон муҳториятини, «босмачилик» деб аталмиш миллий ҳаракатни бостиришда, ер-сув ислоҳотини ўтказиш, коллективлаштириш даврида қатағон сиёсати катта кўламда қўлланилди.
«Ўнглар» га, «Миллий иттиҳодчилар» га, «Ўн саккизчилар» га, «Бадриддинов-чилар» га, «Ботир гапчилар» га, «Қосимовчилар» га, «Иноғомовчилик» гақарши кураш ниқоблари остида Ўзбекистонда аҳолининг турли қатламларига, миллий арбоблар, ходимларга қарши қатағон қўлланилди.
Қатағоннинг энг юқори босқичга кўтарилган 1937-1938 йиллардаги «Катта террор» кампаниясида ҳам Ўзбекистондан минглаб одамлар қатағон қиличидан ўтказилди, концлагерларга ташланди.
Уруш даврида ҳам қатағон давом этди. Урушдан сўнг тўқиб чиқарилган руҳонийлар, миллатчилар иши бўйича кўплаб адабиёт, санъат, илм-фан, дин арбоблари қатағон қилинди. 40-50-йилларда таслимчиларга, антисоветларга қарши кураш баҳонасида кўплаб юртдошларимиз қатағон домига тортилди. ХХ асрнинг 80-йилларида «пахта иши», «Ўзбек иши» деб номланган сохта ишлар бўйича2 минглаб бегуноҳ кишилар қатағон қилинди.
Қатағон қурбонларини ўрганиш, уларнинг номларини абадийлаштириш Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 1999 йил 12 майда эълон қилган фармойиши ва 22 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ватан ва халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»қабул қилган қарорларидан сўнг кенг йўлга қўйилди. Ана шу ҳужжатлар асосида «Шаҳидлар хотираси» ҳайрия жамғармаси тузилди. Тошкентда «Шаҳидлар хотираси» ёдголик мажмуаси барпо этилди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2001 йил 1 майда қабул қилган «Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида» ги фармони ҳам мазкур мавзуни тадқиқ этиш учун катта имкониятлар уфқини очиб берди.
Ана шу фармонда мана бу сатрлар бор: «Эл-юртимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида, халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда қурбон бўлганлар хотираси миннатдор авлодлар ёдида абадий сақланиб қолади.
Мустабид тузум даврида миллион-миллионлаб бегуноҳ инсонларнинг умри хазон бўлганини, қанча-қанча оилалар хонавайрон бўлиб, қанча-қанча гўдаклар етим қолганини тарих, бугунги ва келажак авлод ҳеч қачон унутмайди.»3
2001 йили Москвада «Три века истории» («Тарихнинг уч асри») нашриётида чиққан «Черная книга коммунизма» («Коммунизмнинг қора китоби») номли китоб «Большевизм-ХХ асрнинг ижтимоий касали» кириш сўзи билан бошланган. Уни ўша қизил империянинг энг юқори эшелонида юқори мансабни эгаллаб турган, мамлакатнинг мафкуравий-маънавий ҳаётига бошчилик қилиб турган арбоб, академик ҳозирда мархум А.И.Яковлев ёзган. У большевизмнинг инсоният олдидаги, жумладан собиқ Иттифоқ халқлари олдидаги жиноятларини 14 пунктда кўрсатиб берган. Мана улардан айримларини келтирамиз:


  1. Download 31,81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish