Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети



Download 31,81 Mb.
bet71/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

02:16. 16.04.2004.
ПРАВДА О ЛЖИ (ЁЛҒОН ТЎҒРИСИДА ҲАҚИҚАТ)
Ғафур Хайдаров – Тожикистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлар доктори, профессор.
Истиқлол йилларида тарихчи ва жамиятшунос олимлар октябрдан кейинги СССР, жумладан, Ўзбекистоннинг 75 йиллик тараққиёти тарихига танқидий кўз билан қараб юз берган воқеаларнинг холисона ҳолатини, сабабларини ва оқибатларини тиклаш ва уларнинг моҳиятига чуқур кириб бормоқдалар. Ўтиш даврининг оғир, энг ўткир воқеаларидан бири, ленинча социализм қуришнинг уч қисмли дастурининг таркибий қисми коллективлаштиришдир.
Коллективлаштириш миллионлаб бору-бурдидан, ҳамма нарсасидан маҳрум қилинган, бебаҳра, қўли қадоқ собиқ деҳқонлар тақдирини мислсиз даражада ўзгартириб юборгани, янги иқтисодий сиёсатга асосланган мамлакатни социалистик давлатга айлантириб юборишда муҳим роль ўйнаганига ҳеч қандай шак-шубҳанинг ўзи бўлиши мумкин эмас. Колхоз тузуми Совет жамиятининг 75 йиллик ҳаётининг жиддий синовига бардош бера олди. Колхоз бутун бир мамлакатни нон билан таъминлади, Ўрта Осиё республикаларини эса СССР пахта мустақиллигига эришишига улкан ҳисса қўша олди.
Колхоз ва колхозчи деҳқонлар ўз кучини якка хўжаликларидан афзаллигини намойиш этди. Айниқса, кўп миллионли армияни узлуксиз озиқ-овқат билан таъминлаб фашистлар армияси ва япон милитаризми устидан қозонилган буюк ғалабага қўшган ҳиссаси ниҳоятда улкан эди.
Шу билан бир қаторда коллективлаштириш тарихида зафарлар ва фанфарлардан ташқари жиддий доғлар ҳам бўлганки, унинг доғи ҳозиргача кетганича йўқ. Булар ҳақида тушунарли қилиб айтиш ножоиз бир ҳол эди. Коллективлаштириш тарихшунослигида бунга ўхшаш воқеаларнинг сабаби шахсга сиғинишнинг зўравонлиги йилларида ҳамда кейинчалик эса тарих фанини милтиқ қўндоғига айлантирилганидан ахтарса бўлади.
Шу нарса маълумки, қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш давомида унинг суръати, услуби, шаклида қўпол бузилишлар, ҳатолар ва қинғайишлар, ана шу ислоҳатда маҳаллий шароитларни ҳисобга олишни эсдан чиқаришлар юз берган эди.
Қишлоқни коллективлаштириш муаммосининг бешинчи оёқ юзи пайлари ўзига тўқ деҳқонларни қулоққа тортиш жараёнида яққол намоён бўлган.
Бир бутун олганда қулоқларни синф сифатида тугатиш зарур бўлган, пишиб етилган масала ҳисобланган. Хўжалик юритиш шакли – коллектив (социалистик) ва хусусий эгалик (қулоқлар).
Хўжалик юритишнинг бир-бирига мувофиқ келмаган икки шакли коллектив (социалистик) ва хусусий эгалик (қулоқ) хўжаликларнинг бир вақтнинг ўзида қишлоқда яшаши мумкин эмасди. Қулоқларни синф сифатида тугатиш тарих ва даврнинг маъно-мантиғи бўлиб қолган эди. Аммо бундай сиёсий тадбирни амалга оширишда қўлланилган метод ва воситалар нафақат шубҳа туғдирган, балки ҳақиқий кучли ғазабни ва нафратни келтириб чиқарган. Бундай ердан моддий бойлик олиб халққа берадиган қишлоқ аҳлига нисбатан ана шундай вандалликни, жоҳилликни жаҳон тарихи билмаган эди. Уларнинг “айби” ишёқмас, данкаса, қаланғи-қасанғи, яланг оёқларга нисбатан бир неча марта ерни, боқувчисини яхши кўрганлиги эди.
Коллективлаштиришни аввал бошда жуда ҳам тинч, осойишталик билан ўтказиш мўлжалланган эди. Бироқ тез орада унга ҳарбий – жазо мақоми берила бошланди. Г.Г.Ягода бош бўлган ОГПУ идораси ҳукмига қулоқ қилинган деҳқонларнинг тақдири топшириб қўйилганди ва бу идора халқ фожиасининг муҳим тадбирчиси бўлиб қолган эди.
Бир миллиондан ортиқ қулоқ қилинганлар бутун мамлакат бўйлаб тарқатиб ташланганди. Улар этап-этап қилиниб юк ташиш поездларда ва солсимон ясси кемаларда соқчилар кузатуви остида бутун мамлакат орқали Сибир ўрмонзорларига махсус кўчкиндилар сифатида Магнитогорскни қуришга, Беломор каналини, Волга-Москва каналини қазишга, янги магистрал темир йўллар (БАМ, Турксиб) қуришга, шахталар очишга жўнатилганлар.
6 мингга яқин (27745 киши) ўрта осиёлик “бойлар”, “қулоқлар”, “иссиқ Сибирга”, Шимолий Кавказга, Украинанинг Херсон областига ва Шимолий Қозоғистонга сургун қилинган, пахта экиладиган плантациялар яратиш учун уларнинг тажрибасидан фойдаланилган.
Ўрта Осиё бюросидаги “Унтер хайбаракачи мунофиқлар” лавозим мавқеларини кўзлаб ҳар қандай бузилишларга бориб биринчилардан бўлиб мамлакат бўйича ёппасига коллективлаштириш ва қулоқларни синф сифатида тугатишни якунлаш тўғрисида рапорт беришга муккасидан кетиб шошилганлар.
Масалан, Ўрта Осиё бюроси раиси И.А.Зеленский 1930 йил 28 январда “Ёппасига коллективлаштиришни ўтказиш ва қулоқларни синф сифатида тугатишда Ўрта Осиё партия ташкилотининг вазифалари тўғрисида”ги қарорини тасдиқлаш учун Москвага юборган. Унинг бундай шошмашошарлигидан Сталин безовталанган. Шахсан ўзи 30 январда барча партия ташкилотларига хат йўллаб коллективлаштириш зиёнига қулоқ қилишга берилиб кетишга йўл қўймасликни талаб қилган. В.М.Молотов эса Сталин ва ўзининг номидан Зеленскийга телеграмма йўллаб Ўрта Осиёда коллективлаштириш суръати сунъий тарзда жадаллаштиришни тезлаштирилганини айбловчи фикрни етказади. Улар ўлканинг ҳар бир райони, хусусан Тожикистоннинг ўзига хос маҳаллий хусусиятга ва белгиларга эга эканини ҳисобга олиб, ўйлаб ёндашиш муҳим ва зарур деб кўрсатганлар.
Ўрта Осиё қишлоғини коллективлаштириш “Илиада”си ғоят катта фактик материал асосида ҳикоя қилинган. Муаллиф муаммонинг “ўткир бурчаклари”ни четлаб ўтмаган, унга қулоқлаштиришдаги турмушда кутилмаган мураккаб аҳволни бутун чуқурлиги билан кўрсатиш, халқнинг дарди ва қисматини очиб бериш насиб этган.
Муаллиф бундан ташқари қулоқларни синф сифатида тугатилишининг ижтимоий-сиёсий яширин сабаб ва моҳиятини ҳамда бу кампаниянинг иқтисодий аҳамиятини ҳам очиб бера олган. У шундай дейди, қулоқ хўжалигини экспроприация қилиш ва уларнинг моддий бойлигидан туғилиб келаётган колхозларнинг моддий базасини мустаҳкамлашда фойдаланилган, махсус кўчирилган қулоқларнинг кучи ва тажрибаси эса глобал вазифани-СССРнинг пахта мустақиллигини эришишига сафарбар қилинган.
Китобда колхозчилик ҳаракати давридаги қишлоқдаги авж олиб кетган ўткир синфий кураш яхши очиб берилган.
Китобнинг иккинчи боби – “Қулоқлар сургуни”да ўз она юртидан ташқарига депортация қилинган қулоқлар ва уларнинг оилалари билан боғлиқ энг оғир воқеалар ҳикоя қилинган. Қулоққа тортиш – барча фуқаролик, конституцион ҳуқуқлардан, биринчи навбатда кишиларни сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиш эди, бу эса носудлов йўл билан, яъни ҳеч қандай судсиз ва терговсиз, район партия комитети котиби, район ижроия комитети раиси ва ГПУнинг маҳаллий раҳбаридан иборат “махсус кенгаш”, “учлик”, “иккилик” гуруҳлари томонидан амалга оширилган.
Қулоқ қилинадиганлар рўйхатини тузишга батрак қўмиталари аъзолари жалб этилган, улар Иван Грозний опричинникларидек “қулоқлар ва бойларни” ҳамма ёқдан истаб-искаб, ҳақиқий айғоқчилик ролини бажарганлар. Юқори инстанциядан туширилган қулоқ қилишнинг режаси ва тақсимотини муддатидан олдин бажариш бўйича мусобақалар ўтказиларди.
Ўртаосиёлик қулоқлар – бойларнинг сургун қилиш олдиндан аниқлаб қўйилган мамлакат районларига босқичма-босқич амалга оширилган. Бу тадбир 1930 йил баҳоридан бошланган ва “учликлар” “танлаб олинган” қулоқ оилалари Сибирга, Уралга, Шимолий Қозоғистонга, Беломор канали қурилишига сургун қилинганлар. 1931 йилдан қулоқ қилишга мақсадли йўналиш берилади: “махсус кўчирилганлар” пахтачиликни ривожлантириш учун Ўрта Осиёдан ташқари худудларга сургун қилинади. Уларни Шимолий Кавказга, яъни Ставрополь ўлкасига ва Украинага сургун қилишга қарор қилинади, бу жойларда пахтачилик районлари ва совхозлари яратиш мўлжалланади. Ўзбекистонлик махсус кўчирилганлар Херсон областининг Каховка, Скадовск ва Голопиристан районларида “оқ олтин” етиштирадилар.
Фарғона водийсидан, Самарқанд, Каттақўрғон ва Тожикистондаги 15 та районларидан (700 хўжалик) Ставропольнинг Арзигир районида “хонодонлаштирилади”. Тожик “қулоқ”ларининг асосий қисми Никола-Александровск қишлоғига жойлаштирилган.
Ўртаосиёлик “қулоқлар ва бойлар”нинг маълум миқдори ўлканинг ўзида тузилган “Боёвут”, “Савай”, “Учқўрғон”, “Далварзин”, “Хазарбоғ”, “Норин” ва бошқа 19 та совхозлар – махсус меҳнат посёлкаларига жойлаштирилган.
Хулосавий учинчи боб - “Сургун азоблари”да катта кўламдаги материал асосида ватандан узоқда бўлган ва мислсиз ҳар нарсадан маҳрум этилган, ёзишни имкони бўлмаган даражадаги қийноқлар, дарду-азобларни тортган депортация қилинган одамларнинг ҳаддан ташқари азоб-уқубатларга лиммо-лим тўлган меҳнати очиб берилган.
“Қулоқлар” ўз қавму-қариндошлари, яқинлар ва жонажон юртига бўлган киши қалбларини ўртайдиган даражадаги соғинч, ташналик, турмушнинг ҳаддан ташқари ночорлиги, очлик, изғирин совуқ, ўта қаттиқ обҳаво шароитлари, қулларча меҳнат азобига бардош бера олмай муддатидан эрта ўлиб кетганлар. Тирик қолган махсус кўчкиндилар Улуғ Ватан урушигача Херсон области ва Арзгир (Прикум, Зеленокум) районидаги қатор посёлкаларда ташкил қилинган пахтачилик совхозларида ишлаб қолдилар.
Муаллиф уруш олди йилларида депортация қилинганларни ҳаёти ва меҳнатини ташкил этишда маълум даражада яхшиланишлар бўлди, аввалги ертўла ва бараклар ўрнига янги тураржойлар, амбулаториялар, касалхоналар, етим қолган болалар учун болалар уйлари қурилгани, аҳолининг моддий аҳволи ва турмуш шароитлари сезиларли даражада яхшиланганлигини ҳам кўрсата олган.
Махсус кўчкиндилар 1939 йилга келиб ҳамма жойларда тугатилган комендатуралар назоратидан қутилдилар.
Махсус кўчкиндилар ҳамон узоқ вақт давомида ўз она юртларига қайтишдек бош мақсадларини ҳал қила олмадилар. Улар 1936 йилдаги СССР Конституциясини қувонч билан кутиб олиб, унга ишонч умид билан қараб, ўз эрксизликларига барҳам берилишини кутгандилар. Аммо уларнинг умидлари рўёбга чиқмади. Умуман, “қулоқлар”ни расмий жиҳатдан қонунчилик акти асосида озод қилиш юз бермади.
Ҳўрланган, таҳқирланган, жамиятдан суриб қўйилган, тирик қолганларининг ҳар бири ўзларича, ақли етганларича ота ўлкасига қайтиш муаммоларини ҳал этганлар.
Профессор Р.Шамсутдинов китобининг мазмун асоси, негизи, қисқача ана шулардан иборат. Унинг муаллифи қишлоқни коллективлаштириш гирдобига олиб кетган саҳоватли ер, замин меҳнаткашларининг кўп минглаб айбсиз қатағон қилинган одамларнинг тақдирига даҳлдор бўлган жуда ҳам муҳим зарур ва долзарб муаммони илмий жиҳатдан ҳал қилиб берган. Асарнинг ҳар бир саҳифасидан ҳақиқат, холисона воқеалик ва адолат руҳи балқиб турибди.
Профессор Рустамбек Шамсутдинов ўтган юз йилликнинг 30-йилларидаги Ўрта Осиё қишлоғи фожиаси тўғрисида китоб ёзиб, йигирма етти минг айбсиз қатағон қилинган шўрпешона, манглайи қора, бечораларнинг ғамхона қиёфасини тиклаб илмий жасорат кўрсатди, негаки Ватан тарихшунослигининг нозик, қалтис муаммоси устидаги оғир тақиқ парданинг олиб ташлаш унга осонликча бўлмаган.
Умид қиламизки, бунга ўхшаш жуда ҳам зарур тадқиқотлар тез вақтларда Марказий Осиёнинг бошқа республикаларида, хусусан, Тожикистон Республикасида ҳам юзага келади.

15.04.2004.


Источник – Erkin Yurt.
Постоянный адрес статьи –
http:// www. centrasia. ru/ newsA.php?st=1082067360

Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish