С у ғ у р т а
* Ижтимоий;
* Тадбиркорлик тавакалчилиги;
* Мулкий;
* Шахсий;
Б А Н К Л А Р
Давлат молияси:
* Бюджет;
* Бюджетдан ташкари
фондлар;
* Давлат кредити
Фукаро
(ижтимоий
шахслар
)
Хўжалик юритувчи субъектлар
молияси:
* Тижорат характеридаги;
* Нотижорат характеридаги;
* Ижтимоий бирлашмалар
(аниқроги молиявий ресурслар), мехнат ресурслари, мехнат воситалари ва предметлари
ҳисобланади.
пул
мехнат
мехнат
мехнат
маблағлари ресурслари
воситалар предметлари
Иқтисодни марказлаштирилган режалаштиришда бу объектларни бошқаришда
устуворлик, одатда тартиб билан қўйилмаган. Бундай ендашиш тушунарли ва табиий эди.
Бундай типдаги иқтисодга хос булган ѐппсига режалаштириш, марказлаштириш,
шунингдек ресурсларни лимитлашитирилганлиги уларни қатъий фондлаштиришни жорий
қилишни зарурат деб қарарди. Ресурсларни эркин ўзгартириш (манипуляция қилиш),
бирини урнини иккинчиси билан коплаш жуда кийин эди. Булардан ташқари корхоналарга
жуда каттик молиявий рамкалар куйилган эдики, улар барча фойдаланадиган ресурсларини
рационал (табиийки уларнинг субъектив фикрларича) тузилмасини танлай олмас эдилар.
Бозор иқтисодиѐти шароитида бу чегаралар сезиларли даражада камаяди (лимитлар
бекор килинади, марказлаштирилган таъминотнинг роли камаяди ва х.к.), самарали
бокариш эса корхонанинг ресурс потенциалини оптималаштиришнги кузда тутади. Бундай
вазиятда маолиявий ресурсларни самарали бошқаришнинг аҳамияти ошади. Уларни асосий
ва айланма маблағларга, шунингдек ишчи кучини рагбатлантириш воситасига канчалик
самарали ва максадга мувофик трансформация булишига, бутун корхонанинг уни эгалари
ва ходимларининг молиявий фаровонлиги шунчалик богликдир. Бундай шароитда
молиявий ресурслар биринчи даражали аҳамият касб этади, чунки улар барча турдаги
ресурсларга жуда киска муддат ичида ва бевосита трансформация бўладиган ягона
ресурслардир.
Асосий
Молиявий
Айланма
воситалар
ресурслар
воситалар
Ишчи кучини
рагбатлантириш
воситаси
Молиявий ресурслар роли у ѐки бу даражада бошқаришнинг барча даражасиларида
(стратегик, тактик, оператив) мухумдир, бирок у корхонанинг стратегик ривожлантириш
сохасида (режасида) алохида аҳамият касб этади. Шундай қилиб, бошқаришнинг алохида
функцияларидан бири сифатида молиявий менежмент бозор иқтисодиѐти шароитида хал
килувчи ролни эгаллайди.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг молияси 3 та асосий функциясини бажаради:
Корхонанинг ишлаб чиқариш потенциалини устириш ва оптимал структурасини
таъминлаш ҳамда шакиллантириш:
Жорий молиявий хўжалик фаолиятини таъминлаш;
Ижтимоий сиѐсатни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектни иштирокини
таъминлаш.
Бозор иқтисоди шароитида корхона ривожланишини таъминлайдиган молиявий
манбаъларни топиш, молиявий ресурсларни энг самарали инвестициялаш юналишларини
аниқлаш, кимматбахо когозлар билан операциялар қилиш масалалари нихоятда долзарбдир.
Бу масалаларнинг ҳаммаси молиявий менежментнинг урганиш объекти ҳисобланади.
Молиявий менежментнинг мохияти тегишли булимлар томонидан (молиявий менежер,
молия булими) молияни бошқаришни шундай ташкил этишдан иборатки, бунда кушимча
зарур булган молиявий ресурслар энг кулай шартларда жалб килинади, улар энг юкори
самара билан инвестицияланади, кимматбахо когозларни сотиш ва сотиб олиш оркали
молия бозорида фойдали операциялар амалга оширилади.
Молиявий менежмент – субъектлар бошқарувининг умумий мақсадларига
эришишга йўналтириш учун амал қиладиган тизимдир Россиялик иқтисодчи олим
Л.Павлованинг таъкидлашича, «молиявий менежмент бир томондан аниқ қонуниятлар ва
аҳамиятга эга бўлган бошқарилувчи тизим, иккинчи томондан эса – корхона умумий
бошқарув тизимининг бир қисми бўлган бошқарувчи тизимдир»
1
деб таъкидлайди. Бунда
бошқариладиган тизим ҳисобланувчи молиявий менежмент сезиларли равишда давлатнинг
солиқлар, баҳо, меҳнат ҳақи ва бошқа дастаклари воситасидаги таъсир этиш соҳаси
назарда тутилади. Бошқарилувчи тизим сифатида эса молиявий менежмент бошқарув
қарорлари оқимларга таъсир этувчи бошқарув объекти ҳисобланиши назарда тутилади.
Албатта молиявий менежмент давлатнинг эски молия-кредит механизми
воситасидаги маъмурий бошқарув механизмини акс эттирмайди, чунки молиявий
менеджмент иқтисодий эркинликка асосланган иқтисодий тизим шароитида фаолият
юритувчи хўжалик субъектлари ўзаро ички манфаатларига асосланган ҳолдаги бошқарув
тизими эски бошқарув тизими камчиликларини бартараф этиш имкониятига эгадир.
Масалан, Иқтисодчи А.Бирманнинг фикрича «Кейинги 10 йилликнинг асосий камчилиги,
1
Павлова Л.Н. «Финансовый менеджмент», М: «Банки и биржи», 1995. стр- 65
режалаштириш, рағбатлантиришиш ва бошқариш тизимидаги камчиликлар ҳисобланиб,
бошқарувнинг амалдаги ҳолати корхоналар ўзларининг заҳираларини яширишга, режани
бажариш имкониятига эга бўлиш ва тегишли моддий мукофотларни олиш учун ташаббусни
ушлаб туришга ҳаракат қилганлар»
2
. Муаллифнинг бу фикрида иқтисодиѐтни самарали
бошқаришнинг асосий дастаги сифатида молиянинг муҳим роль ўйнаши таъкидланади.
Молиявий бошқарувнинг замонавий тизими ҳисобланган молиявий менежментнинг асосий
мақсади иқтисодий субъектлар ўртасида ўзаро ижтимоий адолатлилик тамо-йиллари
асосида иқтисодий манфаатларнинг тақсимотига эришиш ҳисобланади.
Молиявий менежментнинг муҳим услубий асоси сифатида уни ташкил қилишнинг
умумий тамойилларини аниқлаб олиш ҳисобланади. Бу ўз навбатида молиявий
менеджментнинг ҳаракат фаолиятини аниқлаб олиш учун, уни амал қилишини умумий
мезонларини аниқлаб олиш учун зарур ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиш керакки,
молиявий менежмент субъектларнинг ички доирасида эмас, балки доимий равишда
бюджет, бюджетдан ташқари фондлар, банклар ва бошқа кредиторлар, молия кредит
муассалалари, институционал инвесторларнинг ўзаро муносабатларида ҳам акс этади..
Айрим ҳолларда, молиявий менежмент, режалаштириш, рағбатлантириш, алоҳида
элементларнинг ўзаро мувофиқлиги, вариативлиги, мақсадли йўналтирилганлиги
кабиларни ўз ичига олувчи бошқарувни ташкил қилишнинг умумий тамойиллари билан
ҳам бирининг таъсир доирасида бўлади. Албатта биз таъкидлаганимиздек, молиявий
менежмент тизимининг шаклланиши хўжалик субъектларининг иқтисодий мустақиллиги
яъни тадбиркорлик фаолиятининг кенг имкониятларини шаклланиши билан белгиланади.
Бунда, бюджет билан ўзаро солиқли муносабатлар тизимининг шаклланиши, субъектлар
асосий ва айланма маблағларни шакллантиришда кредит ва инвестицион усулларнинг
шаклланиши, бозор механизмлари асосида уларнинг иқтисодий фаолиятидаги турли
хатарлар бўйича масъулият, фойдани тақсимлаш имкониятини субъектларнинг ихтиѐригага
ўтиши ва бошқа омиллар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам молиявий менежмент
концепциясини ўрганишнинг асоси тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади деб
таъкидлашимиз мумкин.
Молиявий
менежмент
субъектларнинг
молиявий
фаолиятида
молиявий
ресурслардан фойдаланиш ва уларнинг самарали йўналишларини танлаб олишни ўз ичига
олиб, бу жараѐн таҳлил, режалаштириш, бошқарув, молиявий қарорларнинг қабул қилиш
жараѐни билан боғлиқдир. Буни қўйидаги (2-чизма) орқали кўриб ўтишимиз мумкин.
2
Бирман А.М. «Опережая время».- М.: Наука, 1990. стр-19
Комплекс вазифалар
Сотиш, фойда, капиталларнинг ҳаракати, рентАбеллик, асосий фондлар, айланма
маблағлар, молиявий ҳолат, даромад ва ҳаражатларнинг баланси ва бошқалар
Функционал
секциялар
Режалаштириш
Таҳлил
Тартибга солиш
Перс
пектив
режа
лаштири
ш
Тезкор
режалашт
ириш
Тезко
р
Режа
лашт
и
риш
Тезко
р
таҳли
л
Компл
екс
таҳлил
Доимий
режани
тўғрила
ш
Доим
ий
қарор
лар
Альтер
натив
қарорла
р
Мурак
каб
қарор
лар
Do'stlaringiz bilan baham: |